PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.43K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Ташрифдан_сўнг

"Мавжуд барча имкониятларни тўлиқ ишга солиб, вилоятга янада кўп инвестиция олиб келиш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги корхоналар ва иш ўринларини кўпайтириш, инфратузилмани яхшилаш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш доимо эътиборимиз марказида бўлади",- Президент Шавкат Мирзиёев.

Юртбошимизнинг 22 сентябрь куни Тошкент вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокими 1-ўринбосари М.Мирюнусов, 4-сектор раҳбари Ж.Сайфиев корхона ва тадбиркорлик субьектларида бўлдилар.

Тадбиркорлар билан суҳбатда Давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорлик паст ривожланган Бўка, Бекобод, Оққўрғон ва Пискент туманларида 2025 йил 1 январга қадар ер, мол-мулк, айланмалардан олинадиган солиқларни 1 фоиз, фойда солиғи ставкасини 50 фоиз миқдорида белгилаш, бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич қийматини 2 баравар камайтириш топшириғи берилгани, бу ишбилармонлик муҳитини яхшилашда катта имконият эканлигини таъкидладилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
👍12
«Тошкент ҳокимлиги барча ОАВ вакиллари билан ишлашга тайёр ва ҳозиржавоб бўлади». Зоир Мирзаевнинг матбуот котиби журналистлар билан мулоқот қилди.

Батафсил — https://dy.uz/zJs7n
👍6👏2
#кун_тарихи

27 сентябрь – Халқаро туризм куни

📌Тошкент вилоятида 105 та меҳмонхона, 45 та ҳостел, 34 та санаторий, 732 та оилавий меҳмон уйлари фаолият юритади.

🔘Сўнгги беш йил мобайнида вилоятга 12 миллион 578 минг нафар сайёҳ ташриф буюрган. Шундан 11 миллион 998 минг нафари маҳаллий, 580 минг нафари эса хорижий сайёҳлардир.

✉️ Telegram 🌐 YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Зиёрат_туризми

ҚИРҚҚИЗ ЗИЁРАТГОҲИ

40 булоқдан 40 хил таъмли сув чиқади - Пискент туманидаги "Қирққиз" зиёратгоҳи сайёҳлар масканига айланмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
5👍3
#Саёҳат

Бекободлик кексалар учун Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди

Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш - халқимизга хос эзгу фазилат. Туманимизда нуронийлар ва хотин-қизлар учун турли тадбирлар, саёҳатлар мунтазам равишда уюштирилмоқда.

Жумладан, 1-сектор ҳудудидаги Бекобод маҳалласи раиси Г.Ғуломхонова ташаббуси ва ҳомийлик ёрдами билан бир гуруҳ кексалар юртимизнинг қадимий шаҳарларидан бири бўлган Самарқанд шаҳрига саёҳат қилдилар.

Саёҳат давомида очиқ осмон остидаги музей шаҳарда "Имом Ал Бухорий" мажмуаси, "Амир Темур" мақбараси, "Регистон" майдони ва "Улуғбек" расадхонаси каби бетакрор ва гўзал иншоотлар ҳамда биринчи Президент И.Каримов мақбарасини зиёрат қилдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
👍6👏2
#Жараён

Давлат тили тўғрисидаги Қонун ижроси ўрганилди

Пискент тумани ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.Камалов, Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари С.Азимова томонидан туман ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида Давлат тили тўғрисидаги Қонуннинг 10-моддаси, янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддалари талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланди. Бу борада тадбиркорлик субъекти раҳбарларига оғзаки огоҳлантириш берилиб, амалдаги қонун талаблари тушунтирилди. Ўз вақтида бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
👍5👏4