PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.73K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#LIVE

⚡️⚡️⚡️Айни дақиқаларда Нурафшон шаҳрида
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги эллик саккизинчи сессияси бўлиб ўтмоқда.

Жараённи ижтимоий тармоқдаги мазкур саҳифа орқали онлайн кузатиб боринг: ⬇️⬇️⬇️

https://fb.watch/eYcbGyXDVk/

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
​​⭕️Live #Сессия

Вилоят адлия бошқармасининг 2022 йилнинг 1 ярим йиллигидаги фаолияти бўйича бошқармасининг раҳбари А.Дадажонов кенгашда ҳисобот бермоқда.

Тарғибот бўйича:

10 минг 200 та тарғибот тадбири ўтказилган;
Жиноятчилик ошган ҳудудларда адлия органи вакиллари тарғибот олиб борилади. Ҳозир 387 та шундай қизил ҳудуд бор. Уларнинг 100 тасида тарғибот қилишибди;
Вилоятда 9 та нoтариус кадр етишмаяпти;
Давлат хизматлари маркази ва ЗАГСларда майда порахўрлик (5-10 минг сўм) бор, битта мудирани ишдан олдик, 10 кишига хайфсан бердик;
Бино ва бошқа ташкилий жиҳатдан муаммо йўқ, ҳамма муаммо ўзимизда. Ишлашимиз керак.

"Ёшлар кундалиги" кўтарган мавзу бўйича:

Сайёр қабулларда ҳақиқақан ҳам ҳуқуқий тушунча етишмаслиги билан боғлиқ муаммо бор. Биз бу масалага 100 фоиз қўшиламиз. «Адлия йўлаги» қилиш қийин бўлади. Биз ҳамма маҳаллаларга хат чиқардик. Биз энди маҳаллалар билан ишлашни бошлаймиз.

"Адлия ходими депутатга ҳамкор" лойиҳаси устида ишлаяпмиз. Ҳар бир ходим вилоят, шаҳар, тумани кенгаши депутати билан бирга ишлайди.

(Қабулларда сайёр давлат хизматларини кўрсатиш, ўша қабулнинг ўзида фуқарога давлат хизмати билан ёрдам беришга нима ҳалал бераяпти, ҳурматли адлия бошқармаси? – "Ёшлар кундалиги")

Муҳокама. Зойир Мирзаев:

💭 Жойларда бўлаётган қабулларда кўтарилаётган 100 та масаладан 80 таси менинг ваколатимга кирмайдиган мавзулар. Субсидия, бола пули, уй-жой, ер бериш ва ҳоказо масалалар. Лекин, шуни мен ўша жойда юрист бўлиб тушунтириш беришимга тўғри келаяпти. Шунда эҳтиёжманд фуқароларга ҳуқуқий тушутириш бериш мумкинку! Қуйида ҳуқуқий онгни кўтариш керак. Тўғри, биз фуқароларни эшитишга мажбурмиз, лекин барча ўз ишини қилиши керак-да.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi‌‌
#Ўрганиш
#Жараён

Туман ҳокими Р.Рихсиев тегишли ҳоким ўринбосарлари билан ҳудудларда бўлди.

Ўрганиш жараёнида масъуллар билан бўш турган бинолар, қаровсиз қолган ер майдонларидан самарали фойдаланиш чоралари муҳокама қилинди. Шунингдек, Мингтепа маҳалласида бўлиб, раис ва ҳудуд ҳоким ёрдамчиси билан суҳбатлашди. Фуқаролар йиғини биноси қуриш учун муносиб жой танлаш бўйича топшириқлар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from Kun.uz | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
To‘raqo‘rg‘on IES ishi favqulodda to‘xtatildi. Hududlarda elektr ta’minotida uzilishlar kuzatilishi mumkin

Namanganda «O‘ztransgaz»ga qarashli magistral gaz quvuri o‘tgan yer maydonida noma’lum shaxslar tomonidan kelishmasdan yerni qazish ishlari olib borilgani natijasida gaz quvuriga shikast yetgan.

👉 https://kun.uz/uz/63443655

Kun.uz rasmiy kanali
#Танқид

Мингтепа маҳалласидан Саид қишлоғига олиб борувчи йўлни пискентликлар яхши билишади. Ушбу йўл ҳозирда деярли беркитиб қўйилганлиги ҳам кўпчиликка маълум.

Боиси, ноқонуний чиқиндихона пайдо бўлиб, кўчани деярли тўсиб қўйган, ҳавони булғаган ҳиддан эса атрофда яшовчи аҳоли шикоят қилмоқда.

Албатта, туман ҳокимлиги хизматчиси сифатида бу танқидни ёзиш бироз эриш туюлар. Лекин туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси ходимларидан ташаббус кутишнинг ҳожати йўқ.

Ҳурматли экологлар, "Тоза ҳудуд" ва ободонлаштириш масъуллари! Сизнинг фаолиятингиз бўйича туман раҳбари шахсан танқид қилиши шартми? Қачонгача асосий вазифангизни кимдир айтиб қилдириши керак?!

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Маҳаллаларни ривожлантириш учун алоҳида жамғармалар ташкил қилинади

“Маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш ва молиявий имкониятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–353-сон, 16.08.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, ҳар бир маҳаллада Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси ташкил этилди.

🔰Жамғармалар маблағлари қуйидагилардан шакллантирилади:

▫️маҳалладаги 2 000 квадрат метргача бўлган давлат объектларини сотишдан тушадиган маблағлар;
▫️маҳалланинг мол-мулкини ижарага беришдан олинадиган маблағлар;
▫️халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорларига асосан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;
▫️маҳалла инфратузилмасини яхшилаш учун маҳаллий бюджетдан ажратиладиган маблағлар;
▫️жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
▫️хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг техник кўмак маблағлари (кредит, грант, беғараз ёрдам ва бошқалар).

Маблағлар маҳалладаги ички йўллар, электр энергияси ва табиий газ тармоқлари, ичимлик ва оқова сув тизимини таъмирлаш ва тиклаш учун йўналтирилади.

🗓 2023 йил 1 январгача ҳар бир маҳалланинг аниқ чегаралари белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Имкониятлар_дафтари

Президентимиз ташаббуси билан ишсиз аҳолига деҳқончилик учун ер ажратилиши кўплаб ёшлар ва ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлашда қўл келди.

Суратдаги йигит-Ҳаёт Акбаралиев. У 24 ёшда. "Ёшлар дафтари"га рўйхатга олинган Ҳаёт деҳқон хўжалиги ташкил қилиш учун ер берилаётганини эшитиб, мурожаат қилди. Баҳорда аукцион орқали 1 гектар ерни 10 йилга ижарага олди.

-Ишни кўзини билган одам 10 йилда анча даромад топса бўлади,-дейди ёш деҳқон. Дарҳақиқат, режани пухта қилиб, мингтепалик боғбонлар тажрибасини давом эттирадиган бўлди. Фақат узум кўчатларини Самарқанддан майизбоп кишмиш - Сўғдиёна навидан келтириб экди. Ток кўчатлари ҳосилга киргунича, орасига бу йил тарвуз экди. Бунинг учун жами 12 млн сўм ҳаражат қилган.

Биринчи ҳосилдан 30 миллион сўмлик тарвуз сотган йигит мамнун, чунки ҳали ҳосил мўл. Меҳнат қилиб, орзуларига етмоқчи. Келажакда узумдан майиз қилиб, экспортга чиқармоқчи.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#кун_тартиби

Айни дамда Тошкент тумани аҳолиси учун навбатдаги оммавий сайёр қабулимиз давом этмоқда.

Қабулга туманнинг турли ҳудудларидан 400 дан ортиқ мурожаатчилар келишган. Уларни ўйлантириб келаётган муаммоларни бугун тегишли мутасаддилар билан бафуржа кўриб чиқиб, ижобий ҳал этиш ҳаракатидамиз.

Сайёр қабул жараёнини ижтимоий тармоқларимиз орқали жонли кузатиб боришингиз мумкин:⬇️

https://fb.watch/eYupvDeikd/

https://instagram.com/zoyir_mirzayev/live/18010305136415110?igshid=YmMyMTA2M2Y=

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига давлат ташрифининг биринчи манзили - муқаддас Мадина шаҳрига келди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в священный город Медину, с которого начинается программа государственного визита в Саудовскую Аравию.

#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter