PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.72K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Эътироф

Маҳаллабай ишлаш тизимида самарали меҳнат олиб бораётган ҳоким ёрдамчиларидан бир гуруҳи тақдирланди.

Пискент тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда 2-чорак якунлари таҳлил этилди. Туман ҳокимининг 1-ўринбосари М.Мирюнусов ўтган давр мобайнида маҳаллабай ишлаш тизимида "Ҳоким ёрдамчиларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI)" бўйича энг юқори натижаларни қайд этган ҳоким ёрдамчилари фаолиятини эътироф этди.

Бекобод, Чимқўрғон, Бирлик, Ғайрат, Оқтепа, Митан, Оқтом, Тараққиёт маҳалласи ҳоким ёрдамчиларига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоровнинг ташаккурномаларини топширди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Беш_ташаббус

🤼‍♂Беш ташаббус олимпиадасининг иккинчи мавсуми доирасида спортнинг кураш тури бўйича мусобақаларнинг маҳалла босқичи манзиллари эълон қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мавсум

Айни вақтда туманимизда пахта йиғим-терими мавсуми қизғин паллага кирди.

Туман ҳокими топшириғи асосида туман ҳокимлиги Ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари Ш. Тўрабоев, Маҳалла ва нуронийлар бўлими бошлиғи Ҳ.Исамуҳаммедов
ҳудудларда пахта йиғим-терим мавсумида яратилган шарт-шароит, жойларда мажбурий меҳнат ва вояга етмаганлар меҳнатининг олдини олиш мақсадида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишишди.

Мулоқот чоғида фермерларга теримчилар учун яратилган шароит ва терим пулларининг вақтида берилиши ҳолатлари ўрганилди. Зарур меҳнат шароитларини янада яхшилаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мавсум

Теримчиларга дала бошида иссиқ овқат, иссиқ чой ва ичимлик суви тайёрлаш ҳар бир фермер хўжалиги раҳбарининг вазифаси. Туман раҳбарлари шу жиҳатга ҳам алоҳида эътибор қаратиб, тайёрланган овқат сифатини ҳам текшириб кўрдилар.

Тушлик учун теримчиларга зарур шарт-шароит яратиш бўйича камчиликлар аниқланиб, бартараф этиш тўғрисида топшириқ берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi