PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#бирга_енгамиз

🦠Туманимизда коронавирус инфекцияси аниқланган илк кунларданоқ пандемия тарқалишининг олдини олиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилди.

🚿Туман ҳудудига кирувчи ҳар бир транспорт воситаси хлорли эритма билан зарарсизлантирилди. Ташкилотлар, бозор ва дўконлар, аҳоли хонадонларида дезинфекциялаш, карантин тартиб-қоидаларига амал қилиш қатъий назоратга олинди.

🗓Бугунги кунга қадар карантин қоидаларига амал қилмаслик учун 867 нафар фуқарога маъмурий жарималар расмийлаштирилди.
Чет элдан қайтган ҳар бир шахс ва оила аъзолари тиббий кузатувга олинди. Шу кунга қадар туманда 579 нафар фуқаро коронавирус аниқланмагани учун тиббий кузатувдан чиқарилди. 1 май ҳолатига карантиндаги 8 хонадонда 45 нафар фуқарода вирус аниқланмади. Улар одатий ҳаёт тарзига қайтдилар.
Айни вақтда туманда карантинга олинган шахслар йўқ.

Сарвар Хамдамов,
Пандемияга қарши кураш бўйича туман штаби раҳбари

@piskenthokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев Сардобадаги фавқулодда ҳодиса сабабли Гулистон шаҳрига эвакуация қилинган одамлар билан мулоқот қилиб, улардан кўнгил сўради. Ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги, ҳаммага ғамхўрлик кўрсатилишини таъкидлади.
Давлатимиз раҳбари 2 май тунда Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев в городе Гулистане побеседовал с эвакуированными из зоны чрезвычайной ситуации в Сардобе, справился об их состоянии. Глава государства отметил, что никто не останется без внимания, помощь будет оказана всем.
Глава государства 2 мая ночью вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #favquloddavaziyat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#саховат_ва_кўмак
#III_cектор

ХАЙРЛИ ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

⭕️III сектор раҳбари, Ички ишлар бўлими бошлиғи Шаҳзодхон Тўрахонов бошчилигидаги ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига қўшилдилар.

👨‍👩‍👧‍👦 Сектор ҳудудидаги “Зоминовул”, “Ғайрат”, “Новкент”, “Дўстлик” маҳаллаларида оғир ижтимоий шароитда яшаётган оила вакилларига моддий ва маънавий кўмак бериш билан бирга
озиқ-овқат, иссиқхона қурилиши, парранда жўжалари етказиб бериш орқали турмуш шароитини яхшилашга ёрдам кўрсатилди.

🐥Куни кеча Ш.Тўрахоновнинг бевосита раҳбарлигида 50 нафар ёрдамга муҳтож фуқароларга 500 та бройлер зотли товуқ жўжалари тарқатилди.

🤲Кўрсатилаётган ғамхўрликдан ҳудудда яшовчи инсонларнинг кўнгли кўтарилди ва хайрли дуолар қилдилар.

@piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пискент тумани Маданият бўлими хонандаларидан Рамазон туҳфаси!

@piskenthokimligi
2020 йил 2 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2118 нафарни ташкил қилмоқда.

Манба: @ssvuz
@piskenthokimligi
📣 Ўзбекистонда беморларнинг 60 фоизи соғайди

📈 Сўнгги 24 соат ичида мамлакатимизда коронавирусга чалинганлар сони 32 тага кўпайди ва 2118 нафарга етди.

📍Касаллик энг кўп қайд этилган Тошкент (639 та ҳолат) ва Бухорода (428) 2 май куни касалланиш билан боғлиқ янги ҳолатлар қайд этилмади.

Соғайганлар 59 нафарга кўпайиб, 1271 нафарга етди.

@piskenthokimligi
#онлайн_тест

📣Диққат!
Эртага 11-синф ўқувчилари онлайн тест топширишади!

Пискент Халқ таълими бўлими берган хабарга кўра, эртага умумтаълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари онлайн тест топширадилар.

Ҳар бир ўқувчининг қуйидаги ҳавола орқали тест синовида қатнашади⤵️
https://185.196.214.76:777/sinov/login.php

@piskenthokimligi