PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.73K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Мароқли_ҳордиқ

Пискентда якшанба қандай ўтади?

Пискент туманида дам олиш кунларини мароқли ўтказиш учун масканлар бисёр. Бугун ҳам бутун республикамиздан тезлик ишқибозлари йиғилди. Жанубий автополигонда драг рейсинг пойгалари бўлиб ўтди.

Қирққиз зиёратгоҳи ҳам ҳафтанинг сўнгги кунлари дам олувчилар билан гавжум бўлди. Бугун афсоналарга бой зиёратгоҳга қўшни Бўка тумани, Сирдарё ва Андижон вилоятларидан дам олувчилар ташриф буюришди.

Пискентнинг мўъжаз кўллари куз мавсумида балиқ ови ишқибозларини ҳам ўзига жалб этади. Уларда дўстона жамоа ёки оилавий кўнгилдагидек ҳордиқ чиқариш учун барча шароит яратилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тарихи

Бугун, 26 сентябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари куни

Конституциявий тузум, суверенитет, ҳудудий яхлитликни ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиб келаётган, мамлакат хавфсизлиги йўлида тун-у кун меҳнат қилаётган Ватан фарзандлари, доимо соғ-саломат бўлинг.

Касб байрамингиз муборак бўлсин!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Етти мучаси соғ бўлган одамлар учун  ҳақиқий ўрнак Жумагелди  оёғи ва қўли ишламасаям лаби ва тили oрқали ҳаёт учун курашмоқда

@kun_uz_tezkor_xabarlari
#Эълон

Ҳурматли тадбиркорлар!

Тадбиркорликни бошлаш ёки кенгайтириш истагида бўлган ишбилармонлар учун Пискент тумани “Сувти” маҳалласи  ҳудудида ташкил этилган Кичик саноат зонаси ҳудудида бўш турган ер майдонлари e-auksion платформасига чиқарилган бўлиб, жорий йилнинг 9-10 октябрь кунлари  бўш турган ер майдонлари савдога чиқарилишини маълум қиламиз.

КСЗ ҳудудида барча муҳандислик коммуникация (автомобиль йўли, табиий газ, ичимлик суви, оқава ҳамда электр) тармоқлари мавжуд.

📌 Қўшимча саволларингиз бўлса  қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
995127570; 997966061


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳоким_ёрдамчиси_халқ_кўмакчиси

Мингтепа маҳалласининг драйвери узумчилик ҳисобланади, боғбонлари эса ер билан тиллашишда юз йиллик тажрибага эга. Бу йил маҳаллада ҳоким ёрдамчиси вазифасида иш бошлаган Абдухалил Абдужамбулов энг аввал шу жиҳатга эътибор қаратди.

Ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан ишсиз 9 та фуқарога аукцион орқали 1 гектардан сувли ерлар боғдорчилик учун, қарийб 80 нафар фуқарога буғдойдан бўшаган майдонлардан 30 сотихдан ер деҳқончилик учун ажратиб берилди. Меҳнат қилган одам кам бўлмайди, дейди деҳқонлар.

🎞Натижасини видеолавҳадан кўриб, билиб олишингиз мумкин.

Каналга уланиш
⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ТВ_нигоҳ
#Таҳлилнома

Пойтахт вилояти жуда катта потенциалга эга ҳудуд ҳисобланади. Йирик саноат марказлари, аграр ҳамда бугун вилоятнинг "ташриф қоғози"га айланаётган туризм соҳаларини ривожлантириш учун эндиликда, катта молиявий ресурс бор.

👉 Батафсил "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Таҳлилнома" дастурида

✉️ Telegram 🌐 YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter
#Инфографика

❗️Пенсияни ҳисоб-китоб қилишнинг янги тартиби жорий этилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_ва_натижа

Туман ҳокимининг 24 куни бўлиб ўтган қабулида Митан маҳалласи И.Асроров кўчасида яшовчи фуқаролар ичимлик суви масаласида мурожаат қилган эди.

Дам олиш куни бўлишига қарамай туман ҳокими Р.Рихсиев мурожаат изидан Митан маҳалласига борди. Мурожаат этилган И.Асроров кўчаси истиқоматчилари билан учрашиб, муаммоларини тинглади.

Муаммога ечим сифатида янги тармоқдан ичимлик суви тортиб келтириш мақсадида ҳокимлик томонидан 352 метр масофада сув қувурларига буюртма берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Ҳаёт Рашидов: Пискентлик битирувчиларнинг олий таълим даргоҳларига кириш кўрсаткичлари Тошкент вилоятида биринчи ўринда!

-Пискент мактабларида таълим самарадорлиги бўйича Миллий рейтинг натижалари қандай?

-Ўқитувчилар малакаси замон талабларига жавоб берадими?

-Олий таълим даргоҳларига жорий йилда қанча битирувчи кира олди?

-Касб-ҳунар ўрганаётган ёшлар нечта?

🎞Саволларга батафсил жавобни ХТБ мудири иштирокидаги брифингда билиб олинг

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари соҳада эришилган натижаларга тўхталди.

Охирги 5 йилда электротехника саноатида ишлаб чиқариш - 4,5 бараварга (4 триллиондан 17 триллион сўмга), экспорт – 5 бараварга (117 миллиондан 563 миллион долларга) ошди.

Йил якунигача экспорт 750 миллион доллардан ошиши кутилмоқда.

Экспортбоп маҳсулотлар сони 200 тага етди, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятидаги 11 та корхона илк бор ташқи бозорга чиқди.

Бугунги кунда соҳада 1 миллиард 200 миллион долларлик 205 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Тармоқда юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришни 2 бараварга, экспортни янада ошириш режа қилинган.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент тармоқдаги ўз ечимини кутаётган долзарб масалаларни кўрсатиб ўтди.

Жаҳон бозорларидаги вазият икки йилда экспортни 1,5 миллиард долларга етказиш мумкинлигини кўрсатмоқда. Бундан ташқари, ички бозорда ҳам 1 миллиард 300 миллион долларлик импорт бозори бор.

Бундан ташқари, ички ва атрофимиздаги бозорларда ярим ўтказгич ва электрон платаларга талаб 6 миллиард долларни ташкил этади.

Масалан, электромобиль саноати учун зарур литий-темир-фосфатли батареялар ишлаб чиқаришга барча хом-ашё заҳираси мавжуд.

Бу борада ҳудудларда барча имкониятлар яратиб берилган. Лекин, ҳудуд раҳбарлари бу имкониятларни ҳисоб-китоб қилиб, фойдаланмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватлари Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразмда қолган ҳудудларга нисбатан 2-3 баравар паст (200 миллиард сўмга етмайди).

Бугунги кунда экспорт бозорига битта-иккита маҳаллий бренд чиқа олди, холос. Экспортнинг 80 фоизи шу брендларга тўғри келмоқда.

Экспортни 1,5 миллиард долларга олиб чиқиш учун эса камида 3-4 та янги бренд яратиш зарурлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
15-октябрь – жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиғини тўлашнинг охирги куни

❗️Солиқ кодексининг 423- ва 440- моддаларига мувофиқ, жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини 15-апрель ва 15-октябрга қадар тенг улушларда тўлаши лозим.

🔹Мол-мулк ва ер солиғини Soliq мобил иловаси орқали, шунингдек солиқ органи ёки банк бўлимларига борган ҳолда тўлаш мумкин.

📱Soliq мобил иловаси орқали тўловни амалга оширишда:

🔸 иловадан "Солиқларни тўлаш" бўлими танланади;
🔸 очилган ойнага солиқ тўловчи жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (JShShIR) киритилади;
🔸 жами қарздорлик ва жорий йил учун тўланиши лозим бўлган солиқлар тўғрисидаги маълумотлар шаклланади;
🔸"Давом этиш" тугмаси босилганда иловага бириктирилган банк картасидан белгиланган солиқ суммаси ечилади.

Жисмоний шахслар my.soliq.uz даги шахсий кабинетга ЭРИ орқали кириб "ЖШларнинг солиштирма далолатномалари" бўлимидан ҳисобланган, тўланган ва мавжуд солиқ қарздорлиги тўғрисидаги маълумотларни олиши мумкин.
#Ташрифдан_сўнг

"Мавжуд барча имкониятларни тўлиқ ишга солиб, вилоятга янада кўп инвестиция олиб келиш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги корхоналар ва иш ўринларини кўпайтириш, инфратузилмани яхшилаш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш доимо эътиборимиз марказида бўлади",- Президент Шавкат Мирзиёев.

Юртбошимизнинг 22 сентябрь куни Тошкент вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокими 1-ўринбосари М.Мирюнусов, 4-сектор раҳбари Ж.Сайфиев корхона ва тадбиркорлик субьектларида бўлдилар.

Тадбиркорлар билан суҳбатда Давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорлик паст ривожланган Бўка, Бекобод, Оққўрғон ва Пискент туманларида 2025 йил 1 январга қадар ер, мол-мулк, айланмалардан олинадиган солиқларни 1 фоиз, фойда солиғи ставкасини 50 фоиз миқдорида белгилаш, бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич қийматини 2 баравар камайтириш топшириғи берилгани, бу ишбилармонлик муҳитини яхшилашда катта имконият эканлигини таъкидладилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
«Тошкент ҳокимлиги барча ОАВ вакиллари билан ишлашга тайёр ва ҳозиржавоб бўлади». Зоир Мирзаевнинг матбуот котиби журналистлар билан мулоқот қилди.

Батафсил — https://dy.uz/zJs7n
#кун_тарихи

27 сентябрь – Халқаро туризм куни

📌Тошкент вилоятида 105 та меҳмонхона, 45 та ҳостел, 34 та санаторий, 732 та оилавий меҳмон уйлари фаолият юритади.

🔘Сўнгги беш йил мобайнида вилоятга 12 миллион 578 минг нафар сайёҳ ташриф буюрган. Шундан 11 миллион 998 минг нафари маҳаллий, 580 минг нафари эса хорижий сайёҳлардир.

✉️ Telegram 🌐 YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter