PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.43K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#фахрийлар_фахримиз

Пискент туманида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги олдидан ўтказилган тадбирдан лавҳалар.

Уруш фахрийларининг жанг майдонларида кўрсатган қаҳрамонлиги ёш авлодга ҳамиша жасорат ва ибрат мактаби бўлиб қолади.

@piskenthokimligi
#секторлар_фаолияти
#раҳбар_ва_ёшлар

III сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Шаҳзодхон Тўрахонов ҳамда Тошкент вилояти ИИББ криминалистик бўлими бошлиғи Х.Хасилов пискентлик ёшлар билан учрашдилар

Қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежида "Новкент" маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари билан юзма-юз мулоқот бўлиб ўтди.

Унда ёшлар билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва оқибатлари таҳлил қилинди, бандлик, тадбиркорлик, йўллар ва коммунал соҳага оид масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Ечимини топиши зарур бўлган мурожаатларга мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ҳал этиш чоралари кўрилди.
"Новкент" маҳалласи Сузоқ кўчасида истиқомат қилувчи Х.Аширов, Ёшлик кўчасидан Ф.Тўйчиев ички йўллар аҳволидан шикоят қилиб, тамирлаш бўйича сектор раҳбаридан ёрдам сўради.

Раҳбарлар мулоқот давомида мурожаатларни қонун доирасида ҳал этишга ваъда бердилар.

@piskenthokimligi
Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартибини эълон қилди

Унга мувофиқ:

- Уй-жойнинг майдони ва нархига чеклов ўрнатилмайди.

- Аҳоли бирламчи бозорда (янги қурилган) уй-жойни мустақил танлайди (жойлашган жойи ва майдонидан қатъий назар).

- Тадбиркорлик субъектлари уй-жойлар лойиҳаларини буюртмачи аралашувисиз ўзлари мустақил равишда тайёрлайдилар.

- Уй-жойлар қурилишини ўз маблағлари ва бозор тамойилларига асосланган банк кредити ҳисобидан амалга оширадилар.

- Ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдорини аниқлаш мақсадида Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва Қурилиш вазирлиги ҳар йили квартира бир квадрат метрининг тегишли ҳудуддаги ўртача бозор қиймати ҳамда икки ва уч хонали квартиралар майдонининг энг кам меъёрларини инобатга олган ҳолда уй-жойларнинг ҳисобланган қийматини белгилайди.

- Ипотека кредитининг энг юқори миқдори белгиланади (уй-жойларнинг ҳисобланган қийматидан келиб чиқиб).

- Квартира қийматининг уй-жой ҳисобланган қийматидан ошган ва кредит билан қопланмаган қисми қарздорнинг ўз маблағлари ҳисобидан тўланади.

- Ипотека кредитлари бозор ставкаси бўйича тақдим этилади.

- Ипотека бозорини узоқ муддатли ресурслар билан таъминлаш мақсадида Молия вазирлиги пул маблағларини тижорат банкларига 15 йил муддатга бозор шартлари асосида жойлаштиради (ресурлар миқдорига чекловлар йўқ).

- Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайган тақдирда ипотека кредитлари ва Молия вазирлиги ресурслари фоиз ставкалари пасаяди, кўтарилганда ўзгармасдан қолади.

Тадбиркорлик субъектларига ўз маблағлари (банк кредитлари) ҳисобидан қурилган бирламчи бозордаги квартираларини аҳолига ипотека кредитлари орқали сотиш имконияти берилади ва бунинг учун банкларга узоқ муддатли кредит ресурслари ажратилади.
Манба: davletovuz

@piskenthokimligi
Пискент туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Шуҳрат Ахмедов раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди

Унда туман ҳокими ўринбосарлари ва ҳокимлик аппарати ходимлари иштирок этди. Жамоада меҳнат ҳамда ижро интизоми, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, тадбиркорларга қонун доирасида кўмаклашиш, мутахассис кадрларнинг ўз соҳасига оид қонунлар ва ҳукумат қарорларидан хабардорлиги масалалари кун тартибидан ўрин олди.

Шунингдек, йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Каримов Ҳаётхон Салимович Пискент туман ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

@piskenthokimligi
​​#Тайинлов

Пискент туман ҳокимининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси тайинланди

Каримов Ҳаётхон Салимович Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича туман ҳокими маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Ҳ. Каримов 1957 йилда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 1992 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Пискент туман хокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари в.б., туман хокимининг маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган.

@piskenthokimligi
#биласизми
Давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи қандай вазифаларни амалга оширади?

• маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатлари ҳамда дастурларнинг ижросини ташкил этади;

• маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилишини танқидий ўрганади, бу борада аниқланган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўради;

• давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этади;

• маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда давлат тилини ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

• ходимларга давлат тилини чуқур ўрганишлари учун зарур шарт-шароитлар яратади ҳамда давлат тилини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантириш чораларини кўради;

• ҳудудлардаги барча ташқи ёзувлар, шу жумладан лавҳалар, эълонлар, реклама ва кўргазмали бошқа ахборот матнлари, ташқи реклама материалларининг давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлишини таъминлашда иштирок этади;

• давлат тилини ривожлантиришга оид илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, илмий асосланган янги сўз ва атамаларни истеъмолга киритиш, замонавий атамаларнинг ўзбекона муқобилларини яратиш бўйича таклифлар киритади.

@piskenthokimligi
#мурожаат_ва_ечим

Пискент тумани III сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Ш. Тўрахоновнинг "Новкент" ва "Лолаариқ" маҳалласи аҳолиси, ёшлари билан ўтказилган учрашувида аҳоли вакиллари йўлларни таъмирлаш масаласида мурожаат қилган эди.

Сектор раҳбари томонидан мурожаатда кўрсатилган жойлар: "Лолаариқ" МФЙ 10-сонли мактабгача таълим ташкилоти, "Новкент" МФЙ Сузоқ, Фарҳод кўчаларига шағал ётқазиш назоратга олинди.

@piskenthokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ОАВ соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим тасдиқланди

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4619-сон, 26.02.2020 й.) қабул қилинди.

Қарор билан Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Мазкур битим 2019 йил 14 июнь куни Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг кенгаши йиғилишида имзоланган.

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш юзасидан масъул ваколатли орган этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot