PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.64K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#фавқулодда_вазиятларда

Бугун Пискент тумани Фуқаро муҳофазаси бошлиғи буйруғига асосан фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш бўйича ўқув машғулотлари бўлиб ўтди.

Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарорига (754-сон, 09.09.2019 й.) асосан
сафланиш ва ўқув машғулотида иштирокчилар фавқулодда вазиятларда муҳофазаланиш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидалари бўйича билимларини намойиш қилдилар.

@piskenthokimligi
#Фахрийлар_фахримиз

"Баркамол авлод" болалар мактаби раҳбари ва ходимлари кекса педагог Ҳамиджон Исаев хонадонига бориб, ҳолидан хабар олдилар.

Ҳозирги кунда 97 ёшга кирган фахрий устоз фаолияти давомида 30 йил "Ёш табиатшунослар" станциясига раҳбарлик қилган.

Суҳбат давомида отахон ҳалоллик ва тажриба, билим ва қунт ютуқларга эришишда муҳим омил бўлганини таъкидлади.

@piskenthokimligi
#секторлар_фаолиятидан

Пискент туманида сектор раҳбарлари иштирокида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Маҳаллалар ва таълим муассасаларида ташкил этилаётган профилактика тадбирларида, шунингдек,
ИИБ масъул ходимлари, фуқаролар йиғини раиси, ёшлар етакчилари, мактаб психологлари, маҳалланинг обрўли ва нуроний кексалари ҳам қатнашмоқда.

Куни кеча "Ойбек" ва "Мустақиллик" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги умумтаълим мактабларида профилактика куни муносабати билан "Ўз уйингни, ўз болангни-ўзинг асра" шиори остида вояга етмаган ёшлар ва аҳоли ўртасида тарғибот тадбирлари олиб борилди.

Тадбирда туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Шаҳзодхон Турахонов ва туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Аслиддин Абдувалиев иштирок этди.

@piskenthokimligi
#Буюк_аждодларга_эҳтиром

Пискент туманида ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

14-умумтаълим мактабида бошланғич синф ўқувчилари ҳам Алишер Навоий таваллудига бағишлаб байрам дастури тайёрлашибди.

"Менинг Навоий бобом" деб номланган шеърият кечасида Навоий ғазаллари, рубоийлари ва машҳур байтлари бола тилида ўзига хос жаранглади.

Мактабнинг 3-синф ўқувчилари ижросидаги "Алишернинг болалиги" номли саҳна кўриниши йиғилганлар олқишига сазовор бўлди.

Буюк сиймолар таваллуд куни муносабати билан беш эзгу ташаббус доирасида ўтказилаётган бундай тадбирлар ёш авлоднинг қалбида миллий ғурур, улуғ аждодларидан фахр, ўзбек фарзанди эканлигидан ифтихор туйғуларини ўстиришда муҳим восита бўлмоқда.

@piskenthokimligi
#таълим

Пискент туманида кичик олимпиадалар ўтказилмоқда👇

@piskenthokimligi
#таълим

Мактабларда ҳудудий олимпиадалар ўтказилмоқда, ғолибларни Пискент туман ҳокими тақдирлайди!

Пискент туман ҳокими Шуҳрат Ахмедов раҳбарлигида Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидаги устувор вазифалар ижросига бағишланган йиғилишда туман раҳбари таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, ёшларнинг илм-фанга, китобхонликка қизиқишини қўллаб-қувватлаш бўйича Халқ таълими бўлими раҳбарига алоҳида топшириқ юклатган эди.

Унга кўра, мактабларда фанлар бўйича ички олимпиадалар, ўқитувчилар малакасини оширишга хизмат қилувчи тадбирлар ўтказиш ва ғолибларга туман ҳокимининг совғаси топширилиши режалаштирилган.


Айни вақтда туманимиздаги барча умумтаълим мактабларида туман ҳокими соврини учун олимпиадалар ўтказилмоқда.

22-умумтаълим мактабида тарих, ҳуқуқ ва иқтисодфанларидан ўтказилган ҳудудий кичик олимпиадада 20, 21, 22, 23, 24, 25, 35, 37-мактаблардан 48 нафар ўқувчи иштирок этди.

Ғолиб ўқувчилар фан синовининг туман босқичига йўллланма олдилар.

@piskenthokimligi
#билиб_қўйган_яхши

“Коронавирус” инфекцияси қандай касаллик?

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ҳозирги кунда Хитойда аҳоли ўртасида “Коронавирус” туркумига кирувчи вирус юқиши натижасида келиб чиққан зотилжам (пневмония) касаллиги пайдо бўлгани ва тарқалаётгани эълон қилинмоқда.

Ушбу вирус ташқи муҳит таъсирига ва зарарсизлантирувчи воситаларга нисбатан чидамли. Ҳозирча ушбу касалликни даволаш учун махсус дори воситалари йўқлиги сабабли, бошқа вирусларга қарши қўлланиладиган воситалардан фойдаланилмоқда.

Касаллик хасталанган одамлардан ҳаво-томчи хамда маиший мулоқот йўли билан юқади. Беморга ёрдам кўрсатишда ҳимоя воситаларидан фойдаланмаслик оқибатида шифохона шароитида тиббиёт ходимларига хам касалликнинг юқиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Беморларда умумий ҳолсизлик, тумов, йўтал, бош оғриши, томоқда оғриқ, тана ҳароратининг ортиши, бронхит, зотилжам кузатилмоқда. Мутахассисларнинг хулосасига кўра, коронавирус келтириб чиқарган касалликнинг грипп касаллигидан фарқи шундаки, ушбу касаллик асоратлар билан ўтиши ва ўлим билан тугаши эҳтимоли юқори, чунки ҳозирги кунда ушбу вирусга қарши одамларда ҳимоя қобилияти (иммунитети) ривожланмаган ва бу ҳолат дунё халқлари ўртасида пандемияга олиб келиши мумкин.

Бемор уйда аниқланганда, бемор ётган хоналар, фойдаланган жиҳозлар, идиш-товоқлари хлор сақловчи воситалари ёрдамида ёки қайнатиш билан зарарсизлантирилади.

Организмнинг инфекцияга қарши курашувчанлигини ошириш мақсадида витамин ва оқсилларга бой бўлган маҳсулотларни, пиёз, саримсоқ, цитрус мевалар, наъматак меваларидан тайёрланган дамламалар истеъмол қилиш лозим.

Касаллик юқмаслиги учун жамоат жойларида докадан тикилган ниқоб ёки бир марталик респираторларни тақиш тавсия этилади.

Шуни таъкидлаш лозимки, нафақат коронавирус, балки барча юқумли касалликларнинг олдини олишнинг энг самарали усули, бу шахсий ва жамоат гигиенаси қоидаларига қатьий амал қилишдир.

Юқумли касалликларнинг олдини олиш, нафақат тиббиёт ходимларининг,
балки ўзини, оила аъзоларини, Ватанимизнинг эртанги келажаги бўлмиш фарзандларимизнинг соғлиғи учун қайғурувчи барча фуқароларнинг вазифасидир.

М.Зокирова,
Пискент ТТБ АСТТҚҚ ва ЖФО маркази шифокори
.

@piskenthokimligi