PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.7K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#сардоба

Сирдарёга ёрдам бериш истагидаги одамлар хали-ҳамон озиқ-овқат, кийим-кечак кўринишида кўмакка ошиқмоқдалар. Бугун "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ташаббуси билан Сардобадаги тошқинда азият чекканлар учун ташкил этилган хайрия карвони Сирдарё вилояти Сардоба туманига етиб борди.

@piskenthokimligi
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Агентлик томонидан “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари муассислигидаги даврий босма нашрларни қўллаб-қувватлаш ва улар фаолиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси тайёрланди ва жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Ушбу қарор лойиҳаси Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижроси юзасидан ишлаб чиқилди.

Лойиҳадан давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг газета ва журналлари ходимлари маошларини маҳаллий ҳокимият органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан қоплаш, соф фойдани таҳририят ҳисобида қолдириш, даврий босма нашрларнинг ходимлари малакасини ошириш, хусусан газета ва журналлар электрон нашрини юритишда зарур бўлган кўникмаларни шакллантириш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш каби бир қатор муҳим вазифалар ўрин олган.

Босма оммавий ахборот воситаларига бефарқ бўлмаган юртдошларимиз лойиҳа бўйича ўзларининг таклиф ва мулоҳазаларини қуйидаги ҳавола орқали билдиришлари мумкин.

https://regulation.gov.uz/ru/document/17495
Карантин талабларини тўла сақлаган ҳолда иқтисодиётнинг айрим йўналишлари фаолият юритишига шарт-шароит яратиб бериш тартиби

@piskenthokimligi
#Биласизми

“Қизил” ҳудудларда муайян фаолият турларини амалга оширишга рухсат берилади (берилмайди)

@piskenthokimligi
#Биласизми

“Сариқ” ҳудудларда муайян фаолият турларини амалга оширишга рухсат берилади (берилмайди)

@piskenthokimligi
#Биласизми

“Яшил” ҳудудларда муайян фаолият турларини амалга оширишга рухсат берилади (берилмайди)

@piskenthokimligia
8 май, жума кунидан бошлаб:

🔴 "Қизил" ҳудудлар: Қорақалпоғистон, Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Тошкент вилояти, Бухоро, Сирдарё.

🌕 "Cариқ" ҳудудлар: Сурхондарё, Хоразм, Тошкент шаҳри.

"Яшил" ҳудудлар: Навоий, Жиззах, Қашқадарё.

🚙 "Яшил" ҳудудларда стикерсиз авто ва мототранспорт воситалари ҳамда велосипедларнинг ҳаракатланишига рухсат берилади.

🔴🌕"Сариқ" ва "қизил" ҳудудларда автотранспорт воситалари стикерсиз ҳар куни 07:00—10:00 ва 17:00—20:00 оралиғида ҳаракатланиши мумкин.


@piskenthokimligi
БАРЧА ТОИФАДАГИ ҲУДУДЛАР УЧУН қуйидаги мажбурий талаблар сақлаб қолинади:

🔻 ижтимоий масофани (2 метр)ни сақлаш, тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситалардан фойдаланиш;

🔻 таълим ташкилотлари, ўқув курслари, кўнгилочар объектлар, буюм бозорлари фаолияти ва жамоат транспорти ҳаракатини йўлга қўймаслик;

🔻 барча турдаги оммавий тадбирлар, оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни (дафн маросимлари 10-15 кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно) ўтказмаслик;

🔻 деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат савдо нуқталарини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37°C ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик;

🔻 барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

🔻 қурилиш-таъмирлаш ишларида объектлар ҳудудини тўлиқ карантинга олиш ва уларда санитария-гигиена тадбирларини амалга ошириб бориш.

=====

❗️Юқоридагилардан ташқари, вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга ошириш бўйича белгиланган чекловлар сақлаб қолинади.


@piskenthokimligi
❗️2020 йил 6 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2233 нафарни ташкил қилмоқда.

Тўлиқ соғайганлар сони 1577 нафарга етди.

@piskenthokimligi
Forwarded from Toshkent viloyati Moliya bosh boshqarmasi | Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси
​​#солиқ_имтиёзи

⚡️Тошкент вилоятида 26,6 миллиард сўмдан ортиқ солиқларни тўлаш муддати кечиктирилди

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли Фармони талаблари ҳамда тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган мурожаатлар асосида умумий ҳисобда 280 та тадбиркорлик субъектларининг 26,6 млрд.сўмлик солиқ тўловларини кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) бўйича имтиёзлар яратиб берилди.

🔰 Биринчи босқичда 109 та тадбиркорлик субъектларининг 16,3 млрд.сўмлик солиқ тўловларини кечиктириш бўйича имтиёзлар яратиб берилган эди.

Куни кеча халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши томонидан 171 та тадбиркорлик субъектларининг
10,3 млрд.сўмлик солиқ тўловлари солиқларини тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга тўловларни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш) бўйича имтиёзлар яратиб бериш бўйича берилган таклиф маъқулланди.

➡️ Батафсил

✍️ Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси Ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ғалаба_75_йил

Мусаффо осмон, тинч-осойишта ҳаёт учун раҳмат!

🎞 II жаҳон уруши фахрийси Сирожхон Саидмахмудов ҳақида набираси 7-мактаб ўқувчиси
Насибахон Рустамова тайёрлаган лавҳа.

@piskenthokimligi
Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори


➡️ https://bit.ly/2SJPNdn
#одамлар_орасида

🔹Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Худойбердиев Пискент туманидаги имконияти чекланган инсонлар хонадонида бўлди.
Вилоят ҳокими ўринбосарига туман ҳокими ўринбосари Абдулла Деҳқонов ва фуқаролар йиғини раислари ҳамроҳлик қилдилар.

📦"Холиқберди" маҳалласида яшовчи А.Холматов, "Тараққиёт" маҳалласида истиқомат қилувчи К.Раҳмонова, А.Зоирқулов хонадонида бўлиб, турмуш тарзи, шароити ва саломатлиги билан яқиндан танишдилар. Уларга зарур тиббий воситалар ҳамда озиқ-овқат жамланмаси берилди.

🍀Шу билан бирга маҳаллаларда аҳолининг томорқасидан самарали фойдаланиши ҳам кўздан кечирилди. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шахсий томорқаларга энг зарур сабзавот ва юуккакли экинлар экиш билан оиласи эҳтиёжини қоплаш мумкинлиги бўйича тавсиялар берилди.

@piskenthokimligi
#антикоронавирус

🛍 "ROHAT MARKET" озиқ-овқат маҳсулотлари дўконида карантин тартиб қоидалари мувофиқ фаолият юритилмоқда. Савдо қилаётган сотувчилар махсус комбензонда, маҳсулотлар хавфсиз, бино дезинфекцияланган, ҳар бир ҳаридорга антисептик воситадан фойдаланиши ва масофа сақлаши таъминланган.

Карантин вақтида озиқ-овқат дўконларида бир кун ҳам савдо жараёни тўхтамади. Аҳолини зарур маҳсулотлар билан таъминлаш муҳим. Шу билан бирга саломатлик ва пандемия туфайли одамлар ҳаётини ҳавфга солмаслик унданда муҳим.

@piskenthokimligi
Forwarded from Times.uz
❗️Шавкат Мирзиёев: «Карантиндаги аҳолининг 83 фоизи ўз уйига қайтди»

Ўзбекистон Президенти 5 май куни видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида амалга оширилаётган ишларга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди:

Бутун инсоният коронавирус билан бирга, иқтисодий инқирозга ҳам қарши курашаётганини ҳаммамиз кўриб, кузатиб турибмиз.

🌐 Жаҳонда мураккаб вазиятдан чиқиш учун карантин чораларини аста-секин юмшатаётган давлатлар сони кўпайиб бормоқда.

🇺🇿 Яратганга шукур, бугун Ўзбекистонда эпидемиологик вазият тобора барқарорлашиб боряпти. Бугунги кунда коронавирус юқтирган 2 минг 204 нафар бемордан 1 минг 454 нафари ёки 66 фоизи тўла соғайди.

📈 Карантиндаги аҳолининг 83 фоизи ўз уйига қайтди. Яъни, ижобий динамика кучайиб бормоқда. Шифохоналарда қолаётган 740 нафар беморни даволаш, саломатлигини тиклаб, оиласи бағрига қайтариш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда.

💰 Бу ишлар осонликча бўлаётгани йўқ. Ҳозирга қадар бунга Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 2 триллион 250 миллиард сўм сарфладик ва 500 миллион доллар халқаро молия институтларидан жалб қилдик.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#karantinbezpaniki