PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.72K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Мавсум

Айни вақтда туманимизда пахта йиғим-терими мавсуми қизғин паллага кирди.

Туман ҳокими топшириғи асосида туман ҳокимлиги Ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари Ш. Тўрабоев, Маҳалла ва нуронийлар бўлими бошлиғи Ҳ.Исамуҳаммедов
ҳудудларда пахта йиғим-терим мавсумида яратилган шарт-шароит, жойларда мажбурий меҳнат ва вояга етмаганлар меҳнатининг олдини олиш мақсадида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишишди.

Мулоқот чоғида фермерларга теримчилар учун яратилган шароит ва терим пулларининг вақтида берилиши ҳолатлари ўрганилди. Зарур меҳнат шароитларини янада яхшилаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мавсум

Теримчиларга дала бошида иссиқ овқат, иссиқ чой ва ичимлик суви тайёрлаш ҳар бир фермер хўжалиги раҳбарининг вазифаси. Туман раҳбарлари шу жиҳатга ҳам алоҳида эътибор қаратиб, тайёрланган овқат сифатини ҳам текшириб кўрдилар.

Тушлик учун теримчиларга зарур шарт-шароит яратиш бўйича камчиликлар аниқланиб, бартараф этиш тўғрисида топшириқ берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Қабул

Бугун туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев фуқаролар учун навбатдаги оммавий қабул ўтказди.

Қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилот раҳбарлари, фуқаролар иштирок этди. Турли масалаларда савол ва мурожаатлари бўлган 20 нафар фуқаро рўйхатга олинган бўлиб, улар туман ҳокими билан юзма юз мулоқот қилдилар.

Мурожаатлар таҳлил этилганда, асосан уй-жой таъмирлаш, супер контракт учун ёрдам, имтиёзли кредит, соғликни тиклаш масалалари аксариятни ташкил этади. Қабул давомида туман ҳокими оилавий шароити ночор эканлиги сабабидан "Аёллар дафтари" га киритилган 3 нафар фуқаронинг хонадони таъмирланишини ижобий ҳал этиш тўғрисида масъулларга топшириқ берди. Аммо меҳнатга лаёқатли ўғил-қизлари бор ва соғлом турмуш кечираётган фуқароларга уй таъмири фақат эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотган инсонларга кўрсатилиши тушунтирилди. Шунингдек, имтиёзли банк кредити олиш истагида бўлган фуқароларга йиллик даромад бўлиши ва кредит қарздорлигини қайтариш имконияти мавжудлиги эътиборга олиниши тўғрисида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Жараёнда ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан масъул раҳбарларга топшириқ юклатилиб, ижроси туман ҳокими назоратига олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Бугун пискентлик боксчи қизимиз, Токио олимпиадаси иштирокчиси Турсуной Раҳимова қўшни Бўка туманига келин бўлди. Никоҳ тўйида иштирок этган туман ҳокимлиги вакиллари келин-куёвга тўй совғаларини топширишди.

Пискент аҳли номидан Турсуной ва Шоҳдиёрга оилавий бахт тилаймиз. Ўзбекистон довруғини дунёга таратишга қодир фарзандлар насиб этсин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi