PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.71K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#уйда_қолинг
#ҳаракат_ҳаётдир

Пискент тумани 8-мактаб ўқувчилари Таэквондо ИТФ бўйича Ўзбекистон чемпионати совриндорлари Динора ва Азимбек Пўлатовлар "УЙДА ҚОЛИНГ" шиорига амал қилган ҳолда машғулотларни давом эттиришмоқда.

@piskenthokimligi
#уйда_қолинг
#ҳаракат_ҳаётдир

9-мактаб ўқувчилари уйда қолиб, оилавий спорт билан шуғулланишмоқда.

@piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#уйда_қолинг
#ҳаракат_ҳаётдир

Шифокорлар - бизнинг қаҳрамонларимиз!

Пискент тумани 6-мактабнинг 4-синф ўқувчиси Амирхон Турсунов юқоридаги роликни тайёрлаб юборибди. Баракалла!

@piskenthokimligi
#антикоронавирус

Пискент тумани Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ходимлари ва барча таълим муассасалари ва БЎСМ мураббийлари спорт майдонларида карантин вақтида вақтинча фойдаланиш таъқиқланиши ҳақида тарғибот плакатларини жойлаштириб чиқдилар.

@piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#уйда_таълим

Биз мактабни жуда соғиндик!

7-мактаб ўқувчиси Атамуродова Дурдона юборган ролик уйда вақтини мазмунли ўтказаётгани ҳақида.

@piskenthokimligi
#мурувват

Бугун туман прокуратураси ва ИЖҚК департаменти ходимлари томонидан II сектор ҳудудидаги кам таъминланган оила хонадонларига озиқ-овқат маҳсулотлари юборилди.

@piskenthokimligi
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ҲАМ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙГАН 3 НАФАР БЕМОР РЕАБИЛИТАЦИЯГА КУЗАТИЛДИ

Мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай тузалган беморларимиз сони кундан кунга ошиб бормоқда. Тошкент шаҳри, Хоразм, Наманган, Фарғона, Андижон, Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари сафига эндиликда Қорақалпоғистон Республикаси ҳам ҳам қўшилди.

Жумладан, Қорақалпоғистон юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 3 нафар бемор бутунлай соғайди. Улар республика соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг 1 нафари Тошкент шаҳридан бўлиб, Тошкент-Қўнғирот йўналишидаги йўловчи поездда Қорақалпоғистонга борган. Икки нафари эса Нукус шаҳридан ота-бола бўлиб, касалликни коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган. Самарали даволаш муолажалари туфайли бугунги кунда лаборатория текширувлари уларнинг дарддан бутунлай фориғ бўлганини кўрсатди.

Бунда, шубҳасиз, республика юқумли касалликлар шифохонасининг фидойи тиббиёт ходимларининг алоҳида ҳиссаси бор. Уларнинг саъй-ҳаракатлари, халқаро стандартлар асосида даво чоралари кўрилгани беморларнинг тузалишига замин яратди.

Мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар бугуннинг ўзида 27 нафарга етиб, жами 156 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Давлат Бош санитария врачи Баҳром Алматов:

«Кетма-кет икки кун коронавирус инфекциясига чалинган берморлар сонининг камайиши — карантин зонасидаги инсонларни алоҳидалаганимиз билан боғлиқ.

Карантин зонасида битта контейнерга фақат 4 нафар одам жойлаштириляпти ва ташқаридан ҳеч ким кириб-чиқмаслиги таъминланяпти. Шу боис карантин зонада ушбу касалликни юқтириб олиш ҳолати кескин камайди.

Бироқ бу вазият бутунлай яхшиланди, деган хулоса келиб чиқиши учун асос эмас. Карантин зонасидан ташқарида ҳам ушбу вирус ташиш ҳолатлари бўлиши мумкин ва барчасини назорат остида ушлаш учун карантин режимига қатъий амал қилишимиз лозим».

Манба: AOKA
@piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#уйда_таълим
#спорт

Уйда қолиб, шуғулланамиз!
2-мактаб ўқувчиси Жумабекова Солиҳа карантин вақтида ҳам машғулотларни тўхтатиб қўймаган.

@piskenthokimligi
#антикоронавирус
#уйда_қолинг


Сиз уйда қолинг, ўзимиз етказамиз!

Аҳоли, айниқса ёши улуғ инсонларнинг карантин қоилаларига риоя қилишларини таъминлаш, кўчада бемақсад юришларига йўл қўймаслик мақсадида туман ҳокимлиги ва Ёшлар иттифоқи кўнгилли волонтёрлари томонидан зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

@piskenthokimligi
❗️2020 йил 17 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1405 нафарни ташкил қилмоқда.

Манба: @ssvuz
@piskenthokimligi
Forwarded from Times.uz
❗️Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятга оид сўнгги янгиликлар

🦠 Бугун 56 кишида вирус аниқланди ва жами ҳолатлар сони 1405 тага етди

⚡️ Бухорода (11 киши), Андижонда (6 киши), Наманганда (7 киши), Қорақалпоғистонда (3 киши) даволанганларнинг 27 нафари тузалиб, соғайганлар сони — 156 кишига етди

🇨🇳 Хитойлик тиббиёт ходимлари ва консультантлар Ўзбекистонга етиб келди

🚶🏻‍♂️Кўчада пиёдалар бемақсад юргани аниқланса, огоҳлантиришсиз маъмурий жавобгарликка тортилиши маълум қилинди

🌐 Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши курашишда халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кучайтириш бўйича топшириқ берди

📲 Карантиндаги шахснинг мобил телефони нима учун олиб қўйилиши изоҳланди

👶🏻 Тошкентда 1 ёшга тўлмаган 7 нафар гўдакда коронавирус аниқланди

🚗 Хусусий тиббиёт ташкилотлари ходимлари шахсий машиналарида юриши тақиқланадивазирлик баёноти

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Ўзбекистон ва Хитой коронавирусга қарши биргаликда курашади


👉 https://bit.ly/2VzSKxC

Uza.uz сайтининг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча🔹O`zbekcha🔹Русская
#Пискент

🦠Коронавирус пандемияси кириб келишининг олдини олиш ва қарши курашиш мақсадида туманда кучайтирилган дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Деҳқон бозорида ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркаларида инфекциядан ҳимоя қилувчи шаффоф тўсиқлар ўрнатилган.

👮‍♀️Ярмаркада нарх-навонинг барқарор бўлиши ва узлуксиз таъминоти ИЖҚК департаменти, ДСИ ходимлари томонидан доимий назоратга олинган.

👥Ҳарид учун келган ҳар бир фуқаро ижтимоий масофа сақланган ҳолда туман СЭОМ ходимлари назоратида карантин қоидаларига мос равишда киритилмоқда.

🚚 22 хил арзонлаштирилган, дезинфекцияланган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари тумандаги 11 ҳудудда ташкил этилган "Элга хизмат" ярмаркаларига мунтазам етказиб берилмоқда.

🚑Аҳолининг дори-дармон воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида ҳар куни қишлоқларга "мобил дорихона" лар қатнови йўлган қўйилган.