PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.75K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#антикоронавирус
#профилактика

🦠Туманимиз ҳудудида бугун коронавирус пандемиясига қарши олиб борилган профилактика тадбирлари тўғрисида маълумот

👨‍🔬 👨‍✈️ 👩‍🚒 Жараёнга СЕОМ, Мудофаа бўлими,ФВБ бригадалари ва техника воситалари жалб этилган.

1 та бозор ва 2 та савдо шохобчаси - 650 кв м
🏫 6 та ташкилот ва муассаса (ҳокимият, банк, секторлар, ИИБ ва бошқа) - 1500 кв м
🛣 1та кўча - 905 кв м
🚕 150 та такси - 300 кв м
🚗 патрул пост орқали кириб келаётган 179 та транспорт воситаси - 537 кв м
🏠2 МФЙ биноси - 100 кв м

🏥 2 ДПП - 500 кв м, 9 карантин ҳудуди ва хонадон - 780 кв м,

Жами 352 объектда 5417 кв метр майдонда хлорли эритма билан зарарсизлантириш ишлари олиб борилди.

🗣 Дорихона ёки озиқ-овқат учун кўчага чиққан фуқаролар карантин қоидалари тўғрисида огоҳлантирилмоқда.

@piskenthokimligi
#уйда_таълим

Уйда 24 соат болалар билан қолишнинг машаққатини татиб кўрган 5-мактаб 6-"А"синф ўқувчиларининг ота-оналари фарзандларининг синф раҳбарига мақтов ёрлиғи беришибди! 👏

@piskenthokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли бандлигини таъминлаш ва иқтисодиёт тармоқларини тиклаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари таҳлили асосида карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш юзасидан таклифлар киритиш, қурилишларни жадаллаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения занятости населения и возобновления деятельности отраслей экономики.
На основе анализа ситуации в Ферганской и Кашкадарьинской областях даны указания по внесению предложений для поэтапного смягчения карантинных ограничений, ускорению строительных работ, заготовке сельхозпродукции.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси қарори билан эпидемия шароитида иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли ўртасида ишсизлик ошиб кетишининг олдини олиш ҳамда бюджет тушумларини таъминлаш учун иқтисодиётнинг қатор йўналишлари фаолиятига рухсат берилмоқда:

қурилиш материаллари бозорлари, шу жумладан, қурилиш материалларининг чакана ва улгуржи савдоси фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларга (майдони 500 кв.м дан кам бўлмаган);

йирик ишлаб чиқарувчи субъектларнинг ўз маҳсулотларини сотишга мўлжалланган ҳудудлардаги тармоқ дўкон (магазин)ларига (санитар нормаси 10 кв.м га 1 нафар харидор тартиби асосида);

ҳунарманд ва усталарга – улар томонидан ясалган буюмларни бозор расталаридан ташқари алоҳида жойлашган жойда (дўкон) сотиш фаолиятига;

уруғ ва кўчат етиштириш ҳамда уларни сотиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларига (мулкчилик шаклидан қатъий назар);

тижорат банкларининг объектлардаги шаҳобчаларига (кассалари);

автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларига (мулкчилик шаклидан қатъий назар);

автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига сервис хизмат кўрсатувчи ташкилотларга – 1000 кв.м дан кам бўлмаган майдонга эга субъектлар, шунингдек, вулканизация хизматлари кўрсатувчи субъектларга;

кимёвий тозалаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига;

нотариал идоралар ва суғурта компанияларини фаолият юритишига;

тўхтаб қолган инвестиция лойиҳалари ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш ишларини давом эттиришига ижозат берилгани шулар жумласидан.

Батафсил ➡️https://bit.ly/2yEAETl
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Юсуф Назаров иштирокида брифинг ўтказилди.

Манба: @aoka_uz
@piskenthokimligi