PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#антикоронавирус

Бугун якшанба, ҳаридлар куни. Туман ҳудудига пандемия кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида бозор ҳудуди ва кўчаларда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Ҳар бир фуқаро ва тадбиркорнинг ҳарорати ўлчаниб, антисептик воситадан фойдаланиши тавсия этилмоқда.

@piskenthokimligi
Forwarded from davletovuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолига қандай ёрдам берилади?

Молия вазири Тимур Ишметовнинг айтишича, хусусий корхоналарга ойлик маош учун кредит бериш имкониятларини яратиш устида иш олиб борилаяпти. Яъни ҳозирда ишламаётган, лекин ходимларига иш ҳақи тўламоқчи бўлган корхоналар 2-3 ойга кредит олишлари мумкин бўлади. Марказий банк регулятор сифатида енгилликлар беради. Масаланинг бошқа тарафи шундаки, кредит олиш имконияти яратилди, лекин бизнес ходимлари учун кредит олишга тайёрми? Мурожаат қиладими? Шу масала ҳам бор.

Аҳолига пул бериш масаласи ўрганилмоқда. Аҳолига моддий ёрдамни оила тамойили асосида бериш мумкин. Яъни оила аъзоларининг сонига қараб ёндашиш мумкин. Бу кўпроқ хусусий секторда ишлайдиганларга тааллуқли бўлади. Чунки давлат сектори ойлигини тўхтамасдан бермоқда.

Мабодо одамларга ёрдам бериладиган бўлса, шак-шубҳасиз, бу одамларнинг банк ҳисоб-рақамига, пластик картасига пул тушириш бўлади. Агар карта бўлмаса, банк картаси очилади. Шу механизм билан ишлашимиз керак бўлади.

Видеони тўлиқ кўриш учун
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият.

Умумий зарарланганлар сони - 49 739 (+5 623 )
Соғайганлар - 5 001 (+ 758 )
Вафот этганлар - 556 (+55)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺Россия - 32 008
2. 🇧🇾Беларусь - 4 779
3. 🇺🇦Украина - 4 662
4. 🇲🇩Молдова - 2 264
5. 🇰🇿Қозоғистон - 1 546
6. 🇺🇿Ўзбекистон - 1 450
7. 🇦🇿Озарбайжон - 1 340
8. 🇦🇲Арманистон - 1 201
9.🇰🇬Қирғизистон - 489

Манба: Worldometers

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin #карантинбезпаники
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков коронавирус билан касалланган беморлар ҳақида маълум қилди.

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin #карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилди.
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида ўтказилган брифингда айтилган муҳим маълумотлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин.

Ташкил этилган постларда нега қуролланган ҳарбийлар туришибди? Бизда уруш бўлмаяптику?

👉 ЖАВОБ: бу ерда


Тошкентда 20 апрелдан барча тадбиркорларга автомобилда стикерсиз юришга рухсат берилади деган миш-мишлар бор. Бу ростми?

👉 ЖАВОБ: бу ерда


Шифохонага дори олиб бориш учун шахсий транспортдан фойдаланиш мумкинми?

👉 ЖАВОБ: бу ерда


Иссиқхонамда пишган маҳсулотларни шахсий машинамда бозорга олиб борсам бўладими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда


Маҳкумларнинг жазони ўташ муддати тугаса, карантин сабаб озодликка чиқариш кечиктириладими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда


✔️ Эслатиб ўтамиз, ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin #карантинбезпаники
#антикоронавирус

Мамлакатимизда инсон ҳаёти, саломатлиги энг муҳими эканлигини, давлатимиз ўз фуқаролари ҳавфсизлиги учун зарур барча шароитни яратишга қодир эканлигини ўз кўзим билан кўрдим! Мен оддий ҳамшираман, лекин эътибордан четда қолмадик. Туман ҳокими Шуҳрат Аҳмедовга катта раҳмат, оиламдан хабар олиб туришибди, озиқ-овқат юборишибди, - дейди карантин полигонидан хизматдан қайтган Дилноза Каримова

Батафсил🔽
https://telegra.ph/Karantin-poligonida-hizmatda-ehkanimizda-oilamizdan-habar-olib-turishdi-04-19
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM

"Ароқ олиб келиб беринг" деганига чидагандик, бу сафар "итимга овқат олиб келинг" дейишяпти.
Ночор оилалар бор, болалари оч, ёлғиз қариялар ҳам...


@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin #карантинбезпаники
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан тўлиқ соғайганлар сони 214 нафарга етибди.

Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган яна 10 нафар бемор буткул соғайибди.

Айни вақтда мамлакатда 1271 бемор мазкур хасталикдан даволанишда давом этмоқда.

Манба: @ssvuz
@piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#уйда_таълим

Биз уйдамиз - қалбан биргамиз!
1-ИДУМ инглиз тили фани ўқитувчиси Наргиза Йўлдошеванинг онлайн дарсларидан лавҳа.

@piskenthokimligi
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
#расман

⚡️Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясига қарши олиб борилаётган ишлар тўғрисида 2020 йил 19 апрел соат 20:00 ҳолатига АХБОРОТ

🏥 Юқори Чирчиқ карантин полигонида 7577 нафар фуқаро, “Энергетик” санаториясида 34 нафар, “Умид Гулшани” оромгохида 33 нафар, “Бўстон” санаториясида 12 нафар, жами 7656 нафар фуқаро; Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси 71 нафар, Қибрай туман юқумли касалликлар шифохонасида 84 нафар, Оққўрғон тумани юқумли касалликлар шифохонасида 40 нафар, Пискент тумани юқумли касалликлар шифохонасида 31 нафар, Ўрта Чирчиқ тумани юқумли касалликлар шифохонасида 28 нафар, Қўйи Чирчиқ тумани туғруқ комплексида 10 нафар, Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 81 нафар, Чирчиқ шаҳар филиалида 70 нафар, Тошкент тумани 21- қишлоқ оилавий поликлиникаси филиалида 11 нафар, жами 426 нафар фуқаро карантинга олинган.

🏡 Вилоятда жами 8082 нафар фуқаро стационар шароитда карантинга олинган.
Уй шароитида 3709 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, бундан хонадонлар сони 754 та, оилалар сони 819 тани ташкил этади.

🦠 Тошкент вилоятида доимий рўйхатда турган фуқаролардан 84 нафарида коронавирус касаллиги тасдиқланган бўлиб, 20 нафар фуқаро эса соғайиб тиббий реабилитация марказларига ва яшаш манзилларига юборилган.

👩🏻‍⚕️Сафарбар этилган тиббиёт ходимлари вилоят бўйича 233 нафар терапевт, 141 нафар реаниматолог, 90 нафар инфекционист, 151 нафар эпидемиолог, жами 615 нафар шифокор, 5248 нафар ўрта ва кичик тиббий ходимдан иборат.

📝 Амалга оширилган ишлар:
🔸Юқори Чирчиқ карантин полигонидан 14 кунлик карантин муддати тугаганлиги сабабли 448 нафар фуқарога уйига рухсат берилди.
🔹Ғишткўприк чегара постидан соат 15:30 да 104 нафар, 18:00 да 48 нафар, жами 152 нафар фуқаро Юқори Чирчиқ карантин полигонига қўшилди.
🔸"Бўстон" санаториясидаги 45 нафар фуқародан 33 нафари “Умид Гулшани” оромгохига стационар карантинга ўтқазилди.
🔹Қибрай туманида жойлашган “Энергетик” санаториясида 1 нафар фуқарода COVID -19 инфекцияси аниқланганлиги сабабли 34 нафар фуқаро 14 кунлик карантинга олинди.

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКА ҳузуридаги штабда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Анвар Умаров иштирокида ўтказилган брифинг видеоси.

Манба: @aoka

@piskenthokimligi
Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ:

2020 йил 10 майга қадар
⚡️ Коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича барча чекловлар чоралари узайтирилади.
⚡️ Йўловчи ташиш фаолияти билан боғлиқ барча лицензиялар бўйича ариза қабул қилиш ва лицензияларни кўриб чиқиш ҳамда бериш вақтинча тўхтатилади.

2020 йил 1 июнга қадар
⚡️ Хорижий фуқароларга берилган виза муддатлари автоматик тарзда узайтирилади.
⚡️ Визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар фуқароларига мамлакатдан чиқиб кетишига рухсат берилади. Уларга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди.

⚡️ Муддати тугайдиган қуйидаги ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 июлга қадар узайтирилган деб ҳисобланади:

— барча рухсат бериш хусусиятига эга бўлган лицензия ва рухсатномалар;
— шахсни тасдиқловчи;
— автотранспорт воситаларини бошқариш учун талаб қилинадиган.

Манба: @uzbyuksalish