PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.43K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Аграр_соҳа

Қишлоқ хўжалиги соҳасида долзарб палла бошланди. Бир томондан пахта ҳосили пишиб етилган бўлса, иккинчи томондан эл ризқи бўлган кузги буғдой сепадиган вақт келди.

Шу муносабат билан вилоятимизда ҳафтанинг ҳар шанба куни қишлоқ хўжалиги соҳасида долзарб масалалар муҳокама этиб келинмоқда.

Бугун ҳам Ёшлар боғида туман ҳокими Р.Рихсиев раҳбарлигида сектор раҳбарлари, фермер хўжаликлари раислари, аграр соҳа масъуллари ва мутахассислар иштирокида мулоқот бўлиб ўтди.

Тезкор фикр алмашиш жараёнида кузги бошоқли дон экиш мавсумини самарали ташкил қилиш, қулай об-ҳаво шароитидан унумли фойдаланиш, пахта ҳосилини йиғиб олишда ишларни қулай ташкил этиш тўғрисида сўз юритилди.
Фермерларнинг муаммолари ҳам ўрганилиб, мутахассис тавсиялари берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таълим кредити олиш энди янада осонлашди

Талаба хотин-қизлар фоизсиз, талаба йигитлар эса асосий ставкада таълим кредити олиши мумкин. Иккаласида ҳам таълим кредитини қайтариш ўқишни тугагач бошланади ва 7 йилга берилади.

Биз бир неча бор ушбу таълим кредитларини олишда талабалар, айниқса хотин-қизлар кўплаб муаммоларга дуч келаётгани, банк филиаллари етарли маълумотга эга эмаслиги, мурожаатчиларга асоссиз рад жавоби бериб, сарсон қилаётгани ҳақида айтгандик.

Бундай сансалорликнинг олдини олиш мақсадида Марказий банк томонидан talim-krediti.uz сайти ишга туширилибди.

Мазкур сайт орқали талабаларнинг таълим кредити олиш учун банкларга аризаларини онлайн йуллаш имконияти яратилди. Энди банкка бир дунё ҳужжат обориб, қайсидир банк ходимининг қош-қовоғига қараш шарт эмас.

❗️Ҳурматли талабалар!

Сиз ҳам таълим кредити олмоқчи бўлсангиз, talim-krediti.uz сайти орқали онлайн ариза юборишингиз мумкин.

Эслатма: таълим кредитини нафақат ОТМ талабалари, балки коллеж ва техникум ўқувчилари ҳам олиши мумкин. Кундузги, сиртқи ва кечки таълимга берилади. Хусусий ОТМларга ҳам олиш мумкин.

Батафсил маълумотлар:

1. https://t.iss.one/xushnudbek/15110
2. https://t.iss.one/xushnudbek/15112
3. https://t.iss.one/xushnudbek/10871
4. https://t.iss.one/xushnudbek/7356


👉 @xushnudbek 👈
#Қабул

Бугун, 10 сентябр куни Пискент тумани ҳокимлигида Раҳимжон Рихсиев раҳбарлигида  навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли мутасаддилар, ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирок этдилар. Қабулда жами 36 нафар фуқаро мурожаати қабул қилинди.

Жумладан, ишга жойлашиш,  моддий ёрдам, даволаниш, кредит, субсидия, ичимлик суви масалалари ва бошқа мурожаатлар таҳлил қилинди. Савол ва муаммолар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
​​#Хоразм_саёҳати

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг топшириғи билан вилоятдаги энг фаол етакчиларидан бир гуруҳининг Хоразм вилоятига саёҳати уюштирилди.

Саёҳатчилар орасида бўлган пискентлик ёшлар фотосуратлар ва сафар таассуротларини ёзиб юборишди.

-Хива бўйлаб саёҳат этар эканман, шундай юрт фарзанди эканлигимдан фахрландим. Шонли ўтмиш ва буюк келажак уйғунлигига гувоҳ бўлдим,-дейди Ғайрат маҳалласи ёшлар етакчиси Саида Раҳмонова.-Бизга шундай имкониятлар яратиб берган барча раҳбарларимизга ўз минатдорчилигимни билдираман.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi