PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#табриклаймиз

Муборак Рамазон ҳайити арафасида, улуғ айём шукуҳи дилларни забт этган айни кунда Пискент тумани ҳокимлиги Инвестиция ва ташқи савдо бўлими бош мутахассиси Шерзод Абдулҳаев таваллуд кунини нишонламоқда.

Туман ҳокимлиги жамоаси Шерзод Абдулҳаевни таваллуд куни билан самимий табриклайди. Узоқ ва мазмунли умр, сиҳат-саломатлик, омад ва бахт тилайди.

Эл-юрт манфаати йўлидаги хизматлари ҳамиша бардавом бўлсин!

@piskenthokimligi
#рамазон_туҳфаси

Рамазон ҳайити муносабати 4 сектор раҳбари А. Абдувалиев, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Х. Каримов томонидан 13 нафар имконияти чекланган, ёлғиз ва кекса фуқароларга 12 хил озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Исмини ошкор этишни истамаган саховатли тадбиркорлар томонидан 25 нафар эҳтиёжманд оила вакилларига пул маблағлари тарқатилди.

@piskenthokimligi
Бағрикенглик, кечиримлилик ўзбек халқига хос азалий қадрият. Рамазон ҳайити муносабати билан авф этилган маҳкумлар байрамни оиласи бағрида нишонлаш бахтига муяссар бўлишди.

Бу ҳақда "Халқ сўзи" газетасининг расмий саҳифасида ўқинг
▶️
https://www.xs.uz/uzkr/post/afv-etilgan-mahkumlar-ramazon-hajitini-oilasi-bagrida-nishonlash-bakhtiga-muyassar-boldi
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from КЎРОЙДИН
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Табрик

Бугун Тошкент вилояти сектор раҳбарлари билан биргаликда Сирдарё вилояти, Оқ олтин тумани "Шодлик" МФЙ да бўлдик. У ерда Сардоба сув омборида рўй берган техноген офатдан азият чекканларнинг ҳолидан хабар олиб, уларга баҳоли қудрат ҳайитлик улашдик.

Шунингдек, ҳудудда иш олиб бораётган, тошқиндан кейинги янги Оқ олтинни тиклашда иштирок этаётган усталаримиз, масъуллар билан мулоқот қилдик. Қурилиш ишларининг бориши билан танишдик.

Шу ерда эканман, сиз азизларга, жонажон ватанимизнинг жаннатмакон гўшаси – Тошкент вилояти аҳолисига қутлуғ Рамазон ҳайити муносабати билан қалбимдаги айрим мулоҳаза ва табрикларимни йўллаш имкони туғилди.

Видеотасвирдаги сўзлар қалбимдаги барча эзгу ниятларимнинг бир парчаси, холос. Унга қўшимча қилиб айтмоқчиманки, мен сизларнинг ҳар бирингизга фақат ва фақат эзгуликлар тилайман.

Биз муҳтарам Юртбошимиз бошлаб берган эзгу ва саодатли йўлдамиз! Бу йўлда биз – ижро органи вакиллари доимо сиз азиз халқимизнинг хизматингизга камарбастамиз!

@Toshkent_viloyati_hokimi
#саховат_ва_кўмак

Муборак Рамазон ҳайити арафасида 298 нафар оилага 36 млн 326 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

@piskenthokimligi
#саховат_ва_кўмак

Азиз тумандошлар!
Барчангизга Рамазон ҳайити қутлуғ бўлсин. Қилган ва қилаётган хайрли амалларимизга беҳисоб савоб ёзиладиган улуғ Рамазон кунларида “Саховат ва кўмак” жамғармасига тадбиркор, саховатли инсонлар томонидан пул маблағлари йиғилди.

Ушбу маблағлар ўзгалар ёрдамига муҳтож бўлган ва пандемия туфайли карантин вақтида ишсиз қолган тумандошларимиз хонадонларига Сизнинг меҳрингиз ифодаси бўлиб кирмоқда.

Рамазон ҳайити арафасида улуғ байрамни муносиб нишонлашини таъминлаш мақсадида тумандаги кам таъминланган, ёрдамга муҳтож инсонларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан хайрия ёрдами улашилди.

1-сектор ҳудудидаги 98 та, 2-сектор ҳудудида 50 та, 3-сектордаги 50 та, 4-сектор таркибидаги 50 та хонадон холидан хабар олинди. Жами 298 хонадонга етказиб берилган 8 хил озиқ-овқат таркибида 894 кг гуруч, 596 л ўсимлик ёғи, 596 кг шакар, 298 қути қуруқ чой, 298 флейка тухум, 1490 кг картошка, 894 кг пиёз, 596 кг сабзи – 36 млн 326 минг сўмлик маҳсулот жамланган.

Ҳадисларда келтирилганидек, эзгу амаллар учун беҳисоб савоб ёзилувчи муборак кунларда барчамизга яхшиликлар ҳамроҳ бўлсин! Ҳар биримизга олувчи қўл эмас, балки берувчи саховатли қўл – ҳомийлик насиб этсин. Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

И.Қодиров, “Маҳалла” хайрия жамғармаси туман бўлими раҳбари
#саховат_ва_кўмак

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати халқимиз меҳри, саховати ва инсонийлигининг яққол ифодаси сифатида намоён бўлмоқда.

Бугун байрам кайфиятини кўтариш мақсадида бир гуруҳ саховатли инсонлар пискентлик кекса ва эҳтиёжманд оилаларда бўлишди.

Ҳомийларнинг кўмаги билан "Митан" маҳалласида 35 нафар, "Ойбек" маҳалласида 26 нафар, "Мўминобод" лик 15 нафар, "Навоий" даги 20 нафар, "Култепа" маҳалласида 9 нафар, "Тараққиёт" маҳалласидаги 10 нафар фуқарога 1 000 000 сўмдан маблағ жойланган пластик карталар тақдим этилди.

"Митан" маҳалласининг 100 нафар болажонлари учун тадбиркор аёл ҳомийлигида ҳайитлик сифатида кийим-бош совға қилинди.


Бир қўлинг билан қилган яхшиликни иккинчиси билмасин, деган ақидага амал қилган ҳомийлар исмлари ошкор қилинишини истамасалар ҳам, бугун улар ёрдам кўрсатган инсонларнинг миннатдорлиги чексиз.

@piskenthokimligi
#дезинфекция

Бугун Рамазон ҳайити куни туман СЭОМ хрдимлари эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш мақсадида дезинфекция тадбирларини олиб бордилар.

Ҳайит байрами ва якшанба - ҳарид куни эканлиги эътиборга олиниб, аҳоли гавжум бўлиши кутилган зиёратгоҳ ва қабристонлар, бозор ва савдо расталарида хлорли эритма билан зарарсизлантириш ишлари олиб борилди.

Кириб келаётган ҳар бир одам қўлига антисептик восита билан ишлов берилиб, карантин қоидаларига қатъий амал қилиш тушунтирилди.

Туман ҳудудига кириб келаётган ҳар бир транспорт воситаси дезинфекция қилинмоқда.


@piskenrhokimligi
❗️Бугун аҳоли орасида вирус юқтирган 36 нафар бемор аниқланди

⚠️ Касаллиги тасдиқланган 49 нафар беморнинг 5 нафари хориждан келган, 8 нафари карантин муассасаларидан, 36 нафари эса аҳоли орасидан аниқланган.

Манба: @ssvmatbuotkotibi
@piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Касалланиш ҳолатлари шу темпда ўсса, қатъий карантин қайтади» - Вазир ўринбосари билан суҳбат

👉 Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская