PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.64K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Қабул

Бугун туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев фуқаролар учун навбатдаги оммавий қабул ўтказди.

Қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилот раҳбарлари, фуқаролар иштирок этди. Турли масалаларда савол ва мурожаатлари бўлган 20 нафар фуқаро рўйхатга олинган бўлиб, улар туман ҳокими билан юзма юз мулоқот қилдилар.

Мурожаатлар таҳлил этилганда, асосан уй-жой таъмирлаш, супер контракт учун ёрдам, имтиёзли кредит, соғликни тиклаш масалалари аксариятни ташкил этади. Қабул давомида туман ҳокими оилавий шароити ночор эканлиги сабабидан "Аёллар дафтари" га киритилган 3 нафар фуқаронинг хонадони таъмирланишини ижобий ҳал этиш тўғрисида масъулларга топшириқ берди. Аммо меҳнатга лаёқатли ўғил-қизлари бор ва соғлом турмуш кечираётган фуқароларга уй таъмири фақат эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотган инсонларга кўрсатилиши тушунтирилди. Шунингдек, имтиёзли банк кредити олиш истагида бўлган фуқароларга йиллик даромад бўлиши ва кредит қарздорлигини қайтариш имконияти мавжудлиги эътиборга олиниши тўғрисида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Жараёнда ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан масъул раҳбарларга топшириқ юклатилиб, ижроси туман ҳокими назоратига олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Бугун пискентлик боксчи қизимиз, Токио олимпиадаси иштирокчиси Турсуной Раҳимова қўшни Бўка туманига келин бўлди. Никоҳ тўйида иштирок этган туман ҳокимлиги вакиллари келин-куёвга тўй совғаларини топширишди.

Пискент аҳли номидан Турсуной ва Шоҳдиёрга оилавий бахт тилаймиз. Ўзбекистон довруғини дунёга таратишга қодир фарзандлар насиб этсин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мавсум

Туман ҳокими Р. Рихсиев топшириғи асосида илғор отряд раҳбарлари рағбатлантирилди.

Маълумки, туманда пахта йиғим-терими мавсумини самарали ташкил этиш мақсадида 83 та терим отрядлари ташкил этилган. Уюшмаган аҳоли вакиллари, ишсиз фуқаролар кўнгилли равишда бириктирган ва 80 нафардан ортиқ теримчиларни жалб этган отряд раҳбарларига “Real agro cotton” агро кластер томонидан рағбат пуллари ажратилди.

Ҳудудларда, фермер хўжаликларида бўлган туман ҳокимлиги Ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари Ш.Тўрабоев, Маҳалла ва нуронийлар бўлими бошлиғи Ҳ.Исамуҳаммедов кластер масъул ходими И.Олимов илғор отряд раҳбарлари фаолиятини эътироф этдилар. 1 миллион сўмдан маблағ топшириш баробарида далада аниқланган камчиликларни бартараф этиш топшириғи берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Таълим муассасаларида аҳолига пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгараклари ташкил этилади.

❗️Кам таъминланган оилалардан тўгаракка борадиганларга тўловлар 50 фоизга камайтирилади.

➡️ Бунда оиланинг кам таъминланганлиги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали аниқланади.

Бир оиладан 2 ёки ундан кўп фарзанд иштирок этганда, тўловлар имтиёзли равишда ҳар бир бола учун 70 фоиз миқдорида қўлланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Iqtisodiyot va moliya vazirligi (MoliyaPress)
Aziz fuqarolar!
Mamnuniyat bilan, Tashabbusli budjet jarayoni 2022-yil 2-mavsumi yakunlanganligini ma'lum qilamiz. Ovoz berish bosqichi yakunlariga ko‘ra mamlakatimiz bo‘ylab jami 1418 ta loyihalar g‘olib deb topildi. Ushbu loyihalarni amalga oshirish uchun 1 trln. so‘mdan ortiq mablag‘lar yo‘naltiriladi.


Shu munosabat bilan, mazkur jarayonda ishtirok etgan barcha fuqarolarga minnatdorchilik bildirgan holda, kelgusida ham o‘z hududingizdagi mavjud muammolarni hal etilishida faol ishtirok etishingizni, tashabbus ko‘rsatishingizni so‘rab qolamiz.
#openbudget
#insonqadriuchun
#Табрик

Пискент тумани ҳокимлиги жамоаси номидан Ташкилий кадрлар гуруҳи мутахассиси Худоёр Адҳамовни туғилган куни муносабати билан табриклаймиз.

Мустаҳкам соғлик, узоқ умр оилавий бахт ва омад ёр бўлсин!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимизнинг ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам дальнейшего повышения потенциала внутреннего и въездного туризма в нашей стране.

Facebook|Instagram|Twitter