PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Истиқлол_иншоотлари

Кўҳна маҳалла янги боғчага эга бўлди

Одамларнинг бугунги кунидан рози бўлиб яшашини таъминлаш мақсадида элга энг кўп хизмат қилувчи ижтимоий соҳа обьектларига эътибор қаратилди. Натижада жорий йилнинг ўзида Пискент туманида 6 та янги мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

Мустақиллигимизнинг 31 йиллик шодиёнаси Пискентнинг кўҳна маҳаллаларидан бўлган “Дўнгқўрғон” аҳли учун қўшалоқ байрам бўлди. Маҳалла болажонлари учун 90 ўринли янги боғча қурилиб, фойдаланишга топширилди.

Шинам ва замонавий бинонинг очилиш маросимига маҳалланинг улуғлари, туман ҳокими ўринбосарлари, мактабгача таълим тизими жонкуярлари ҳамда ҳар жабҳада туман ривожига ҳисса қўшиб келаётган фаоллар қатнашди.

Байрамона тантанага айланиб кетган очилиш маросимида маҳалла нуронийлари юртимизга тинчлик, кўпмиллатли элимизга аҳиллик, бирдамлик тилаб дуога қўл очдилар. Узоқ йиллик орзуси рўёбга чиққан бекалар, қувончи ичига сиғмаётган болажонлар ижросида мусиқали дастур намойиш этилди.

Тўйга тўёна билан дегандек, истиқлол байрами арафасида Лолаариқ маҳалласида марказий ўйингоҳ, Истиқлол, Дўнгқўрғон ва Саидобод маҳаллаларига ҳам янги бинолар битириб, топширилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайёр_қабул
#Мулоқот

Айни вақтда 1-сектор ҳудудидаги Бекобод маҳалласида туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев фуқаролар учун сайёр қабул ўтказмоқда.

Қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Қабул жараёнидан фотолавҳалар
#Қабулдан_сўнг

Аввал хабар берганимиздек, Бекобод маҳалласидаги қабулда маҳалланинг 20 нафардан ортиқ фуқароси иштирок этди. Аввалги қабулларга солиштирганда, фуқаролар сони кам. Нима учун?

-Сайёр қабулларнинг тез-тез ўтказилиши фуқароларда савол ва мурожаатлар сони камайишига олиб келяпти,-дейди Бекобод маҳалласи раиси Гулбаҳор Ғуломхонова.-Бугунги қабул соат 11:00га белгиланган эди. Айрим сабабларга кўра кеч соат 17:00га кўчирилди. Фуқароларимиз тўғри тушуниб, мурожаати борлари шу вақтга етиб келишди. Деярли барча мурожаат ижобий ҳал этиладиган бўлди.

Дарҳақиқат, ҳар ҳафтанинг жума ва шанба кунлари қабулларнинг мунтазам равишда ўтказилиши, мурожаатларнинг қонуний асосда ечим топиб бораётгани, асосийси одамларда ҳуқуқий саводхонликнинг ортиб бораётгани ҳам мурожаатлар сони камайишига сабаб бўлмоқда. Жумладан, сешанба куни Тараққиёт маҳалласида қабул ўтган бўлса, бугун барча раҳбарлар Бекободда халқ олдига бориб, арзига қулоқ тутмоқда.

Сайёр қабул давомида бекободлик фуқаролардан саккизта мурожаат тушди. Туман ҳокими Р. Рихсиев томонидан электр таъминоти корхонаси билан боғлиқ эски электр устунларни олиб чиқиб кетиш ва 9 та янги устун ўрнатиш, Д.Холжигитованинг Гулистон кўчасида йўлни текислаш ва ичимлик суви тармоғидаги камчиликни бартараф этиш, М.Азимованинг саломатлигини тиклашда амалий ёрдам кўрсатиш, С.Абдулхақовнинг деҳқон хўжалигини бекор қилиш, маҳалла кексалари томонидан анҳор ўзанини 500 м масофада қаздириш, М.Озодованинг тадбиркорликда кредит олиш ва жой ажратиш юзасидан мурожаатларини ижобий ҳал этиш учун тегишли ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла ҳоким ёрдамчисига аниқ вазифалар юклатилди. Йўлни махсус техникада текислаш ва 700 м масофада ичимлик суви тортиш масаласи бўйича масъул раҳбарлар мурожаат қилган фуқаролар билан жойига чиқиб, ечими тўғрисида келишиб ҳам олдилар.

Қабул давомида бир жиҳат эътиборимни тортди. Теракли ота қабристонида ободонлаштириш, хонадонлар остонасидан оқиб ўтувчи анҳор ўзанини маиший чиқиндилардан тозалаш бўйича мурожаат қилган фуқароларга, туман ҳокими эмас маҳалла одамларининг ўзлари эътироз билдирди. Бекободликларнинг "Аждодларимиз ётган қабристонни биров эмас, ўзимиз тозалаймиз", "500 м масофага ёрдам керак, лекин ҳар биримиз ўз хонадонимиз остонасидан ўтган қисмини ўзимиз тозалаймизда" деган сўзлари Бекобод халқида ўзбекона ғурур, андиша ҳамон сақланиб қолганини англатади.

Хулоса ўрнида айтмоқчиманки, бугун фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ортиш баробарида бурч ва мажбуриятларини ҳам чуқур англамоқда. Бунда ҳуқуқий тарғибот билан бир қаторда ОАВ ва блогерларнинг ҳам ҳиссаси бор.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi