PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.71K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#ободонлаштириш

Хотира ва қадрлаш куни арафасида аждодлар мангу макон топган манзиллар орасталанмоқда.

Суратда: "Холиқберди" маҳалласи

@piskenthokimligi
#антикоронавирус
#расмий

🦠Туманимиз ҳудудида коронавирус пандемиясига қарши олиб борилаётган профилактика тадбирлари тўғрисида

⭕️7 май соат 18:00 ҳолатига туманда 4 маҳалла 6 хонадонда 32 нафар фуқаро уй шароитида карантинга олинган.

🚿Кун давомида жами 390 объектда 22 819 кв м майдон хлорли эритма билан дезинфекция қилинди.

👩‍🚒👨‍🔬Профилактик дезинфекция тадбирлари учун
СЕОМнинг 21 нафар, ФВБ дезинфекторлари 7 нафар, Мудофаа бўлимининг 8 нафар хизматчилари жалб этилган.

1 та бозор ва 2 савдо шохобчаси
🏫 12 та ташкилот ва муассаса (банк, ИИБ ва бошқа)
🛣 5 та кўча
🚕 139 такси,
🚗 187 патрул пост орқали кириб келаётган транспорт воситаси
🏘 5 МФЙ биноси
🏥 1даволаш муассасаси
⭕️ 14 карантин ҳудуди

Жами 390 объект - 22819 кв метр майдонда дезинфекция ишлари, карантин қоидалари бўйича тарғибот ишлари олиб борилган.

@piskenthokimligi
#антикоронавирус
#бирга_енгамиз

Бугун туман Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига 32 нафар фуқаро ёрдам сўраб мурожаат қилган. Озиқ-овқат ва дори-дармон сўралган 28 мурожаат асосли ҳисобланиб, зарур маҳсулотлар етказиб берилган.

📦"Кўлота" МФЙда истиқомат қилувчи Сафар Ўроловнинг холидан хабар олиниб, тибий воситалар ва дори-дармон етказиб берилди.

📒Маълумот ўрнида:
☎️Марказ фаолият бошлаганидан буён 94-400-29-22, 70-545-13-98 телефон рақамлари орқали 741 нафар фуқаро мурожаат қилган. Мурожаатларнинг 738 таси асосли бўлиб, қондирилган.

👏Аҳолига зарарсизлантирилган маҳсулотларни етказиб беришда Ёшлар иттифоқининг 8 нафар кўнгилли волонтёрлари яқиндан ёрдам беришмоқда.

🤲Ёрдам кўрсатилган инсонлар оғир вазиятда кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун ғоят миннатдор. Кексалар эса дуолари билан пандемияга қарши курашаётганларни қўлламоқда.

@piskenthokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши бошида коронавирус пандемияси ҳақида яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди.
Бу хавф бутун дунёда бутунлай бартараф этилмас экан, хотиржамликка берилмаслик кераклиги таъкидланди.
Республика комиссиясига ҳудудларни тоифага ажратишни туман ва шаҳарлар даражасида белгилаш бўйича топшириқ берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев в начале видеоселекторного совещания вновь затронул тему коронавирусной пандемии.
Глава государства отметил, что нельзя предаваться спокойствию, пока эта угроза не будет полностью устранена во всем мире.
Республиканской комиссии поручено провести классификацию районов и городов по уровням карантина.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #karantindanchiqish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бу хавф бутун дунёда бартараф этилмас экан, хотиржамликка берилишга асло ҳақимиз йўқ

Шавкат Мирзиёев: Мы не имеем права предаваться спокойствию, пока эта угроза не будет устранена во всем мире

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #karantindanchiqish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Республика махсус комиссияси айрим фуқаролар ва жамоат ташкилотлари томонидан 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ёши улуғ фахрийларимизни ушбу байрам муносабати билан табриклаш ва уларнинг ҳолидан хабар олиш юзасидан берилаётган кўплаб саволлари бўйича қуйидагиларни маълум килади:

Бугунги кунда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо ва бошқа кўплаб хорижий мамлакатлар томонидан 9 май куни байрам тадбирлари ўтказишда фуқароларнинг жамоат жойларида тўпланиши бўйича қатъий чекловлар қўлланилаётганлиги, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига асосан коронавирус инфекцияси билан касалланиш ёши катталарда оғир кечишини инобатга олиб,

☝️ ҳудудларда "яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифаларга ажратган ҳолда табақалаштирилган карантин чекловларидан қатъий назар,

‼️ барча ҳудудларда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида оммавий тадбирларни ўтказиш ҳамда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ёши улуғ фахрийларнинг ҳолидан хабар олиш ТАҚИҚЛАНАДИ ва барчамиз учун улуғ ушбу байрамни фақат оила даврасида нишонлаш тавсия этилади.

〰️〰️〰️〰️

Таъкидлаш жоизки, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини байрам муносабати билан табриклаш ва рағбатлантириш тадбирлари санитария талабларига риоя қилган ҳолда давлат ташкилотлари томонидан амалга оширилиши таъминланади.

🔘 Бундан ташқари, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида жамоат жойларида ҳаракатланишда, савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш, шунингдек, уч кишидан кўп шахсларнинг тўпланиши бўйича талаблар сақланиб қолганлиги, ушбу талабларни бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#кумуш_тола

🐛Пиллачилик қишлоқ хўжалигида оз вақт ичида ҳосил берадиган сердаромад соҳаларидан биридир. Туманда айни вақтда пилла парвариши қизғин кетмоқда.

📝Мавсумда ипак қурти парваришлаш бўйича 1500 та, жумладан: хозирги кунда биринчи босқич бўйича жами 220 та фермер хўжалиги билан 543,5 қути, 531 та касаначи билан 956,5 қути ипак қурти парваришлаш учун контрактация шартномалари тузилган.

“Бир оилага бир қути” акцияси доирасида маҳаллаларда карантин вақтида 1500 нафар фуқаро мавсумий иш билан таъминланди. Уларга даромаддан ташқари бир йиллик меҳнат стажи ҳисобланади.

👩‍⚕Пилла агрономлари томонидан айни вақтда биринчи мавсум бўйича 3-4 ёшга кирган пилла қурти назорат қилиниб, пиллакорларга зарур тавсиялар бериб борилмоқда.

📌Маълумот ўрнида: Пискент туманида пилла етиштириш мавсумида жами 2327 қути пилла қурти парваришланиб, 128 тонна тирик пилла етиштириш режалаштирилган.

@piskenthokimligi