PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹Аукционда қатнашган Пискент тумани ҳокими нималарни аниқлади?

Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиевнинг онлайн аукциондаги ер савдосида ғолиб бўлиб, Оҳангарон туманидаги 397 гектар ерни 1 трл.сўмга ижарага олиш ҳуқуқини қўлга киритгани ҳақидаги хабарлар кенг муҳокама қилинди. Биз мазкур воқеа атрофида туғилган саволларга жавоб топиш мақсадида Пискент ҳокими билан суҳбат уюштирдик.

Мулоқотда туман раҳбари ҳокимлик ва тадбиркорлик, аукционда ерлар савдоси бўйича юзага келётган муаммолар, мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича реал таклифлар муҳокама қилинди.

Батафсил: 👉видео

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial
ASLIDA NIMA BO‘LGAN EDI?
YouTubeda tomosha qiling: Auksionda qatnashgan hokim nimalarni aniqladi? - Piskent hokimi bilan suhbat
https://youtu.be/gKtQ7R0VPA4
Forwarded from RakursUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча ижодий жамоа билан Пискент туманида бўлдик. Мақсад ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинган тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиевдан интервью олиш. Маълумки, ҳокимнинг Оҳангарон туманидаги 397 гектар ерни 1 трл.сўмга ижарага олиш ҳуқуқини қўлга киритгани ҳақидаги хабарлар муҳокамаларга сабаб бўлди.

Суҳбатда аукционда ерлар савдоси бўйича юзага келётган муаммолар, мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича реал таклифлар ва унинг шахсий эксперименти ҳақида гаплашилди. Ёш ҳоким дунёқараши кенг, билимли, режали, тизимли муаммолардан бохабар раҳбар сифатида таассурот қолдирди. Шу воқеа кейсида е-аукционнинг мавжуд камчиликларини ҳам юзага чиқиб қолди. Бир тинглаб кўринг.

👉видео

👉@RakursUz👈
#Hududlardan_xabarlar

#Piskent_tumani

#yashil_makon

#dolzarb_40_kunlik

🔹Viloyatimiz bo‘ylab “Yashil makon” umumilliy loyihasi doirasida o‘tkazilayotgan “Dolzarb 40 kunlik”da Toshkent viloyati Piskent tumani Maktabgacha ta'lim bo‘limi va uning tasarrufidagi maktabgacha ta’lim tashkilotlari direktorlari, xodimlari ham faol ishtirok etishmoqda.

🔹Xususan, Piskent tumani Maktabgacha ta'lim bo'limi tasarrufidagi maktabgacha ta'lim tashkilotlari tomonidan mevali va manzarali daraxt koʻchatlarini ekish ishlari amalga oshirilmoqda.

Bizning kanalga qo'shiling:👇
https://t.iss.one/Tosh_v_MTB_Matbuot
​​#Қишлоқларимиз_тарихидан #Пискент

КЎҲНА КЕЛОВЧИ (КЕРОВЧИ)

Манбаларда Керовчи номи ҳар хил, яъни “Кировчи”, “Крейучи”, “Креяучи”, “Керовчи” ва хакозо номлари билан аталиб келган. Бундай номланиши илмий тадқиқотлар ва тарихий манбаларда турлича тариф берилган.

Тарих фанлари номзоди Т.Файзиев томонидан Қурама вохаси бўйича ўтказилган илмий тадқиқотларда Керовчи (Келовчи) бу ўзбек уруғларидан бирининг номи эканлиги кўрсатилган.

Шунингдек, манбаларда ҳозирги Керовчи қишлоғидаги қирликда Керовчи қальаси ва қалъадан пастда шу номдаги қишлоқда аҳоли истиқомат қилган. Бу ерда карвонсарой ва савдо-сотиқ ривожланган.

Илмий тадқиқот манбаларида XVIII-XIX асрларда Керовчи шаҳрида тахминан 200 та хонадон ва бир мачит бўлганлиги кўрсатиб ўтилган.

XVIII аср иккинчи ярмида Тошкентдаги сиёсий-иқтисодий инқироз, Юнусхўжанинг (1787-1803) мустақил Тошкент давлати, Тошкентнинг Қўқон хонлиги давридаги маъмурий-ҳудудий ҳолатидаги ўзгаришлар ҳам алоҳида тадқиқ этилди. Жумладан, XVIII аср охирида Шоҳрухия вилояти ўрнида Қурама вилояти шаклланиб, вилоят таркибига 24 та қалъа кирган. Керовчи шаҳри Қурама вилояти маъмурий маркази ва вилоят ҳокими қароргоҳи вазифасини бажарган. Вилоят таркибида Облиқ, Тилав, Тама, Бўка каби қалъалар ҳам бўлиб, уларга ҳам ҳокимлар тайинланган.

Ўзбекистон Республикасининг Фанлар академияси академиги, Биринчи ўзбек археолог олими Я. Ғуломовнинг илмий изланишларида, Тошкентдан
45 км узоқликда, яъни Керовчи қишлоғида Абдуллахон равоти бўлганлиги айтиб ўтилган. Шунингдек, тарихдан Керовчида қадимдан “Кайвони момо” ва “Ғойиб ота” зиёратгоҳлари зиёратчилар билан гавжум бўлган.

Ўзбек роман жанри асосчиси Абдулла Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романида ҳам Қўқон хонлигининг энг оғир қалтис вазиятларини акс эттириш билан бирга, Отабекнинг Марғилон ва Тошкент ўртасида ўз тақдири учун кечган кечинмаларини акс эттирилишида Қурама воҳаси маркази Керовчини бир неча бор тилга олиб ўтган.

Қадимги топилмалар билан қизиқувчиларнинг севимли китоби бўлган “Тайны выцветших строк” (“Ранги хиралашган сатрлар”) номли китобда 1958 йил гидрогелог олим И.А.Анбоев томонидан Ангрен дарёси бўйидаги Керовчи қалъаси яқинида изланиш олиб бораётганида нодир қўлёзмалардан бўлган Хожа Аҳмад Яссавийнинг "Девони ҳикмат" тўпламини (ХII аср) топгани ёзиб кетилган.

Машҳур ўзбек этногрф олимаси Музаяна Алавиянинг қатор тадқиқотларида ҳам Керовчига алоҳида ўрин берилган.

Керовчидан республикамиз илм-фан ривожланишига ўз ҳиссасини қўшган қатор зиёлилар етишиб чиққан. Улардан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими, Республика Халқ маорифи аълочиси Ислиддин Ҳайдаров, филология фанлари номзоди Раҳима Эргашева, техника фанлари номзоди Сирожиддин Ғуломовларни айтиб ўтиш жоиз. Шунингдек, тиббиёт фанлари доктори Манзура Ҳамидова иш фаолиятини шу қишлоқда бошлаган.
Ҳозирги кунда олий таълим масканларида таълим олаётган ёшлар улуши бўйича ҳам керовчилик ёшлар етакчи.

"Келовчи" қишлоқ фуқаролар йиғини 2021 йили “Келовчи”, “Гулистон” маҳаллаларига ажралган. Ҳозирда унинг маркази “Келовчи” маҳалласидир. Ҳудудда 2 та мактаб, 1 та болалар боғчаси, ОШП (оилавий шифокорлик пункти), 1 та тикувчилик корхонаси, Пискент пахта сақлаш пунктининг филиали, ”Келовчи” маданият маркази, 11 та тадбиркорлик субъектлари, маиший хизмат кўрсатувчи объект мавжуд.

Аҳоли сони - 4170 нафар, 14-30-ёшлилар - 682 нафарни ташкил этади. Маҳалла ер майдони – 1,5 минг гектар.

Айни дамда:
🔹Маҳалла раиси –Жалолхон Ғуломов
🔹Ҳоким ёрдамчиси – Рустамхон Усмонов
🔹Ёшлар етакчиси – Бахтиёр Худайбердиев
🔹Хотин-қизлар фаоли – Гулноза Ҳайдарова

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OAV_nigohida

MAXSUS REPORTAJ | YASHIL MAKON | PISKENT TUMANI

#Oʻzbekiston_24_TV

Qutfullo Abduholiqov lavhasi


Kanalga ulanish⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Murojaat_izidan

Tuman hokimi murojaat izidan Sag‘ana qishlog‘ida bo‘ldi

Guliston mahallasi Sag‘ana qishlog‘ida yashovchi bir guruh fuqarolar tuman hokimi Rahimjon Rixsiyevga murojaat qilgan edi.

Qishloq yo‘llarini ta’mirlash masalasidagi murojaat izidan Rahimjon Rixsiyev 33-maktabda bo‘lib, murojaat qilgan fuqarolarni qiynagan muammolarni tingladi.

-Aholiga qulaylik yaratish maqsadida qishloqning aholi zich joylashgan ko‘chasiga beton qoplamasi yotqazamiz,-dedi tuman rahbari.
Shuningdek, piyodalar uchun yo‘lakcha qurilishi belgilandi. Masalani ijobiy hal etish yuzasidan mas’ul rahbarlarga topshiriq berib, ijrosi nazoratga olindi.

Kanalga ulanish⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Tabrik

Piskent tumani hokimligi jamoasi nomidan Moliya iqtisodiyot va kambag‘allikni qisqartirish bo‘limi mutaxassisi Shaxboz Ergashevni tavallud kuni bilan tabriklaymiz.

Sihat-salomatlik, uzoq umr, ishlarida muvaffaqiyat tilaymiz.

Kanalga ulanish⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Tabrik

Piskent tumani hokimligi jamoasi nomidan hokimlik texnik xodimi Abdurasul Toshxo‘jayevni tug‘ilgan kuni bilan tabriklaymiz.

Sihat-salomatlik, uzoq umr, oilaviy baxt, ko‘ngil xotirjamligi tilaymiz.

Kanalga ulanish⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
"Жаҳолатга қарши маърифат" тадбирлари талаба-ёшлар ўртасида давом этмоқда
#тадбир
#жаҳолатгақаршимаърифат

⚡️Бугунги кунда одамлар онгини забт этиш ва бошқаришнинг янги усуллари кўпайиб бормоқда. Интернет ва ижтимоий тармоқларда носоғлом ахборот тарқатилиши натижасида дунёнинг турли нуқталарида беқарорликлар юзага келаётгани сир эмас. Глобал дунёнинг турли таъсир воситалари кўплиги яхши-ю, уларнинг эзгулик йўлида эмас, номақбул ғоялар ташвиқотига ишлатилаётгани барчани бирдек хушёр торттиради, албатта.

Шу маънода Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат молия институти талабалари учун “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

❇️Унда давлат ва дин муносабатлари, ислом динининг асл моҳияти, мутаассибона, радикал, экстремистик ғоялар тўрига илинишнинг аянчли оқибатлари, мазкур жараёнларда Президентимиз томонидан энг юқори минбарлар орқали илгари суриб келинаётган “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш” ғоясининг аҳамияти тобора ортиб бораётгани таъкидланди.

🔹Халқлар дўстлиги саройи биносида ўтказилган тадбирда 4 мингдан ортиқ ёшлар иштирок этди. Мазкур тадбир доирасида намойиш этилаётган “Жар ёқасида” ва "Сохта даъволар" видеофильмлари талабаларнинг гиёҳвандлик, мутаассиблик ва террорнинг қанчалик хатар ва хавф манбаи эканлиги тўғрисидаги тасаввурларини аниқ шакллантиришга ёрдам беради.

🔸Шунингдек, тадбирларда Ислом динини ниқоб қилган бузғунчи оқим ва ҳаракатларнинг ғайриисломий фаолиятлари моҳияти аниқ фактлар асосида очиб берилмоқда. Талабаларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилмоқда.

🔵Жамиятимизда барқарор ва соғлом муҳитни таъминлаш мақсадида талаба-ёшлар билан “Жаҳолатга қарши маърифат” рукни остидаги бу каби маърифий учрашувлар Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртлари бўйлаб давом эттирилмоқда.

Дин ишлари бўйича Қўмита
Ахборот хизмати


@dinqumita
Президент Шавкат Мирзиёев энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией предложений по эффективному использованию энергоресурсов.

#Mirziyoyev #taqdimot #energetika #tejash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter