PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.65K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#томорқа_хазина

🌾Пискент тумани ҳокими, I сектор раҳбари Шуҳрат Ахмедов ва мутасадди раҳбарлар томонидан "Файзобод", "Сувти", "Чиқўрғон", "Дўнгқўрғон" маҳаллаларида аҳолининг шахсий томорқасидан фойдаланиши ҳолати ўрганилди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, томорқа бугунги кунда даромад манбаи, озиқ-овқат хавсизлигини таъминловчи ишончли восита ва карантин вақтида бандликни таъминловчи энг мақбул машғулотдир.

Туман ҳокими томорқасидан самарали фойдаланаётган инсонлар ва айни экин экиш вақти ўтиб бораётганига қарамай, ҳовлисидаги майдонларни қаровсиз ташлаб қўйган одамлар билан яқиндан суҳбатлашди.

Беҳафсала ва қўл остидаги имкониятдан фойдаланмаётган фуқаролар томорқасини тартибга солиш ва фойдали экинлар экиш бўйича огоҳлантирилди.

Маълумот ўрнида: I сектор таркибида 8 та маҳалла фуқаролар йиғини жойлашган.Уларда жами 5798 хонадонда 31 880 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда ёрдамга муҳтож оилалар учун уруғлик ва сабзавот кўчатлари етказиб берилиши таъминланмоқда.

@piskenthokinligi
#томорқа_хазина

🏘 I сектор таркибидаги "Файзобод" маҳалласида 1087 хонадон, 5317 нафар аҳоли истиқомат қилади. Бугунги куннинг муҳим вазифасидан бўлган шахсий томорқалардан фойдаланиш ҳолатини кузатиб, хонадонларга кирдик.

👨‍👩‍👧‍👦Эргаш Ирсалиевлар ҳовлиси 6 сотих, шундан 4 сотих ерга деҳқончилик қиладилар. 2 ўғил, 2 келин ва набиралар билан катта оила.

🥬🥔🥕Рўзғорга керакли ҳамма маҳсулот ўзимиздан чиқади. Айниқса, картошка арзонми, қимматми, бунинг бизга даҳли йўқ, чунки ўзимиз етиштирамиз. Бу йил 60 кг картошка эккан эдик. Бир ойда етилади. 600 кг дан ортиқ ҳосил беради. Бу 10 кишилик оиламизга қишгача етади. Кўкат, резавор, мана бу йил саримсоқ қиммат бўлиб кетди. Биз эса эрта баҳордан томорқадан узиб, беминнат ишлатамиз. 2 ўғил, бир қизимиз бор, ҳаммаси олий маълумотли, оилали. Болалигидан меҳнатга ўрганган одам ҳаётда ўз йўлини топишда қийналмайди”,-дейди оила бекаси Атиргул Ирисалиева.

@piskenthokimligi
#томорқа_хазина

👵Маҳалладаги Каромат Кулибоева ҳам томорқасини яшнатиб қўйган саришта бекалардан

🌿Хонадонга кириб борар эканмиз, гуркираб турган картошка поялари, карам, помидор, кўкатлар билан бир қаторда оппоқ майда гулли доривор гиёҳларга кўзимиз тушди. Бизни очиқ чеҳра билан кутиб олган хонадон бекасидан бунинг қандай ўсимлик эканлигини сўрадик.

🌸-Бу мойчечак, - деди, майда гулли кўкатни тутиб, - Унинг дамламаси кўп дардга, айниқса, шамоллашга даво бўлади. Бу оиламизнинг дорихонаси. Катта оиламиз, 5 фарзандим бор, ҳаммасини уйли-жойли қилганмиз. Ҳозир ҳам томорқада ишлаб, ғуборимиз тарқайди. Ҳеч нарсага муҳтожлигимиз йўқ, бунинг бари меҳнатнинг орқасидан!

@piskenthokimligi
Айни вақтда "Ўзбекистон-24" телеканалида карантин вақтида Пискент туманида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги лавҳалар эфирга узатилмоқда.
Кўришни тавсия этамиз.


@piskennthokimligi
#томорқа_хазина

Афсуски, маҳаллалардаги барча хонадонлар томорқаси намунали аҳволда эмас. "Файзобод" маҳалласи Мингчинор кўчасида жойлашган ушбу хонадон эгаси томорқасини энди юмшатишга киришган.

Ташландиқ бино ва қаровсиз томорқа эгаси огоҳлантирилгач, ҳаракатга тушиб қолгани яхши. Аммо ишдан кўра, қўлидаги телефонидан диққатини узгиси келмаётган йигит, кўчат сотиб олишга шароити кўтармаганидан ҳалигача экин экмаганини айтди. Ваҳоланки, сектор мутасаддилари томонидан эҳтиёжманд оилаларга сабзавот кўчатлари ҳам етказиб берилмоқда.

“Кеча ҳоким келиб айтди, энди экамиз”,- дейди ҳовли эгаси. Томорқа ҳокимга керакми, сизгами, дегимиз келди.

@piskenthokimligi
#антикоронавирус
#қаҳрамонларимиз

Коронавирус пандемияси барча тиббиёт ходимларини сафарбар этди. Туман Юқумли касалликлар шифохонаси ходимлари юборган ушбу видеоролик шу ҳақида.

Кўринг
🔽 "Video_name_04_19_2020_09_54" на YouTube
https://youtu.be/V9hthmXAYtA
#антикоронавирус
#бирга_енгамиз

🚛Туманимизнинг олис қишлоқларида туман прокуратураси, ИЖҚК Департаменти туман бўлими, ДСИ, бозор маъмурияти ҳамда тадбиркорлар ташаббуси билан "Даладан дастурхонгача" тамойили асосида ярмарка ва кўчма бозорлар ташкил этилмоқда.

⭕️Ҳудуддаги “Лолаариқ”, “Файзобод”, “Сувти”, “Мингтепа”, “Дўнгқўрғон”, “Холиқберди”, “Тараққиёт”, “Оқтом”, “Чимқўрғон”, “Саидобод”, “Мустақиллик”, “Култепа”, “Кўлота”, “Гулистон” “Дўстлик”, “Ғайрат”, Зоминовул”, “Новкент” маҳаллаларида истиқомат қилиб келаётган аҳоли мутасаддилар томонидан яратиб берилган қулайликдан мамнун.🙋‍♀

🥬🥕🥔Кўчма бозорларда жами 5000 кг картошка, 1150 кг пиёз, 180 кг сабзи,
85 кг лавлаги ва бошқа зарур маҳсулотлар арзонлаштирилган нархда сотилди.

@piskenthokimligi