PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.63K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#онлайн
#репортаж

⚡️⚡️⚡️Тошкент вилоятида азалдан халқ ижрочилиги, анъанавий мақомчилик яхши ривожланган. Саҳнада ана шу ўлмас дурдоналардан тайёрланган мусиқий композиция юракларни ҳаяжонга солди.

🔹
Тошкент вилоятининг энг катта бойлиги нимада деб, сўрасангиз, ҳеч иккиланмай, кўп миллатли, хушфеъл, аҳил ва ҳамжиҳат одамлари, деб айтиш мумкин.

🔹Ўзбекча, русча, татарча, тожикча, корейсча, қозоқча, қирғизча ва бошқа кўплаб тилларда гапирадиган, лекин ягона мақсад, пок ният билан яшаётган бу инсонларнинг орзу-интилишлари, бир-бирига бўлган меҳр-оқибатларига ҳар қанча ҳавас қилсак, тасанно айтсак, арзийди.

🔹Байрам дастурида халқлар дўстлигини тараннум этувчи блок иштирокчилар кўнглига ана шундай мулоҳазаларни солган бўлса ажабмас...

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Кун_тарихи

🗓 31 август (1991 йил)

“Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида”ги
Қонун қабул қилинган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги шарафига янги қуриб фойдаланишга топширилган "Ёшлик" марказий ўйингоҳида Белбоғли кураш бўйича Пискент тумани ҳокими кубоги учун беллашувлар бўлиб ўтди.

🎞Батафсил видеолавҳада кўришингиз мумкин.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Шукуҳ

“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” эзгу ғояси остида туманимизда байрам тадбирлари кенг кўламда нишонлаб келинмоқда.

Гулистон маҳалласида бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими Р.Рихсиев, туман прокурори А.Жўраев, 2-сектор ҳудудидаги маҳаллалардан фаол фуқаролар, ёшлар етакчилари иштирок этди.

Таъкидланганидек, мамлакатимиз мустақиллигининг ўтаётган 31 йили кўпмиллатли халқимиз ва давлатимиз ҳаётида жуда катта ислоҳотлар, улкан янгиланиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилган давр сифатида тарихда қолмоқда. Ютуқлар замирида меҳнаткаш халқимизнинг ҳиссаси тахсинга лойиқ.

Куй-қўшиқлар билан файзли ўтган байрам кечасида туман раҳбарилари томонидан ҳудудларда фидойилик кўрсатган фахрийлар, фаол тумандошларимиз меҳнати алоҳида эътироф этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Давлат_хизматчиларига_эслатма

⚡️Бугун қисқартирилган иш куни

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эртага 1 сентябрь — Мустақиллик куни, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам.

Шу сабаб бугун барча ходимлар қонуний тартибда белгиланган ҳуқуқидан фойдаланишга ҳақли.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Президент Шавкат Мирзиёев бугун эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди ҳамда "Янги Ўзбекистон" боғида Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Кечқурун давлатимиз раҳбари мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тадбирида иштирок этиб, халқимизга табрик билан мурожаат қилади.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
#эътироф

⚡️Тошкент вилоятининг бир гуруҳ фаоллари ва нуронийларига “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонлари топширилди

👉Батафсил

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Қутлов

Бугун, мамлакатимиз мустақиллигининг қутлуғ 31 йиллиги кенг тантана қилинаётган шукуҳли кунда Тошкент вилоятининг 60 нафар ташаббускор фуқароларига "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони тантанали вазиятда топширилди.

Қайд этиш жоизки, бу гал мукофотланганлар орасида  Тошкент вилояти  ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев  ҳам бор. Шунингдек, совриндорлар орасида Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев, Мингтепа маҳалласи фаоли, журналист, ёзувчи Собиржон Иномов, Оқтом маҳалла фуқаролар йиғини раиси Барно Раҳмонова ҳам борлиги туманимиз фахридир.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi