PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.43K subscribers
30.3K photos
2.64K videos
77 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Бугун туман ҳокими ҳудудларда бўлиб, масъулларга топшириқлар берган эди.

Ҳоким ўринбосари А. Манаев,  Маҳалла ва нуронийлар бўлими бошлиғи Ҳ. Исамуҳаммедов ушбу вазифалар ижроси бўйича Истиқлол маҳалласи фуқаролар йиғини биноси қурилишига келдилар. Қурувчилар билан суҳбатлашдилар. Аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Биласизми

❗️Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганларга субсидия берилади

💰Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари бундан мустасно) ҳар бир ходим учун БҲМнинг 1,5 баравари (450 минг сўм) миқдорида субсидия берилади.

➡️ Бунда иш берувчи ногиронлиги бўлган шахсни ишга қабул қилгандан кейин субсидия олиш учун Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

🗓 Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳужжатларни 3 иш кунида ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижаларига кўра субсидия ажратиш (ажратишни рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади.

Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, субсидия ҳар ой учун кейинги ойда (6 ой давомида) иш берувчига тўлаб берилади.

🔎 Ҳар ой якунида ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳақиқатдан ишлаётганлиги мониторинг қилиб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Инфографика

ФҲДЁ органлари томонидан кўрсатилаётган давлат хизматлари ва уларнинг тўлов миқдорлари

🔊Ҳурматли фуқаролар!

⚡️ ФҲДЁ органларида ортиқча пул маблағлари талаб қилиш ҳолатларига гувоҳ бўлсангиз, Адлия вазирлигининг 1148 ишонч телефон рақамига хабар беришингиз мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Кун_тарихи

8 сентябрь - Халқаро саводхонлик куни

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Таълим

🔰Жорий йилда Пискент тумани мактабларини 1037 нафар йигит-қиз тамомлаган. Ҳозиргача уларнинг

376 нафари Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари талабаси;

91 нафари чет давлатлар олийгоҳлари ва уларнинг юртимиздаги филиаллари талабаси бўлишди.

186 нафари техникум ва касб-ҳунар мактабларида таълимни давом эттирмоқда.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Семинар

Айни вақтда Пискент тумани ҳокимлигида хотин-қизлар фаоллари учун ўқув семинари ўтказилмоқда. Унда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зуҳра Миргазиева, туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев, сектор раҳбарлари иштирок этмоқда.

Маълумки, тумандаги фаол ва ташаббускор, олима, зиёли ва фидойи, катта ҳаётий тажрибага эга аёллардан иборат  “Оқила аёллар” ҳаракати-жамоатчилик тузилмаси ташкил қилинган.

Семинарда жамиятда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фарзанд тарбияси, оила, хотин-қизлар маънавиятини юксалтиришда жамоатчиликка, энг аввало, ёшларга тарбиявий таъсир кўрсатиш юзасидан катта ҳаётий тажрибага эга бўлган хотин-қизлар ўзаро тажриба алмашмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Эътироф

Семинар давомида “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” Республика танловининг Тошкент вилояти босқичида ғолиб бўлган Мўминобод маҳалласи хотин-қизлар фаоли Латофат Усмонованинг ютуқлари муносиб эътироф этилди. Унга туман ҳокимлигининг совғалари топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi