PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.64K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Қабул

Ҳар бир мурожаат –эътиборда

Пискент тумани ҳокимлигида фуқаролар учун навбатдаги қабул ўтказилди. Қабулда муаммоси ва мурожати бўлган фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашиб, мурожаатлари бирма-бир тингланди.

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_изидан

Мурожаатларни ҳал этишда муаммони жойига чиқиб ўрганиш муҳим. Шанба куни бўлиб ўтган қабулдан сўнг туман ҳокими Р.Рихсиев сектор раҳбарлари ва тегишли мутасаддилар билан бирга 4-сектор Ойбек маҳалласи ҳудудидаги 54-кўп хонадонли уйга бориб, истиқоматчилари билан учрашди.

Мазкур уйда ичимлик суви, ҳовли саҳнини таъмирлаш ва қўшимча маиший бинолар бўйича муаммолар мавжуд. Туман ҳокими фуқароларнинг талаб ва таклифларини тинглаб, масъулларга топшириқлар берди. Хонадонлар янги сув тармоғига улангач, йўллари таъмирланади. Бунда зарур қурилиш ашёлари ва сув қувурлари ҳомийлик ҳисобидан олиб бериладиган бўлди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Биласизми

☑️ Уй меҳнати жинс бўйича бевосита ёки билвосита камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас, у аёллар ва эркаклар томонидан тенг даражада амалга оширилади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Спорт

"Пискент-2020" футбол жамоасининг ғалабаси

"Пискент_2020" терма жамоаси Тошкент вилояти биринчилиги учун 2-лига чемпионатининг дастлабки ўйинларини ғалаба билан бошлади.

Куни кеча Янгийўл шаҳрининг "Спартак" терма жамоаси билан ўтказилган ўйин кескин баҳсларга бой тарзда ўтди. - Терма жамоага сара спортчиларни жалб этдик. Йигитларимиз ишончни оқлашга ҳаракат қилишяпти. Бу сафар тажрибали команда билан майдонга тушдик. Лекин катта фарқ, 4:2 натижа билан рақиб команда мағлуб этилди, - дейди туман ҳокими ўринбосари Сарвар Хамдамов.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Биласизми

❗️Ҳақорат қилганлик учун қандай жавобгарлик бор?

☑️ Ҳақорат қилганлик
– шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситганлик ёки беодоблик билан қасддан таҳқирлаганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳақорат қилган шахсга нисбатан 6 млн сўмдан 12 млн сўмгача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

Агар ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил ичида такроран содир этилса, ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланади.

🔰 Жиноят кодексига асосан ҳақорат қилган шахсга:

▫️60 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️240 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилиши мумкин.

🔰 Ҳақорат қилиш нашр қилиш, бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки ОАВ орқали амалга оширилса, ушбу ҳаракат тўғридан-тўғри жиноят ҳисобланади ва айбдор:

▫️60 млн сўмдан 120 млн сўмгача жарима;
▫️240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
▫️1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

Агарда ҳақорат қилиш:

жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда;
хавфли рецидивист томонидан;
туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса:

▫️120 млн сўмдан 180 млн сўмгача миқдорда жарима;
▫️2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
▫️1 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#шукуҳ

📌Мустақиллик — неъматларнинг энг улуғи, энг азизи

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
Дунё аҳолиси 8 миллиардга етди

📍
https://uza.uz/posts/399052

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube
#Адлия_хабари

⚖️ Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 15 августдан 15 сентябрга қадар “Хусусий мулк дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир” акцияси ўтказилади.

🔰Акция доирасида қуйидагилар режалаштирилган:

🔹аҳоли ва тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқлари бўйича маълумотларни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш;

🔹сайёр қабуллар ва бошқа тадбирлар ташкил этиш;

🔹мурожаатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш натижаси юзасидан аҳоли ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича амалий чоралар кўриш;

🔹қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Дарслар 5 сентябрдан бошланади

Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 4 кун дам олади:

1 сентябрь — пайшанба (ишланмайдиган байрам куни);
2 сентябрь — жума (иш ҳафтаси туридан қатъий назар қўшимча дам олиш куни);
3 сентябрь — шанба (олти кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);
4 сентябрь — якшанба (дам олиш куни).

5 сентябрь, душанба кунидан эса барча таълим муассасалари учун 2022-2023 ўқув йилининг илк ўқиш куни бўлади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Биласизми

❗️Тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби

Таълим кредитлари таълим ташкилотлари бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга берилади.

☑️ Бунда, кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашиши мумкин.

🔄 Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

🔰 Таълим кредитини олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

▫️ ариза;
▫️ тўлов-контракт шартномаси ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда). Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;
▫️ таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;
▫️ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган оилалар фарзандлари учун);
▫️ биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот.

Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади.

📝 Таълим кредити шартномаси тўлов-контракт шартномасида кўрсатилган бир йиллик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузилади.

🏦 Таълим кредити кредит олувчига Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратилади.

⚠️ Бунда, Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди, Марказий банкнинг асосий ставкаси оширилган тақдирда эса таълим кредити бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.

🔘 Мазкур тартиб:

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;
тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағларидан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан бериладиган таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди.

🚫 Табақалаштирилган тўлов-контрактни ва унинг минимал миқдорига тенг бир марталик бошқа тўловларни амалга ошириш учун таълим кредити ажратилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot