PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.64K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Президент қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.
Коронавирус аниқланмаган ёки эпидемиологик вазият яхшиланган вилоят, туман ва шаҳарларда карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича топшириқ берилди.
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш таклифи билдирилди.

Президент провел видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения полноценной деятельности строительной отрасли и инфраструктуры.
Поручено поэтапно смягчить карантинные ограничения в областях, районах и городах, в которых не были выявлены случаи коронавируса или эпидемиологическая обстановка улучшилась.
Предложено образовать общенародное движение "Доброта и поддержка".

#Mirziyoyev #videoselektor #qurilish #ijtimoiyhimoya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#антикоронавирус
#профилактика

🦠Туманимиз ҳудудида коронавирус пандемиясига қарши профилактика тадбирлари мунтазам олиб борилмоқда.

👨‍🔬Жараёнга СЕО марказининг 4 бригадаси (14 нафар)
👨‍✈️ Мудофаа бўлимининг 1 бригадаси (23 нафар)
👩‍🚒 ФВБ нинг 1 бригадаси (7 нафар) ва техника воситалари жалб этилган.
20 апрель 18:00 ҳолатига

1 та бозор ва 2 та савдо шохобчаси
🏫 5 та ташкилот ва муассаса (ҳокимият, банк, секторлар, ИИБ ва бошқа)
🛣 2 та кўча
🚕 134 та такси
🚗 патрул пост орқали кириб келаётган 157 та транспорт воситаси
🏘 1 маҳалла
🏠 1 та кўп қаватли уй
🏥 карантин ҳудуди

Жами 6089 кв метр майдонда хлорли эритма билан зарарсизлантириш ишлари олиб борилган.

🗣 Дорихона ёки озиқ-овқат учун кўчага чиққан фуқаролар карантин қоидалари тўғрисида огоҳлантирилмоқда.

@piskenthokimligi
#томорқа_хазина

🌾Давлатимиз раҳбарининг томорқа майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш тўғрисидаги топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида туманда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Куни кеча туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Фарҳод Усмонқулов
аҳолининг шахсий томорқасидан максимал даражада фойдаланиш, заҳира имкониятларини ишга солиш мақсадида маҳаллаларда фуқаролар билан тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борди.

Маҳалла раислари иштирокида томорқасидан йилига икки-уч марталаб ҳосил олаётган миришкор инсонлар тажрибаси оммалаштирилмоқда.

Маълумот ўрнида: Туманда 17071 хонадонда 2 960 гектар томорқа майдони бўлиб, айни вақтда эртаки экинлар экилиши якунига етмоқда. Жумладан, 446 гектар (101%) майдонга картошка экилди.

@piskenthokimligi
#табриклаймиз

Бугун туман ҳокимлиги ҳисобхонаси иккинчи тоифали ҳисобчиси Сирожиддин Абдуллаевнинг таваллуд куни.

Шу муносабат билан ҳокимлик жамоаси ажойиб инсон, серғайрат ва эътиборли ҳамкасб бўлган Сирожиддинни қутлуғ аёми билан муборакбод этади.
Ҳамиша сиҳат-саломатлик, бахту омад ёр бўлсин!

@piskenthokimligi
#томорқа_хазина

🥦🥔🥕Айни кунларда аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, шу билан бирга сарҳил мева-сабзавотлар, кўкатлар билан таъминлаш мақсадида "Даладан дастурхонга" тамойили асосида ярмаркалар ташкил этилмоқда.

⭕️Пискент тумани прокуратураси ва ИЖҚК Департаменти туман бўлими масъуллари 2-сектор ҳудудида жойлашган иссиқхоналар фаолияти билан танишдилар. Тадбиркор томонидан етиштирилган маҳсулотларни сотилишига кўмаклашиш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш, шу билан бирга туман аҳолиси дастурхони тўкинлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида суҳбатлашдилар.

👨‍🌾Таъкидлаш жоизки, ҳудудларда ташкил этилган арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаларини сарҳил сабзавотлар билан таъминлашда деҳқону тадбиркорларнинг меҳнати таҳсинга лойиқ.

@piskenthokimligi
Forwarded from Times.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистонда COVID-19 ҳақида илк фильм яратилди. Унда вируснинг хавфи, тарқалиши ва фожеавий оқибатлари бир инсон ҳаёти мисолида тасвирланади.

▫️▫️▫️▫️▫️

✔️ Бепарволик ва хавфни ҳис қилмаслик — тузатиб бўлмас хатоларни келтириб чиқариши мумкин.

🔰 Юртдош, сиз ўзингиз, ота-онангиз ва фарзандларингиз эртаси учун масъул эканингизни унутманг!

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

❗️В Узбекистане был снят фильм о COVID-19. В фильме описываются опасность, вызванная вирусом, его распространение и трагические последствия на примере человеческой жизни.

▫️▫️▫️▫️▫️

✔️ Равнодушие и отсутствие чувства опасности могут привести к неисправимым ошибкам.

🔰 Соотечественник, помни, что ты несешь ответственность за свое будущее, а также за будущее своих родителей и детей!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#билдирув

Пискент тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари, ёшлар сиёсати, маънавий-маърифий соҳалар ривожига ўз ҳиссасини қўшишга улгурган жонкуяр инсон, ишбилармон раҳбар Халдарбеков Азим Каримжонович бугун, 21 апрель куни оламдан ўтди.

Шу муносабат билан Пискент тумани ҳокимлиги мутасадди раҳбарлари ва жамоаси Азим Халдарбековнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.

@piskenthokimligi
#Биласизми

❗️2019-2020 ўқув йили онлайн тарзда якунланади

Республика махсус комиссиясининг Қарорига кўра:

🔹 халқ таълими тизимидаги ташкилот ва муассасаларида 2019/2020 ўқув йили “online-maktab” лойиҳаси доирасида ташкил этилган масофавий телевизион видеодарслар орқали якунланади;

🔹 ўқитувчилар ва масофавий таълим жараёнини ташкил этиш учун зарур бўлган халқ таълими тизимидаги (таълим муассасалари, ташкилотлари, ҳудудий бўлинмалар) ходимлар ўз иш фаолиятларини масофавий тарзда (иш ҳақи тўланган ҳолда) давом эттирадилар.

@piskenthokimligi
Карантинда Пискент маркази. Одамлар карантин қоидаларини тушуниб етмоқда.

@piskenthokimligi
Пандемиядан сўнг иқтисодиётимиз қандай бўлади? (+Мутахассис тавсиялари)

https://bit.ly/3cxLxFe

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw