PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.7K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#уйда_таълим

Пискент тумани 36-мактаб ўқувчилари онлайн дарслардан бўш вақтларини мазмунли ўтказишмоқда.

@piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#уйда_таълим

Пискент тумани 36-мактаб ўқувчилари Асила ва Умрзоқ Мелмуродовлар масофадан таълим ва уй ишлари билан банд.

@piskenthokimligi
Масофадан ўқитиш бўйича энг намунали мактаблар бўйича сўровнома давом этади.
Туманимизнинг А.Дўсбеков ҳудудидаги қайси мактаб фаолияти эътирофга лойиқ?
Final Results
7%
15-мактаб
5%
16-мактаб
14%
17-мактаб
20%
18-мактаб
6%
19-мактаб
20%
20-мактаб
3%
36-мактаб
13%
40-мактаб
10%
41-мактаб
#антикоронавирус
#уйда_қолинг

Ёшлар иттифоқи Пискент туман Кенгаши фаолларидан иборат волонтёрлар жамоаси автомобил ҳайдовчилари учун "Уйда қолинг" акциясини давом эттирмоқдалар.

@piskenthokimligi
#5_ташаббус_уйимизда

19-мактаб ўқувчилари "Беш ташаббус уйимизда" лойиҳаси бўйича тасвирий санъат ва спорт машғулотлари билан шуғулланмоқда.

@piskenthokimligi
#муносабат

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИНИНГ РАМАЗОН ОЙИНИ ЎТКАЗИШ ҲАҚИДАГИ БАЁНОТИГА МУНОСАБАТ

Алҳамдулилаҳи роббил аъламийн. Вассолату вассаламу аъла расулиллаҳ. Ассалому алайкум муҳтарам юртдошлар ва тумандошлар!

Бир неча кун олдин ОАВ орқали Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Рамазон ойини ўтказиш ҳақидаги баёнотини эълон қилдилар.

Юртимиз мусулмонлари муборак Рамазон ойини интиқлик билан кутаётган, бу ойда таробеҳ, хайр-саҳоватли юртдошларимиз ифторлик савоби ва бошқа фазилатли амаллардан умидвор бўлиб турибдилар.

Афсуслар бўлсинки, бугунги кунда бутун дунё бўйлаб, жумладан, юртимизда ҳам Коронавирус пандимеяси тарқалди. Бу касаллик кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида юртимизда карантин эълон қилинди.

Шу сабабдан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг “Коронавирус (COVID-19) инфекциясининг тарқалишини олдини олиш бўйича ФАТВОСИ” эълон қилиниб, юртимизда эпидемиологик вазият барқарорлашгунгача жамоавий намозлар вақтинча тўхтатилиб, мусулмонларимизга намозларни уйларида адо этишлари лозим эканлиги етказилган эди.

Муфтий ҳазрат баёнотда рамазон ойида мўмин-мусулмонларимиз таровиҳ намозларини, хатми Қуръонларни ўз оила аъзолари билан хонадонларида ўтказишлари, қўни-қўшни ва яқин қариндошларини тўплаган ҳолда ифторлик уюштиришлари карантин талабларига зид эканлиги ва ифторлик савобидан умидвор бўлган саҳоватпеша мусулмонларимиз ифторлик маросимлари учун ният қилган маблағларини жойлардаги “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари” орқали моддий кўмакка муҳтож оилаларга етказишларини таъкидлаб ўтдилар.

Ва юртдошларимизни закот маблағларини ҳамда фитр ва фидя садақаларини “Вақф” ҳайрия жамоат Фонди ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳисоб рақамларига ёки “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари”га топширишлари тавсия этилди.

Муборак Рамазон ойида юртимиз мусулмонларини руҳини кўтариш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият юритаётган қориларнинг хатми Қуръонлари онлайн тарзда амалга оширилиши белгиланди.

Рамазон ойи давомида барча телеканаллар орқали диний уламолар иштирокида “Рамазон – раҳмат ва сабр ойи” мавзусидаги маърузаларни ва бошқа хайрли тадбирларни мунтазам онлайн тарзда бериб боришни йўлга қўйиш белгиланди.

Азиз юртдошлар! Хонадонларимизда Уламолар кенгашининг баёнотига амал қилган ҳолда, Аллоҳ таолодан дунё халқлари, жумладан жонажон ватанимиздан коронавирус балосини тез кунларда бартараф этишини сўраб, дуолар қабул бўладиган вақтларда ихлос билан дуо қилайлик.

Шуни англаган ҳолда сабр билан уйингизда қолинг, бу билан касаллик занжирини узган, ҳамюртларимизга катта яхшилик қилган бўласиз.

Барчамизни Аллоҳ паноҳида асрасин!

Зайнилобиддинхон Қудратов,
Пискент тумани бош имом-хатиби.


@piskenthokimligi
#антикоронавирус
#бирга_енгамиз
#мурувват

Туманимизнинг "Холиқберди" ва "Тараққиёт" маҳалласида яшовчи 40 нафар оилага моддий ёрдам кўрсатилди.

Пандемия кўпчиликнинг меҳнат қилишини чеклаши билан бирга кўплаб саҳий ва олижаноб инсонларни майдонга чиқармоқда. Улар томонидан карантин сабабли уйда қолган юртдошларимизга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилмоқда.

Туман бош имом-хатиби З.Қудратов ва ҳомий тадбиркорлар билан "Тараққиёт" ва "Холиқберди" маҳаллалардаги оғир шароитда яшаётган 40 нафар оилага ун, ёғ, сабзи, пиёз, гуруч, чой, колбаса ва тухум жойланган пакетлар тарқатилди.

Бундан ташқари қорамол сўйилиб, гўшти шу хонадонларга улашилди. Маҳаллада бош имом-хатиб томонидан карантин вақтида маросимларни ўтказмаслик ҳақида тарғибот ишлари ҳам олиб борилмоқда. Натижада тавсияларга амал қилиб, ақиқа маросимини ўтказмасдан икки қўй сўйилиб, қишлоқ аҳлига улашдилар.

@piskenthokimligi
#закот

Зарурий эҳтиёжидан ташқари бир йил давомида 21 250 000 сўм маблағга эга бўлган мусулмон киши жами маблағининг қирқдан бири (1/40) ни закот сифатида камбағал ва фақирларга бериши фарздир. Манба: Muslim.uz

@piskenthokimligi
#антикоронавирус
#бирга_енгамиз

Аҳолини қўллаб-қувватлаш, карантин вақтида уйдан чиқмай ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида барча шароит яратилаётгани юқоридаги суратлардан ҳам кўриш мумкин.

Суратларда: бугун туманимизнинг "Гулистон", "Муротали", "Қирққизобод", "Мустақиллик", "Оқтом", "Файзобод" ҳудудларида ташкил этилган савдо ярмаркалари.

Шунингдек, "Дўнгқўрғон", "Чимқўрғон", "Саидобод", "Кўлота" маҳаллалари аҳолисининг талабига кўра картошка етказиб берилди.

"Зоминовул", "Файзобод" маҳалласи аҳли учун мобил дорихоналарда 15 хил дори-дармон ва тиббий антисептик буюмлар аҳоли саломатлиги учун етказиб берилди.

@piskenthokimligi