PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.79K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Президент: "Маҳалла" тузилмаси эндиликда давлат идораси"

Бугун давлат раҳбарининг видеоселектори ўтказилди. Тарихий лаҳзаларга гувоҳ бўлиш ва бу жараённинг иштирокчисига айланиш бошқача бир ҳиссиётлар туғдиради.

Шу пайтгача жамоатчилик тузилмаси сифатида ишлаб келаётган ўзини-ўзи бошқариш тузилмаси, яъни маҳалла структураси эндиликда давлат идорасига айланмоқда. Буюк реформа. Раҳмат сизга, жаноб президент. Жамиятни ич-ичидан ўзгартирадиган шаҳдам қадам ташланди.

Маҳалла раисининг обрўси ва нуфузини кўтариш бўйича амалга оширилиши режалаштирилган ишларнинг миқёси мамлакатимиз ҳаётида янги давр бошланаётганидан дарак беради. Эндиликда маҳалла раисининг учта ўринбосари бўлиши, хусусан, профилактика инспектори раис ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиши, ўз навбатида, унга ҳам қатор қўшимча имкониятларнинг тақдим этилаётгани ижро органи ишида халқчиллик, самарадорлик ортишига олиб келади. Таъбир жоиз кўрилса, маҳалла раиси ҳузурида ижро аппарати – кичик вазирлар маҳкамаси шаклланади.

Эндиликда ҳар бир маҳаллада алоҳида профилактика инспектори бўлади. Бу инспекторлар лавозими оширилганда, ишлаб турган вазифасидан юқорироқ вазифага ўтказилгандагина бошқа ҳудудга ишга ўтиши мумкин. Барқарор ҳолатларда беш йил битта ҳудудда иш олиб боради. Мана шу энг керакли чора эди ва у амалга оширилди. Ҳали маҳаллани таниб-танимасдан бошқа жойга ишга ўтиб кетаверадиган инспекторлар бўлмайди энди.

Давлат раҳбари қатъиян таъкидладики, бундан кейин раҳбарларнинг фаолиятига баҳо берганда иқтисодий кўрсаткичларга қаралмайди. Маҳаллалардаги маънавий-маданий муҳитнинг барча омиллари қай даражада эканлиги бош мезон бўлади.

Айтаверса гап кўп. Қуйи тизимларда ва республика миқёсидаги нашрларда ишлаган бир журналист сифатида, бугунги йиғилиш – сабабларнинг сабаблари ислоҳ қилингани билан алоҳида аҳамиятга эгалигини таъкилашни истардим. Энг қуйида ижро ҳокимиятининг расман мавжуд эмаслиги, бу тизимга эга кўплиги жуда кўп муаммоларнинг илдизи.

Сиёсатшунослар, жамиятшунослар одатда ислоҳотларни даврлаштиришни яхши кўрадилар. Менинг қатъий фикримча, бугунги йиғилишда янграган сўзлар Ўзбекистонда янги ва мутлақо кенг кўламли реформа бошланаётганидан дарак беради.

Янги ташкил этилаётган Маҳалла ва оила ишлари вазирлиги зиммасига улуғ ишлар юклатилди. Бошқа сўз қўшиб бўлмайди – айнан улуғ деган сўз энг тўғри танлов. Президент таъкидлаганидек, бу вазифаларни амалга оширишга маънавий замин тайёрланди. Мана энди, давлатчилик асосларини мустаҳкамлашнинг мавриди келди...

@Behzod_Qobulov
Саҳарда уйғониб, кўз очдик, шукр!

@piskenthokimligi
#шеърият

ШУКРОНА

Уйғонмаган қанча, билмайди ҳеч ким,
Саҳарда уйғониб, кўз очдик шукр.
Қора майиз билан, новвот, бол билан,
Тинч нонушта қилмоқ қанчалар ҳузур.

Кўрдик чарақлаган бобо қуёшни,
Гоҳ ёзда қизиймиз, гоҳ яшнар баҳор.
Капалак рақсини, майса рангини,
Умрида бир бора кўрмаганлар бор.

Юриб чарчадингиз, толиқдингизми?!
Ношукрлик қилманг, озгина ўйланг.
Оёқ кийими бор, аммо кийишга
Оёғи йўқларнинг ҳолини сўранг.

Либосингиз ёқмай жиғибийронсиз,
Кийим кўплигидан ётар қалашиб.
Дўппи топилар деб, жон қайғусида,
Тентийди қашшоқлар ушоқ талашиб.

Болалар уйида ғариб гўдаклар,
Зор юрар, бир марта Она дейишга.
Иккита иссиқ нон олинг-да, дарров,
Боринг онангизни кўриб келишга.

Сизни бугун ишдан бўшатишдими?!
Шуми ташвишингиз шуми муаммо.
Қаранг, ўз уйини бўшатиб қўйиб,
Муҳожирлар йиғлар ватандан жудо.

Орзу-ҳавас кўрмай ўтаяпман деб,
Нолияпсиз, балки оғриняпсизми?
Қайдадир очликдан қириляпти халқ,
Сув деб йиғлаяпти, эшитяпсизми?

Ўғлингиз шифокор бўлади бугун,
Уни қучоқлайсиз ғурурга тўлиб.
Қайдадир бир аёл ўксиб, дод солар,
Бола йўқ бешикка бошини қўйиб.

Охирги пулни ҳам ишлатдингизми?
Худо етказади банда ризқини.
Умр тиланг хаста беморларга сиз,
Бугун кимларнидир охирги куни.

Борига шукр денг, йўғига сабр,
Чойхонага чиқинг, кутар улфатлар.
Тўйларга борасиз, чиройли бўлиб,
Қўлингизга тўлиб кетди тўйхатлар.

Тоғ десангиз тоғ бор, боғ десангиз боғ,
Дарёлар мавж урар, ҳар томон яшнар.
Тўлиб-тошиб ётар тўкин бозорлар,
Ким нима изласа ўшани топар.

Доим сергак туринг ва аҳил бўлинг,
Ватанни авайланг тўртта томонда.
Яна бир чиройли кун ўтаяпти тинч,
Бахтиёрлар юрти Ўзбекистонда!

Рислиғой Ҳотамова.

@piskenthokimligi
#5_ташаббус

Туманимиздаги 19-умумтаълим мактабида Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси буйича тадбир ўтказилди.

"Беш ташаббус мактабимизда" деб номланган тадбирда ўқувчилар томонидан ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар, миллий рақслар ижро этилди. Қўғирчок театри, драмма тўгараги аъзоларининг саҳна кўринишлари намойиш этилди.
"Ёш мусаввир" тўгараги аъзолари ўз чизган расмлар кўргазмаси намойиш этилди.

@piskenthokimligi
#биласизми

Тошкент денгизи — вилоятдаги энг гўзал иншоот

Вилоятдаги энг сўлим масканлардан бири бўлган Тошкент денгизини айрим юртдошларимиз табиий пайдо бўлган дея ўйлашади. Аслида эса Оҳангарон дарёсининг ўрта оқимида барпо этилган бу гидротехника ишооти — Туябўғиз сув омборидир.

Туябўғиз сув омбори 1962 йилда қурилган бўлиб, дарё сувини мавсумий тартибга солади. Сув омбори кўтарма тупроқ тўғон, чап ва ўнг қирғоқ сув чиқаргичлар ва сув ташлагичдан иборат. Тўғон узунлиги 2,4 км, икки чеккаси қумоқ тупроқдан қурилган бўлиб, омбор гидроузели 1,9 км узунликдаги дамбага туташади. Сув омборининг умумий ҳажми 250 млн. м3, фойдали ҳажми 224 млн. м3. Ўртача чуқурлиги 12,5 м. Бу сув омборидан Қорасув дарёсига ва Туябўғиз чап қирғоқ каналига сув берилади.

Шунингдек, Тошкент вилоятининг Бўка, Оққўрғон, Ўрта Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ туманларидаги ерлар учун сув ажратилади. Ўтган йили Туябўғиз сув омбори қошида янги гидроэлектр станция қурилиб, фойдаланишга топширилди.

@toshvilpressa
#ободонлаштириш

Бугун Пискент туман ҳокимининг Қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Суннатилло Исақулов бошчилигида туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчилари пиёдалар йўлакчасида сув тўпланадиган жойларда таъмирлаш ишлари олиб бордилар.

@piskenthokimligi
#профилактика

Бугун туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва "Пискенттумангаз" ходимлари "Бекобод" маҳалласи ва 7-умумтаълим мактабида бўлдилар.

Аҳоли ва ёшлар билан учрашувда ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

@piskenthokimligi