PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.8K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Шукуҳ

Энг азиз ва энг улуғ байрам- Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллигига аталган байрам тадбирлари Пискент туманининг ҳар бир маҳалласида, меҳнат жамоаларида давом этмоқда.

Бугун Ойбек маҳалласи фаоллари ҳам бир дастурхон атрофида жам бўлиб, байрамни кўтаринки руҳда нишонладилар. Маҳалланинг нуронийлари, кайвони онахонлари, уй бекалари, меҳнат фахрийлари иштирок этган тадбирда йил давомида бажарилган ишлар муҳокама қилинди. Келгуси режалар ҳақида келишиб олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#хушхабар
#тезкор

⚡️Тошкент вилояти ёшлари — финалда!

🔹
"Бунёдкор" футбол академияси стадионида футбол бўйича ДХХ кубоги учун мусобақаларда Тошкент вилояти ёшларининг "Дўстлик" жамоаси ярим финалда Жиззахнинг "Турон" жамоаси устидан муросасиз пенальтилар серияси орқали ғалаба қозонди.

🔹Ишқибозлар ва жамоа мухлисларини мазкур ишончли ғалаба билан қутлаймиз.

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сонли қарори асосида бир гуруҳ ҳоким ёрдамчиларига олийгоҳда ўқиши учун Тошкент вилояти ҳокимининг тавсияномалари топширилди.

Улар орасида Навоий маҳалласидан Даврон Икромов, Лолаариқ маҳалласидан Козим Собиржонов, Гулистон маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Ғанишер Абдураҳмонов ҳам бор.

Маълумот учун: Перезидентнинг
“Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сонли қарори 12-бандига асосан, 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб, олий маълумотга эга бўлмаган ҳоким ёрдамчиларини давлат олий таълим муассасаларининг иқтисодий таълим йўналишларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тавсиясига кўра давлат гранти асосида сиртқи таълим шаклида суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш амалиёти кўрсатиб ўтилган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#2022_йил_1_сентябрдан

Қонунчиликка кўра:

🔹 жисмоний шахсларга тегишли ишлаб чиқарилганига 10 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади;

🔹 енгил автомототранспортлар қуйидаги муддатларда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади:

▫️ишлаб чиқарилганига 11 йилдан 14 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар – 2 йилда бир марта;

▫️ишлаб чиқарилганига 15 йил ва ундан ортиқ бўлган енгил автомототранспортлар – 1 йилда бир марта.

⚠️ Бунда мазкур муддатлар тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолиятида фойдаланиладиган енгил автомототранспортлар учун татбиқ этилмайди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ДИҚҚАТ

⚡️ Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги байрами тантаналари ўтказилиши муносабати билан тадбир ўтказиладиган жойларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 27 август куни соат 16:00 дан 23:00 га қадар

📍Лолаариқ маҳалласида жойлашган байрам тадбири бўлиб ўтадиган "Ёшлик" марказий ўйингоҳи олдидан
"Тўйтепа-Пискент" автомобил йўлининг кўприк устидан туман марказигача 300 метр масофада умумий овқатланиш шохобчасининг олдигача бўлган қисмида транспорт ҳаракати чекланади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Қадр

"Маҳалла" хайрия жамғармаси туман бўлими раҳбари Н.Кенжаев томонидан тумандаги кекса, ногиронлиги бўлган ва эҳтиёжманд инсонларнинг бир гуруҳи ҳолидан хабар олиниб, байрам совғалари топширилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сессия_50

Айни вақтда Пискент тумани ҳокимлиги мажлислар залида олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг эллигинчи сессияси бошланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сессия_50
#Онлайн

Айни вақтда Пискент тумани ҳокимлиги мажлислар залида олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг эллигинчи сессияси бўлиб ўтмоқда.

Унда туман сектор раҳбарлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, туман фаоллари, ОАВ вакиллари иштирок этмоқда.

Кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олган:

1. Жорий йилнинг ўтган даврида туманда секторлар фаолияти ҳамда корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати тўғрисида Халқ қабулхонаси мудири У.Абдуқодировнинг ахбороти.

2. Туман Халқ қабулхонасининг ахбороти юзасидан туман Сув таъминоти корхонаси раҳбари И.Қосимовнинг 2022 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи.

3. Туман умумтаълим муассасаларининг 2022-2023 ўқув йилига тайёргарлиги тўғрисида туман халқ таълими бўлими раҳбари Х.Рашидовнинг ҳисоботи.

4. Туман ички ишлар бўлими томонидан 2022 йилнинг 6 ойи давомида туман ҳудудида жиноятчиликни барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилган ишлар тўғрисида туман ИИБ раҳбари Л.Рахматуллаевнинг ҳисоботи.

5. Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси туман бўлимининг 2022 йил 6 ойи давомида амалга оширилган ишлари тўғрисида Мажбурий ижро бюроси туман бўлими раҳбари А.Усмоновнинг ҳисоботи.

6. Туманда 2022 йилда хизматлар соҳасини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар тўғрисида туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалари бўйича биринчи ўринбосари М.Мирюнусовнинг ҳисоботи.

7. Туманда “Аёллар дафтар” ва “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг фарзандларига 2022 -2023 ўқув йили учун мактаб формаси билан таъминлашга маблағ ажратиш тўғрисида туман ҳокимининг 1-ўринбосари М.Мирюнусовнинг ҳисоботи.

8. Жорий йилнинг 6 ойи давомида туманда суғориладиган майдонларнинг унумдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолати ва сув таъминотини яхшилаш ҳамда қишлоқ хўжалигида ресурс тежовчи замонавий суғориш технологияларини жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида туман сув хўжалиги бўлими раҳбари Р.Хўжамқуловнинг ҳисоботи.

9. Ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги доимий комиссия қарорини тасдиқлаш.

10. Туман заҳирасида бўлган қишлоқ хўжалиги ер майдонларини "Е-аукцион" очиқ танлов платформасига киритиш тўғрисида.

11. Тумандаги фермер хўжалиги ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхонаси ташкил этиш учун "Е-аукцион" очив танлов платформасига қўйилган қишлоқ хшжалиги ер майдонларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида.

12. Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi