PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.73K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Сайёр_қабул

Ақулов Жавлон:
-Маҳалла ёшларининг стадиони бор, шу ўйингоҳга столба ўрнатишга ёрдам керак.

Ҳоким: - Электр таъминоти раҳбари эртагаёқ бориб, нечта столба кераклигини ўрганади. Албатта ўрнатиб берамиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайёр_қабул

Исомжон Нўмонов:
-Муротали маҳалласида мини стадион бор. Тадбиркорлик учун фойдаланишга олсам бўладими?

Ҳоким: -Тадбиркор бўлиш истагидаги ёшларга ёрдам бериш керак. Шу стадион эгасиз бўлса, давлат хусусий шериклик асосида ишлатишингга рухсат берамиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайёр_қабул

Мухтарам Сулаймонова:
-Пиллакорлар кўчасидаги электр столбаларини янгилаш керак.

Ҳоким:
-Тараққиёт маҳалласида жами 9 та кўча бор экан. Агар барча кўчага 20 тадан янги столба қўйсак, бутун маҳаллани электр муаммоси ҳал бўлади. Опенбюджетга қўйиб юрмасдан, мана шу маҳаллани ривожлантириш бўйича ҳоким ёрдамчисининг режасига 200та столба қўйишни ҳам қўшамиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайёр_қабул

Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган қабул давомида маҳалланинг бир гуруҳ фуқаролари ичимлик суви масаласида ҳам мурожаат қилдилар.

Раҳимжон Рихсиев маҳалла раиси ва Сув таъминоти корхонаси раҳбарига мавжуд сув тармоқларини таъмирлаш ва янгитдан тортиш зарур бўлган ҳудудларни аниқлаш, сарф-ҳаражатларини ўрганиш бўйича аниқ топшириқ берди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайёр_қабул

Шу билан бирга, Тараққиётликлар уй-жой кадастрини расмийлаштириш, тиббий хизмат, чиқиндиларни чиқариб ташлаш каби қатор масалаларда тегишли раҳбарларга мурожаат қилиб, батафсил жавоб олдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайёр_қабул

Қабулдан сўнг ҳоким топшириғи билан Сув таъминоти корхонаси раҳбари Илҳом Қосимов мурожаат изидан фуқаролар хонадонида бўлди. Мурожаатчилар билан бирга янги участкалар солинган кўчаларга сув тармоғи тортиш ишлари юзасидан келишиб олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Имом Бухорий” ордени таъсис этилди

“Имом Бухорий” орденини таъсис этиш тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–789-сон, 15.08.2022 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰 Қонунга мувофиқ, “Имом Бухорий” ордени икки даражадан иборат бўлади:

▫️“Олий Даражали Имом Бухорий” ордени;
▫️“Имом Бухорий” ордени.

“Олий Даражали Имом Бухорий” ордени билан илм-фан ва маданият, жумладан, ислом маърифати ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ҳамда илмий меросини ўрганиш ва халқаро майдонда кенг тарғиб қилишда катта ютуқларга эришганлиги учун:

хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари;
хорижий мамлакатлар парламентлари вакиллари;
халқаро ташкилотлар, дипломатик ваколатхоналар, консуллик муассасалари ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакиллари, шунингдек хорижий арбоблар ва олимлар;
мамлакатимизнинг атоқли давлат ва жамоат арбоблари, диний-ижтимоий соҳадаги раҳбарлар ва етук уламолар, атоқли олимлар, адиблар, педагоглар ва илмий тадқиқотчилар мукофотланади.

“Имом Бухорий” ордени билан эса буюк алломаларимизнинг илмий ва диний меросини тадқиқ этиш ҳамда тарғиб қилиш, ислом динининг умуминсоний қадриятлари ва асл моҳиятини мамлакат аҳолиси, айниқса ёшларга етказишдаги хизматлари учун:

илм-фан, таълим-тарбия, маданият, санъат ва адабиёт соҳаси ходимлари;
давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари;
диний уламолар;
олимлар ва тадқиқотчилар мукофотланади.

💰“Олий Даражали Имом Бухорий” ордени билан мукофотланган шахсларга БҲМнинг 70 баравари (21 млн сўм), “Имом Бухорий” ордени билан мукофотланган шахсларга эса БҲМнинг 50 баравари (15 млн сўм) миқдоридаги бир марталик пул мукофоти берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фаолият
#Бизнинг_ёшлар

Саида Раҳмонова, Ғайрат МФЙ ёшлар етакчиси:
-Маҳалладаги ҳар бир ёшга ўз йўлини топиб олишларида ёрдам берамиз.

Ғайрат маҳалласи аҳолисининг 668 нафарини ёшлар ташкил этади. Ёшлар етакчиси Саида Раҳмонова томонидан уйма-уй юриб ўтказилган хатловлар давомида ёшларнинг 13 нафари "Ёшлар дафтари" га киритилган эди.

Етакчининг ёрдами билан уларнинг 3 нафарига имтиёзли кредит, 2 нафарига муддатли ҳарбий хизмат тўловлари, 2 нафарига ҳайдовчилик курсида ўқиши, 1тасига моддий ёрдам, яна бирига 1гектар ер, 1нафар ёшга эса олийгоҳда ўқиш учун шартнома тўлови тўлаб берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

По приглашению Служителя двух святынь – Короля Саудовской Аравии Салмана бин Абдулазиза Аль Сауда Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев отбыл в эту страну с государственным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#LIVE

⚡️⚡️⚡️Айни дақиқаларда Нурафшон шаҳрида
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги эллик саккизинчи сессияси бўлиб ўтмоқда.

Жараённи ижтимоий тармоқдаги мазкур саҳифа орқали онлайн кузатиб боринг: ⬇️⬇️⬇️

https://fb.watch/eYcbGyXDVk/

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok