PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.77K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Заҳириддин Муҳаммад Бобур

РУБОИЙЛАР

Ҳар кимки вафо қилса вафо топгусидур,
Ҳар кимки жафо қилса жафо топгусидур,
Яхши киши ёмонлиғ кўрмагай ҳаргиз,
Ҳа кимки ёмон бўлса жазо топгусидур!
* * *
Жондин сени кўп севармен, эй умри азиз,
Сондин сени кўп севармен, эй умри азиз,
Ҳар неники севмак андин ортиқ бўлмас,
Андин сени кўп севармен, эй умри азиз.
* * *
Тақдир юки бошимга балолиғ бўлди,
Ҳар неники айладим хатолиғ бўлди,
Ўз юртни қўйиб Ҳинд сори юзландим,
Ё Раб нетайин, бу не юз қаролиғ бўлди.
* * *
Ёд этмас эмиш кишини ғурбатда киши,
Шод этмас эмиш кўнгулни меҳнатда киши.
Кўнглим бу ғарибликда шод ўлмади, оҳ,
Ғурбатда севинмас эмиш, албатта, киши.
* * *
Аҳбоб, йиғилмоқни фароғат тутунгиз,
Жамиятингиз борини давлат тутунгиз.
Чун гардиши чарх бу дурур, тенгри учун,
Бир - бирини неча куни ғанимат тутунгиз.
* * *
Туз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур,
Юз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур,
Сарриштаи айшдин кўнгулни зинҳор
Уз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур.
* * *
Сен гулсену мен ҳақир булбулдирмен,
Сен шуъласен,ул шуълаға мен кулдирмен.
Нисбат йўқдур,деб ижтиноб айламаким,
Шоҳмен элга, вале сенга қулдурмен.

@piskenthokimligi
Yaxshilig' (Bobur g'azali)
Ma'murjon To'xtasinov
... Бори элга яхшилиғ қилғилки, мундин яхши йўқ
Ким, дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиғ...

@piskenthokimligi
Бобур Мирзонинг қалбини ром этган Хуросоннинг ул гўзали ким эрди?

https://bit.ly/2tVJCcS

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
#Кун_тарихи

Бугун фалсафий шоир Омон Матжон туғилган кун!

Тонг отди, оламда минг расм кўрдим,
Меҳрли кўзларни пок, маъсум кўрдим.
Ҳеч ким заҳар сочиб , бол йиққан эмас
Гул кирган уйларда табассум кўрдим.

Омон Матжон


@piskenthokimligi
#Кун_тарихи

📚14 февраль - Халқаро китоб совға қилиш куни

@piskenthokimligi
#сектор_фаолиятидан

Пискент тумани 3-сектор раҳбари Шаҳзодхон Тўрахонов эҳтиёжманд ёшлар билан алоҳида шуғулланмоқда.

ИИБ ҳамда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда "Лолаариқ" маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 7-умумтаълим мактаби ўқувчиси И.Н. билан суҳбатлашди.

Бемор эканлиги аниқланиб, Соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари Муҳаббатхон Қодирова, Ёшлар иттифоқи раиси Асқар Пўлатов иштирокида амалий ёрдам кўрсатилди. Тиббий текширувлар олиб борилди.

@piskenthokimligi
Мева-сабзавот кластерлари фаолиятини самарали ташкил қилиш, давлат эҳтиёжлари учун пахта ва ғалла етиштиришдан босқичма-босқич воз кечиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Кластерларга бозор топиш ва экспорт шартномалари тузишда кўмаклашиш, уларни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича топшириқлар берилди.
Пахтачилик кластерлари ташкил этилмаган жойларда пахта тозалаш заводлари негизида фермерлар кооперациялари йўлга қўйилиши белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам эффективной организации деятельности плодоовощных кластеров, поэтапного отказа от заготовки хлопка и зерна для государственных нужд.
Поручено содействовать кластерам в поиске рынков и заключении экспортных контрактов, усовершенствовать систему их финансирования.
В местах, где не организованы хлопководческие кластеры, будут созданы фермерские кооперации на базе хлопкоочистительных заводов.

#Mirziyoyev #videoselektor #qishloqxujaligi #agroklaster

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тарихий хотирасиз келажак қуриб бўлмайди

Ўзбек халқи буюк тарихи, улуғ аждодлари билан ҳақли равишда фахрланади. Бугун туманимизнинг ҳар гўшасида ўзбек мумтоз адабиётининг йирик намояндаси, дилбар шоир, олим, моҳир саркарда, жаҳонга Бобурийлар салтанати аталган улуғ сулоланинг асосчиси сифатида танилган Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги тантаналари бўлиб ўтди.

Тадбирлар айниқса, таълим муассасаларида бобурхонлик, мумтоз мушоиралар кўринишида кенг нишонланди.

Тарихий хотирасиз келажак қуриб бўлмайди, деган эзгу ғоя асосида аждодларимиз қолдирган бой адабий-маънавий меросга улкан ҳурмат кўрсатиш, асраб-авайлаш, ўсиб келаётган авлодга бус-бутунлигича етказиш масаласи тадбирларда энг олдинги ўринга кўтарилди.

Қуйида туманимиздаги мактабларда ўтказилган маънавий-маърифий тадбирлардан лавҳалар.
👇👇👇
@piskenthokimligi
"Баркамол авдод " болалар мактабида буюк маърифатпарвар аждодларимиз Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд айёмига бағишланган "Олислардан порлаган юлдузлар" номли тадбирдан лавҳалар.

@piskenthokimligi
Ўзбек адабиётининг икки буюк сиймоси Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишлаб 15-мактабда ўтказилган тадбирда мактаб ўқувчилари ва ота-оналар ҳам иштирок этишди.

@piskenthokimligi
Аждодлар руҳи мангу барҳаёт!
34-мактабда ўтказилган бобурхонлик тадбиридан лавҳалар.

@piskenthokimligi
2-умумтаълим мактабида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 537 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

@piskenthokimligi
Маданият ходимлари йиғилиши: кун тартибида ташкилий масала

Бугун Пискент тумани Мусиқа ва санъат мактабида туман Маданият бўлими ходимлари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Тошкент вилояти Маданият бошқармаси раҳбари М. Исроилов, туман ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари С. Ҳамдамов иштирок этди.

Маданият бошқармаси раҳбари М.Исроилов давлатимиз раҳбари томонидан республикада маданият, санъатни ривожлантириш, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида сўзлади.

Пискент тумани Маданият бўлими ҳамда ҳудудлардаги маданият марказлари, шунингдек Мусиқа ва санъат мактаби фаолияти танқидий таҳлил қилинди. Бадиий раҳбарлар ва режиссёрлар малакаси, ижодий салоҳияти ва иш самарадорлигини
ошириш, ёшларни тўгаракларга қамраб олиш масалалари муҳокама этилди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Пискент тумани Маданият бўлими раҳбари лавозимига вақтинча бажарувчи этиб Комилжон Саъдуллаев тайинланди.

@piskenthokimligi