PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.71K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#мурувват

Айни вақтда Пискент тумани тадбиркорлар ва саховатли инсонлари томонидан "Пискент ҳаёти" газетаси тахририяти ташаббуси билан йиғилган инсонпарварлик ёрдами Сирдарёга йўл олди.

@piskenthokimligi
#Билдириш

Ҳурматли фуқаролар!

🌍Кейинги пайтда ижтимоий тармоқларда фуқаролар томонидан вилоят соғлиқни сақлаш тизими, ундаги молиявий масалаларга доир мурожаатлар, норозилик мазмунидаги мулоҳазалар билдирилмоқда.

❗️Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, бугун соат 14:00 да вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, Молия бош бошқармаси раҳбари билан тўғридан-тўғри мулоқот ташкил этилмоқда.

⚡️Тошкент вилояти ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали савол ва мурожаатларингизни йўллашингиз мумкин.

📲Бизнинг манзил👇👇👇

👉
@virtual_murojaat_bot (Telegram)
👉
Facebook
👉Instagram

Эслатма: Аноним мурожаатларга жавоб қайтарилмайди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Тошкент вилояти ва туманлари қачон ташкил этилган?

1. Оҳангарон тумани 1926 йил
2 Қуйи Чирчиқ тумани 1926 йил (1973 йилда қайта ташкил этилган)
3. Янгийўл тумани 1926 йил
4. Юқори Чирчиқ тумани 1926 йил
5. Ўрта Чирчиқ тумани 1926 йил
6. Паркент тумани 1926 йил (1979 йилда қайта ташкил этилган)
7. Бекобод тумани 1926 йил (1964 йилда қайта ташкил этилган)
8. Пискент тумани 1926 йил (1970 йилда қайтадан ташкил этилган)
9. Қибрай тумани 1933 йил
10. Зангиота тумани 1933 йил
11. Янгийўл шаҳри 1934 йил (2017 йилда қайта ташкил этилган)
12. Чиноз тумани 1935 йил
13. Оққўрғон тумани 1935 йил
14. Чирчиқ шаҳри 1935 йил
15. Бўка тумани 1943 йил
16. Бекобод шаҳри 1945 йил
17. Ангрен шаҳри 1946 йил
18. Олмалиқ шаҳри 1952 йил
19. Бўстонлиқ тумани 1955 йил (1968 йилда қайта ташкил этилган)
20. Оҳангарон шаҳар 1966 йил (2017 йилда қайта ташкил этилган)
21. Тошкент тумани 1975 йил
22. Нурафшон шаҳар 2017 йил

Тошкент вилояти 1938 йил 15 январда ташкил этилган.

@piskenthokimligi
#онлайн_мулоқот

Савол: Нима учун Тез тиббий ёрдам ҳайдовчиларининг ойлик маошини ҳисоблашда иш стажи (выслуга лет) ҳисобга олинмайди? 30 йил ишлаган ҳам, 5 ой ишлаган ҳам бир хил маош олиши керак?

❗️Жавоб: Ҳайдовчилар жумладан, Тез тиббий ёрдам бўлимларидаги ҳайдовчиларнинг иш ҳақи Адлия вазирлигидан 23.01.2019 йилдаги 3130-сон билан рўйхатдан ўтган автомобиль транспорти ҳайдовчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг умумий шартлари тўғрисидаги Низом асосида белгиланади. Ушбу Низомнинг 10-банди 3-хатбошида ҳайдовчилар малака тоифасига эга бўлса иш ҳақларига қўшимча тўловлар жорий қилиниши белгиланган. Агар ҳайдовчи малака даражаси олган бўлса ушбу қўшимча устама тўланади. 30 йил ишлаган бўлсада, малака даражаси олмаган бўлса, ҳеч кандай кўшимча тўлов жорий қилинмайди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Мен Хидоятова Чарос, Пискент тумани Туғруқ бўлимида ҳамшира бўлиб ишлайман. Яқинда мен короновирусга қарши курашиш, касалларга ёрдам кўрсатиш учун қурилган махсус карантин зона - Юқори Чирчиқ, Ўртасаройда 14 кунлик карантинда бўлиб қайтдим. Шу карантин даврим учун президентимизнинг ПК-4652 26.03даги қарорларига асосан тўланиши керак бўлган пул маблағи ҳалиям тўланмади. Фақат 6% пластик карточкада қўшимча сумма олдик. Бизга ваъда қилинган пул тўланадими?

Жавоб: Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясини юқтирганларни даволаш учун юқумли касалликлар шифохонаси ёки бошқа тиббиёт муассасасалари мавжуд эмаслиги, Юқори Чирчиқ туманида ташкил этилган Махсус карантин зонаси доимий ётиб даволанадиган муассаса эмас, балки карантин-кузатув сифатида фаолият олиб борадиган Махсус карантин муассасаси эканлигини инобатга олган холда ходимларга бир ойлик иш ҳақи (оклад) миқдоридан келиб чиқиб 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик тўловлар амалга оширилган.

👉Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Мен мактабда котибаман. Турмуш ўртоғим Тез тиббий ёрдам ҳайдовчиси. Дамас русумли Тез ёрдам мошинаси носоз аҳволда. Эрим 1 000 000 ойлик олади. Йилда икки марта мотор қиламиз деб ремонтга пул йиғишади. Орада бензин етишмовчилиги, 2 кунда 1 баклашка моторга ёғ қуйишади. Тез ёрдам мошинасини тузатишга кимлар маъсул? Ё ҳайдовчи ойлигидан тузатадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Оҳангарон тумани «Сусам» МФЙдан Гулнора.

❗️Жавоб: Сизнинг сўровингиз бўйича автобаза маъмурияти шуни маълум қиладики, "Дамас" автомашиналарининг мотори ремонти бўйича Тошкент шаҳридаги "Автотех хизмат" корхонаси билан шартнома мавжуд. Автомашиналарни моторлари ўша корхонада таъмирлаб берилади. Сизнинг сўровингиз ўрганиб чиқилиб, тегишли равишда ҳайдовчиларга моддий ёрдам кўрсатамиз. Турмуш ўртоғингиз шахсан ўзи автобаза маъмуриятига келиб учрашсин.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Ҳамроев Бобир, Олмалиқ шаҳар, Олмалиқ Тез тиббий ёрдам бирлашмаси ходими: Тез тиббий ёрдам ҳайдовчилари формани ўзлари сотиб олиш керакми ёки ишхона бериши керакми? Иш берувчи биздан форма талаб қилмоқда, лекин ҳеч қандай форма берилмаган.

❗️Жавоб:
Меҳнат кодексининг 212 моддаси ва жамоа шартномасига асосан ишчи ходимларига керакли иш формалари иш берувчи томонидан таъминланиши лозим.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Ассалому алайкум. Менинг ўғлим 2000-йилда туғилган. Иккинчи гуруҳ ногирони. Шайтонлаш (эпилепсия), фокомотоз, бурневилля, прингля ташхислари қўйилган. Уролог томонидан ҳам камчилигимиз бор. Илтимос, ўғлимнинг келажаги учун яхши уролог шифокор топишга ёрдам беринг.

❗️Жавоб: Сиз билан телефон рақамингиз орқали боғланиб, ўғлингизни Чирчиқ шаҳрида жойлашган вилоят кўп тармоқли шифохонасида даволанишига амалий ёрдам кўрсатилади.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Пискент туман худудий тиббиёт бирлашмасига қарашли Юқумли касалликлар бўлимида шу йилнинг 24 мартидан 6 апрелгача карантин ҳудуд ташкил қилинди. 14 та тиббиёт ходими 24 соат мобайнида 14 кун ишлади, лекин Президент томонидан ажратилган моддий рағбат фақат ДСЭНМ ходимига тўланди, бошқа тиббиёт ходимларига тўланмади ва сабаби тушунтирилмади. Сабабини изоҳлаб берсангиз.

Жавоб: Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясини юқтирганларни даволаш учун юқумли касалликлар шифохонаси ёки бошқа тиббиёт муассасасалари мавжуд эмаслиги, вилоятдаги Юқори Чирчиқ туманда ташкил этилган Махсус карантин зонаси доимий ётиб даволанадиган муассаса эмас, балки карантин-кузатув сифатида фаолият олиб борадиган Махсус карантин муассасаси эканлигини инобатга олган холда ходимларига бир ойлик иш ҳақи (оклад) миқдоридан келиб чиқиб 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик тўловлар амалга оширилган.

👉Батафсил

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Ҳамроев Бобир, Олмалиқ шаҳар, Олмалиқ Тез тиббий ёрдам бирлашмаси ходими: Тез тиббий ёрдам ҳайдовчилари формани ўзлари сотиб олиш керакми ёки ишхона бериши керакми? Иш берувчи биздан форма талаб қилмоқда, лекин ҳеч қандай форма берилмаган.

❗️Жавоб:
Меҳнат кодексининг 212 моддаси ва жамоа шартномасига асосан ишчи ходимларига керакли иш формалари иш берувчи томонидан таъминланиши лозим.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Билдириш

Онлайн мулоқот якунланди

Ҳурматли фуқаролар!

🔴Вилоят Молия бош бошқармаси ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбарлари билан ўтказилган онлайн мулоқот учун мурожаатларни қабул қилиш якунланди.

Бугунги мулоқот давомида жами 13 та мурожаатга мутахассислар жавоб қайтаришди. Белгиланган вақтда юборилган яна 13 та мурожаатга яқин соатларда тўла жавоб берилади.

Эътиборингиз учун раҳмат!

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

🔴Ижтимоий тармоқларда эпидемияга қарши тадбирларга жалб этилган тиббиёт ходимлари қўшимча равишда рағбатлантирилмаётгани билан боғлиқ хабарлар тарқалди.

❗️Ушбу масала юзасидан Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.03.2020 йилдаги ПҚ-4652-сон қарорида коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови амалга оширилиши белгиланган.

👉Батафсил

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Ассалому алайкум, мен Юқори Чирчиқ ТТБ ҳамширасиман. Саволим шуки, якшанба кунлари ишлайдиган ходимларга маош тўланиши ёки тўланмаслиги кимга боғлиқ?

❗️Жавоб: Меҳнат Кодексининг 157 моддасига асосан байрам ва дам олиш кунлари ишлаган вақти учун иш ҳақи тўланиши белгиланади. Бундай вазиятда ходимга қўшимча ҳақ тўланиши шарт.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Биз оилада 5 киши яшаймиз. Турмуш ўртоғим ва мен ҳеч қаерда ишламаймиз, фарзандларим мактаб ўқувчиси. Биз ҳовлимизда ердан фойдаланиб, малина экиб даромад қиламиз. Биздан ҳозирги кунга келиб мол-мулк, ер солиғини тўлашимизни талаб қилишяпти. Ҳосилим пишса, кейин тўлайман, олдинги йилдан қарздорлигим йўқ, десам ҳам кўнишмади. Қачонгача тўлашим керак аслида?

❗️Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғини тўлаш солиқ даври учун тенг улушларда 15 апрелга ва 15 октябрга қадар амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Ассалому алайкум. Мен Махаматов Дониёр Пискент туманида яшайман. Мен 1997 йил Тошкент вилояти Охунбобоев номидаги Республика тиббиёт билим юртини санитария ва эпидемиолигия врач ёрдамчиси мутахассислигини тамомлаганман. Шу йили Пискент ДСЭНМ га ишга кирганман. 2019 йилгача ўз соҳам бўйича ишлаб келдим. Дипломим СЭС соҳасига тўғри келса ҳам мени ишда қолдиришмади. Диплом бўйича инспекция бўлимига ишга қабул қиламиз, дейишди, лекин у бўлимга ҳам олишмади. Ҳозирда СЭОА агенлигида номутахассислар ишлаб келмокда. Мен ҳозирги кунда оила тебратиш учун кунлик ишда ишлаяпман. Қаерга иш сўраб борсам ҳам мени ўз соҳам бўйича иш йўқлиги учун ишга олишмаяпти. Мени ўз соҳам бўйича ишга жойлашишимга ёрдам беришингизни сўрайман.

▶️Жавобни ушбу ҳаволада ўқинг

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#онлайн_мулоқот

Савол: Менинг қизим Олмалиқ шаҳрида жойлашган Юқумли касалликлар шифохонасида ҳамшира бўлиб ишлайди. Айтингчи, доктор бўлиш учун Тошкент тиббиёт академиясига ҳужжат топширса, унга йўлланма бериладими? Стажига 3 йил бўлди. Ҳозирги кунда 0.25 ставкада ишламоқда.

❗️Жавоб: Соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тиббиёт ташкилотлари давлат бюджети томонидан молиялаштирилган бўлиб, ички низомларига асосан ишчи ходимларини олий ўқув муассасаларида ўқитиш белгиланмаган. Шу сабабли ходимларга ўқитиш учун йўлланма бера олмайди. Ҳозирги кунда Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар шифохонаси тугатилиб, Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси ташкил этилмоқда. Ташкил этилаётган вилоят шифохонасига шу кунга қадар шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида нотўлиқ ставкада ишлаб келаётган ходимлар 1 ставкага ишга қабул қилинади.

Расмий саҳифаларимиз
👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram