PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Йиғилишда таъкидланганидек, йил бошидан Самарқанд900 минг, Фарғона850 минг, Андижон650 минг ички сайёҳларни қабул қилиб, бу борада пешқадам бўлди.

Лекин, айрим вилоят, туман ва шаҳарлар натижалари яхши эмас. Сирдарёга – 151 минг, Навоийга – 262 минг, Жиззахга – 275 минг ички сайёҳ ташриф буюриб, бу уларнинг салоҳиятидан анча кам бўлди.

Четдан келган туристлар учун кўрсатилган хизматлар Қашқадарёда жуда паст бўлиб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Касби туманларида туризм хизматлари умуман кўрсатилмаган.

Шу билан бирга, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Наманган ва Сурхондарёда ҳам хорижий туристларга хизмат кўрсатишдан тушумлар қолган ҳудудлардан анча орқада.

Айниқса, Шеробод, Олтинсой, Косонсой, Тўрақўрғон, Арнасой, Кармана, Ургут, Гулистон, Янгийўл, Хива туманларида туризм хизматлари умуман кўрсатилмаган.

Ишларни етарли даражада ташкил этмагани учун:

- Қашқадарё вилояти ҳокими М.Азимовга ҳайфсан берилди;

- Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Касби, Косонсой, Тўрақўрғон, Арнасой, Кармана, Ургут, Шеробод, Олтинсой, Гулистон, Янгийўл, Хива туманлари ҳокимлари бугун ишдан олиниб, ўзгариш қилиш учун уларга уч ой синов муддати берилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Бундан буён вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳафтасига бир марта туроператор, меҳмонхона ва дам олиш масканлари вакиллари билан учрашиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиб борадиган тизим жорий қилинади.

Сўнгги йилларда туризм соҳаси олдидаги 11 та катта муаммолардан 6 таси ҳал қилинди. Хусусан:

1) Сайёҳларга виза бериш кескин либераллаштирилди.

2) Аэропортларда навбатлар ва текширишларга барҳам берилди, яшил йўлаклар қилинди, вокзалларда ҳам қулай шароитлар яратилди.

3) Меҳмонлар электрон рўйхатдан ўтказиладиган бўлди, улар эркин ҳаракатланиши учун ҳамма шароитлар яратилди.

4) Валюта айирбошлашга чекловлар бекор қилинди.

5) Меҳмон ўринлари сони 3 баробарга кўпайиб, 125 мингтага етди (2017 йилда 37 мингта эди).

6) туристик корхоналар учун ижтимоий солиқ ва айланма солиқ ставкалари 1 фоиз этиб белгиланди, ер солиғи ва мол-мулк солиқ ставкалари 90 фоизга камайтирилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари соҳа олдида турган яна 6 та катта масала ечими бўйича навбатдаги вазифаларни белгилаб бермоқда.

"Ўтган ҳафта Самарқандда янги барпо этилган Туристик марказда йирик халқаро тарихий тадбир – Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммитини юқори савияда ўтказдик.

Бунда халқимиз, давлатимиз юксак маданияти ва бунёдкорлик салоҳиятини яна бир бор намоён этди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига Ўзбекистон раислиги ва Самарқанд саммити доирасидаги кенг кўламли ишларимиз ва ташаббусларимизга халқаро ташкилотлар, иштирокчи давлатлар раҳбарлари юқори баҳо бергани барчамизга ғурур бағишлайди.

Самарқандда барпо этилган янги аэропорт, 8 та меҳмонхона, конгресс-холл, парк, бошқа кўнгилочар ва дам олиш мажмуалари – мамлакатимиз тарихида янги туризм дарвозаси ва Янги Ўзбекистоннинг “ташриф қоғози”га айланишига аминман
", деди Президент.

Энди уларни ҳам ўзимизнинг аҳоли, ҳам хорижий сайёҳлар учун ишлатишимиз кераклиги таъкидланди.

Шу боис Ташқи ишлар вазирлигига:

- “Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг туризм дарвозаси” тарғибот кампаниясини ўтказиш;

- Самарқандга сайёҳлар оқимини ошириш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлаш топширилди.

Элчихоналар олдига хорижий мамлакатларда тарғибот кампанияси, хорижий оммавий ахборот воситалари, машҳур туристик блогерлар учун пресс-турлар ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter
"Энди транспорт вазири Маҳкамов ҳам уйғонадиган вақт келди", деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Транспорт вазирлигига:

- барча давлатларнинг авиацияга масъул идораларига Самарқанд аэропортида хорижий авиакомпаниялар рейслари ва йўналишларига бўлган барча чекловлар олиб ташланганини етказиш;

- хорижий авиакомпаниялар билан келишувга эришиб, Самарқандга Европа, Осиё, Америка, Араб давлатлари ҳамда қўшни мамлакатлардан кунига камида 10 та халқаро рейсларни йўлга қўйиш;

- водий, Нукус, Урганч ва Термиздан ҳар куни камида 1 та авиақатновни йўлга қўйиш топширилди.

Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда Самарқандда бир йиллик халқаро учрашувлар ва анжуманларни ўтказиш дастурини тасдиқлаш топшириғи берилди.

Умуман, беш кун муддатда Самарқанддаги янги мажмуаларни ишлатиш, бунинг учун қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича алоҳида қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
#Мавсум

Туманимизда пахта йиғим-терими мавсуми авж паллага кирди.

Терим отрядларига бириккан қарийб тўққиз минг нафар кўнгилли теримчилар ҳар куни 70-100 кг ва ундан ошириб, меҳнат қилмоқда. Туман ҳокими томонидан банк бошқарувчиларига теримчиларга ўз вақтида терим пулларини етказиш бўйича топшириқ берилди.

Шунингдек, илғор отряд раҳбарларига агрокластер томонидан аванс пуллари ҳам тарқатилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Очиқ_мулоқот

Пискент туман ҳокимлигида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Мулоқотда Инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси, Савдо-саноат палатаси бош бошқармаси, туман ҳокимлиги, Тадбиркорлар маркази, “Ҳунарманд” уюшмаси, туманда фаолият кўрсатаётган тижорат банклари, иқтисодий соҳа вакиллари, тадбиркорлар иштирок этди.

Тошкент вилоятига бириктирилган масъул вакил, Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти бош бошқармаси бошлиғи М.Мирзаҳмедов, Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Ф.Хўжаниёзов, Пискент тумани ҳокимининг 1-ўринбосари М.Мирюнусов томонидан соҳани ривожлантириш, кредит олиш, бўш бинолардан фойдаланиш, аукцион орқали ер майдонлари ҳарид қилиш бўйича батафсил маълумотлар ва тадбиркорларни қизиқтирган бошқа саволларга жавоб берилди. 

Очиқ мулоқотда 30 дан ортиқ нафар тадбиркор қатнашиб, 14 нафари мурожаат ва таклифларини билдирдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Беш_ташаббус

Беш ташаббус олимпиадасининг иккинчи мавсуми давом этмоқда

3-сектор ҳудудидаги Оқтепа маҳалласида "Прокурор кубоги" учун беллашувларнинг маҳалла босқичи бўлиб ўтди. Унда 90 нафардан ортиқ спортчи ўғил-қизлар ўзаро куч синашди.

Беллашув якунида ғолиб бўлиб, сектор босқичига йўлланма олган ёшларга туман прокурори, ёшлар ишлари агентлиги ва ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi