PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Экология ва атроф-муҳит муҳофазаси — ШҲТ мамлакатлари ҳамкорлигининг устувор йўналиши.

Батафсил — https://dy.uz/c3U8f

https://t.iss.one/AOKBToshvil
#Беш_ташаббус

Бугун туман Спорт мактабида “Беш ташаббус олимпиадаси” иккинчи мавсумининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Спортчи ва фаол ёшлар иштирокида ниҳоятда кўтаринки руҳда ўтган тадбирда туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев бошчилигида барча сектор раҳбарлари қатнашди.

Маълумки, бугун олимпиада доирасида теннис мусобақаларидан сўнг, спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича баҳслар ҳар бир ёш тоифасида кўтаринки руҳда давом этмоқда. Туман ҳокими ўз сўзида маҳаллалардан етишиб чиқаётган серғайрат ёшларга спортнинг нафақат кучли турлари, балки интеллектуал йўналишларида ҳам муваффақият тилади.

Тадбир давомида туман ҳокими кубоги учун бўлиб ўтган спорт беллашувлари ғолибларининг ютуқлари эътироф этилди. Сектор раҳбарлари томонидан улар муносиб тақдирланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Пахта_2022

Деҳқончилик кўзбўямачиликни кечирмайди!

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Пискент туманида бўлиб, пахта теримининг бориши, теримчиларга яратилаётган шароитлар билан яқиндан танишди.

Зойир Мирзаев туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев ҳамроҳлигида "Пискент Шарқ агро" МЧЖ дала шийпонида кекса пахтакорлар, теримчилар ва фермерлар билан учрашди.

Таъкидлаш жоизки, бу йил Пискент туманида 7800 гектар майдонда пахта етиштирилган бўлиб, 23 минг 885 тонналик хирмон кўтариш режалаштирилган. Шунингдек, 80 та терим отрядлари ва 14 та терим машиналари мавсумга шайланган.

Аммо соҳада кўз юмиб бўлмайдиган камчиликлар ҳам мавжуд. Зойир Мирзаев туман сектор раҳбарлари ва аграр соҳа мутасаддилари билан суҳбати давомида терим мавсумига тайёргарлик ҳолатини танқидий таҳлил қилди. Деҳқончилик кўзбўямачиликни кечирмайди, деди ҳоким отрядларни шакллантиришда йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш тўғрисида аниқ топшириқлар берар экан.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#онлайн

⚡️⚡️⚡️Айни вақтда Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ташаббуси билан “Мактаблар қурилиши жараёнлари, уларни молиялаштириш ҳамда қурилиш ишларини сифатли якунланиши борасида олиб борилаётган ишлар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

🔹Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Шукрулло Маҳмудов сўз олиб, мазкур тизимда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бермоқда.

🔹Учрашувда халқ таълими соҳаси мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этмоқда.

Жараёнларни каналимизда жонли кузатиб боринг:⬇️⬇️⬇️

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#онлайн

⭕️Facebook орқали жонли эфиримизни кузатинг⬇️

https://www.facebook.com/toshvilhokimiyat/videos/1972819026242838/

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Семинар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 мартдаги ПҚ-150 сонли Қарори асосида “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолияти ташкил этилган эди.

Ушбу қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Пискент тумани "Ватан таянчи" ҳаракати мувофиқлаштирувчи комиссияси аъзолари бошчилигида "Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фани раҳбарлари билан ўқув-услубий семинар ўтказилди.

Асосий мақсад янги таъсис этилган "Ватан таянчи" ҳаракати отрядларини жойларда тўғри ташкил этиш, ўқувчи ёшларни ватанпарварлик, миллий анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънан етук ва жисмонан соғлом авлодни тайёрлашдан иборатдир.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi