PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.63K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Коронавирус: Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги маълумоти


https://bit.ly/2w6BNSE

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Ўзбекистон таълим муассасаларига 16 мартдан таътил берилади


https://bit.ly/2Wd2Qq3

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
РАСМИЙ БАЁНОТ: Наврўз умумхалқ сайллари бекор қилинади

https://bit.ly/2We5DPV

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
COVID-19 коронавирус инфекциясидан сақланиш учун нималарни билишимиз керак?

Бу ҳақда O‘zbekiston24 телеканалида махсус лавҳа эфирга узатилди. Албатта, кўринг, яқинларингиз ва ўзингизни эҳтиёт қилинг.

@toshvilpressa
Forwarded from Laylo Rustamova
2020 йилнинг 16 март кунидан Ўзбекистон Республикасидаги барча умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун таътил эълон қилинади.
Мазкур қарор 15 март куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ва таълим муассасаларида санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш юзасидан республика махсус комиссияси томонидан қабул қилинди.
Мактабларда таътил қилиниши таълим муассасаларида санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ҳамда ўқувчи ва ўқитувчиларнинг соғлиғини ҳимоялаш мақсадида эълон қилинмоқда.
Шу билан бирга, ўқувчилар таътил пайтида билим олишлари учун Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси таркибидаги телекомпаниялар билан бирга ўқув дастурларида режалаштирилган дарс машғулотларини телевизион эфирга узатиш учун видеодарслар тасвирга олинади ҳамда эфир вақтлари ажратади.
Телевизион видеодарс машғулотларини тайёрлаш ва уни тасвирга олиш бўйича соҳа ходимларидан иборат ташкилий-ижодий гуруҳ тузилади.
Видеодарслар Халқ таълими вазирлигининг ижтимоий тармоқларидаги каналлар ва расмий веб-сайтларида, электрон ахборот порталлари (onlain maktab) орқали ҳам намойиш этиб борилади.
Шунингдек, комиссиянинг топшириғига кўра мактабларда тозалик ва дезинфекция тадбирлари кучайтирилади, таълим муассасаларидаги тиббиёт хоналарини зарурий тиббий асбоб-ускуналар, зарарсизлантирувчи воситалар ҳамда дори-дармонлар билан таъминланади.

https://www.uzedu.uz/uz/16-martdan-tatil-elon-qilinadi
Таътил пайтида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси таркибидаги телеканалларда ўқув дастурлари​ йўлга қўйилади

https://bit.ly/3cTsaay

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Forwarded from Mass-media fondi
Ҳурматли журналистлар ва блогерлар!

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланди. Бугун Вазирлар Маҳкамасида бўлиб ўтган брифингда мамлакатда инфекциянинг тарқалишига қарши курашиш бўйича бир қатор чора-тадбирлар кўрилганлиги маълум қилинди.

Бутун дунё учун синовли кунларда биз Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари вакилларини ушбу мавзу бўйича тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликка, хотиржамлик ва оқилона бўлишга чақирамиз. Чунки ахборот маконидаги кайфият сизга боғлиқ.

Шу муносабат билан, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди Сизни ваколатли органларга коронавируснинг олдини олиш бўйича фойдали маълумотларни тарқатишда ва жамиятимизни бирлаштиришда ёрдам бериш учун барча имкониятларни ишга солишга чақиради.

===

Уважаемые журналисты и блогеры!

Как вам уже известно, в Узбекистане выявлен случай заражения коронавирусом. Сегодня на пресс-брифинге в Кабинете Министров было сообщено о том, что в стране предпринят ряд мер по противодействию распространению инфекции.

В эти непростые для всего мира дни мы призываем представителей масс-медиа Узбекистана воздерживаться от публикации непроверенной информации на эту тему, сохранять спокойствие и рассудительность. Ведь именно от вас зависит настроение в информационном пространстве. В связи с этим Фонд поддержки и развития национальных масс-медиа убедительно просит вас всячески содействовать компетентным органам в распространении полезной информации по профилактике коронавируса и помочь в консолидации нашего общества.


@massmediauz
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Фуқаролар саволларига жавоб бериш учун call-марказ ташкил қилинади

Коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Бош вазир томонидан ўтказилган шошилинч йиғилишда белгиланишича:

Тошкентдан вилоятларга қайтадиган талабаларга темир йўллари ва самолётларда 50% чегирма берилади;

коронавирус вақтида фуқаролар саволларига жавоб бериш учун (эртадан) ягона call-марказ ташкил қилинади;

барча давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан мажлис ҳамда бошқа тадбирлар ўтказиш вақтинчалик тўхтатилади;

тиббиёт ниқобларини хорижга экспорт қилиш тўхтатилади;

карантин вақтида ёлғон ва текширилмаган ҳамда одамларда ваҳима яратадиган хабарлар тарқатадиган шахсларга нисбатан амалдаги қонунчилик доирасида жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Буюк табиб Ибн Сино айтганидек, ваҳиманинг ўзи ярим касаллик. Хотиржамлик ярим соғлик, сабр эса шифонинг бошланишидир!

@piskenthokimligi
#обод_юрт

22-мактаб жамоаси бугунги ҳашарда чинакамига ғайрат кўрсатдилар. Муассаса ҳудуди, ариқлар тозаланди, гулзорга турфа гуллар, мактаб боғига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

@piskenthokimligi
#обод_юрт

38-мактаб ўқитувчилари қадрдон даргоҳ ободлиги учун астойдил меҳнат қилишибди.

@piskenthokimligi
#расмий

Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси раҳбари Наргиз Раҳмонқулованинг баёноти

Ҳурматли ота-оналар, педагоглар, азиз ўқувчилар!

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида айтилганидек, эртага 2020 йил 16 март кунидан бошлаб таълим муассасаларида баҳорги таътил бошланади.

Мазкур таътил таълим муассасаларида COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш, санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ҳамда ўқувчи ва ўқитувчиларнинг соғлиғини ҳимоялаш мақсадида эълон қилинмоқда.

Ўқувчилар таътил пайтида билим олишлари учун Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси таркибидаги телекомпаниялар билан бирга ўқув дастурларида режалаштирилган дарс машғулотларини телевизион эфирга узатиш учун видеодарслар тасвирга олинади ҳамда эфир вақтлари ажратилади.

Видеодарслар Халқ таълими вазирлигининг ижтимоий тармоқларидаги каналлар ва расмий веб-сайтларида, электрон ахборот порталлари орқали ҳам намойиш этиб борилади.

Барча педагоглар ва умумтаълим мактаб ходимлари ўз иш жойида санитар озодаликни сақлаш мақсадида, умумий тозалаш тадбирларини ташкил этишлари сўралади.

Ҳурматли ота-оналар, фарзандингизни оммавий тадбирларда, зарурат туғилмаса, иштирок этмаслиги тавсия этилади. Дарслар Халқ таълими вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва расмий веб-сайтларида, бошқа электрон ахборот порталлари орқали ҳам намойиш этиб борилади.

Барча педагоглар ва умумтаълим мактаб ходимлари ўз иш жойида санитар озодаликни сақлаш мақсадида умумий тозалаш тадбирларини ташкил этишлари сўралади.

Ҳурматли ота-оналар, фарзандингизни оммавий тадбирларда зарурат туғилмаса, иштирок этмаслиги мақсадга мувофиқлигини маълум қиламиз.

Наргиз Раҳмонқулова,
Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси раҳбари.

@toshvilpressa
#Билдириш

Вилоятимиздаги барча савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари, бозорлар фаолияти тўхтатилмайди.

Баҳодир Муллахонов,
Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари.

@toshvilpressa
Forwarded from Times.uz
UZ:❗️Агар сиз айрим инсофсиз тадбиркорлик субъектлари томонидан нархларнинг асоссиз оширилишига гувоҳи бўлсангиз, Давлат солиқ қўмитасининг (71) 244-98-98 "Ишонч телефони” ёки қисқа 1198 рақамли Сall-марказга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

____

RU:❗️Если вы столкнулись с необоснованным повышением цен на товары первой необходимости ГНК просит обращаться на "телефон доверия" по номеру (71) 244-98-98 или в Сall-центр на короткий номер 1198.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Расмий хабар

Ўзбекистонда короновирус инфекциясининг тарқалиши ва унга қарши кўрилаётган чоралар бўйича аҳолини тўғри, холис ва аниқ маълумотлардан тезкор хабардор қилиш мақсадида Koronаvirus info (@koronavirusinfouz) расмий канали очилди.

Ушбу канал Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Барча ОАВ журналистлари ва блогерларни ушбу канални биринчи манбаа сифатида фойдаланилиши ҳамда унда тарқатилаётган хабар ва янгиликларни кенг ёритиб боришда ҳамкорликка чақирамиз.
Бугун Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир А.Арипов бошчилигида Ўзбекистонда коронавирусга қарши қандай чоралар кўрилаётгани ҳақида комиссия йиғилиши ва ОАВ учун пресс-конференция бўлиб ўтди.

Журналист ва блогерларга етарлича ахборот берилди, саволларига батафсил жавоб келтирилди.

Шу аснода, барча ОАВ ва блогерларни ахборот соҳасида қонунчиликка жиддий ва тўлиқ амал қилишларини сураймиз, яъни ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборот тарқатиш "ОАВ тўғрисида" қонунининг 6-моддаси, "Ахборотлаштириш тўғрисида" қонунининг 12 прим 1 моддаси ва Жиноят Кодексини бузиш ҳисобланади ва жиноий жавобгарликка олиб келади.

Масалан, Жиноят Кодекси, модда 244-1, 2-кисм:
"Диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш, худди шунингдек фуқаролар тотувлигини бузиш, туҳматона, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатиш ҳамда жамиятда қарор топган хулқ-атвор қоидаларига ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа қилмишларни содир этиш мақсадида диндан фойдаланиш, шунингдек диний-экстремистик, террорчилик ташкилотларининг атрибутларини ёки рамзий белгиларини тарқатиш ёхуд намойиш этиш —

базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида кўрсатилган ҳаракатлар:
а) олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар томонидан;
б) хизмат мавқеидан фойдаланиб;
в) диний ташкилотлардан, шунингдек чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан олинган молиявий ёки бошқа моддий ёрдамдан фойдаланиб;
г) оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади".

https://t.iss.one/saidjanov_dm
Давлат солиқ қўмитаси раиси: Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулоти билан ўзини-ўзини таъминлай оладиган мамлакат

🎥 https://youtu.be/-CCwT-h2Gww

➡️ https://bit.ly/2wc3SrI

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw