PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.78K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Сайёр_қабул

Аввал хабар берганимиздек, Пискент тумани ҳокими Раҳимжон Рихсиев бугун Дўнгқўрғон маҳалласи фуқаролари билан учрашди.

Таъкидлаш зарурки, ҳар бир ҳудудда ўтказилаётган сайёр қабуллар ва мулоқотлардан кўзланган асосий мақсад - аҳолини қийнаган муаммоларга ичидан назар солиш ва ечимини топишга кўмаклашишдир.

Бу галги мулоқотда ҳам 29 июль куни ўтган сайёр қабулда Дўнгқўрғон маҳалласи фуқаролари томонидан кўтарилган масалалар ечими бўйича амалга оширилган ишлар масъул раҳбарлар иштирокида таҳлил қилинди.

Мутасадди ташкилот раҳбарларининг ҳисоботи ва мурожаатчи фуқароларнинг таъкидлашича, ўтган бир ҳафта муддат ичида электр таъминоти корхонаси томонидан 3 та кўчага жами 46 та бетон устун ўрнатилган. Ҳоким ёрдамчисининг тушунтириши ва аҳолининг ташаббуси билан "Ташаббусли бюджет" жараёнида аҳоли фаол қатнашади. Бу эса маҳалланинг электр таъминоти билан боғлиқ муаммоларини ҳал этади.

Шунингдек, маҳаллада ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун Сув таъминоти корхонаси мутахассислари томонидан аниқ ҳисоб-китоб олиб борилди ва туман ҳокимлиги томонидан 1 км 500м сув қувури ҳарид қилинмоқда.

Сайёр қабулда кўтарилган, маҳалла болалари учун боғча масаласи ҳам ижобий ҳал этилди. Дўнгқўрғон маҳалласида янги боғча битириб, фойдаланишга топшириш арафасида.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#аукцион #деҳқон_хўжалиги #ПҚ_20

⚡️⚡️ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ !

Эндиликда сизда аукцион орқали Тошкент вилояти худудидаги деҳқон хўжалиги ерларини 10 йил муддатга ижарага олиш имконияти мавжуд.

▪️Бекобод туманида 588 та (кўриш)
▪️Бўка туманида 438 та (кўриш)
▪️Бўстонлиқ туманида 87 та (кўриш)
▪️Зангиота туманида 122 та (кўриш)
▪️Қуйичирчиқ туманида 104 та (кўриш)
▪️Оққўрғон туманида 51 та (кўриш)
▪️Оҳангарон туманида 388 та (кўриш)
▪️Паркент туманида 337 та (кўриш)
▪️Пискент туманида 248 та (кўриш)
▪️Тошкент туманида 41 та (кўриш)
▪️Ўртачирчиқ туманида 114 та (кўриш)
▪️Чиноз туманида 238 та (кўриш)
▪️Янгийўл туманида 63 та (кўриш)
▪️Қибрай туманида 85 та (кўриш)

❗️"Ёшлар", "Аёллар" ва "Темир" дафтарга киритилганларга устунликлар берилиши таъминланади.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, икки ва ундан ортиқ 16 ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналарнинг меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги (1 297 200 сўм) даромадлари солиқ солишдан озод этилади.

➡️ Бу имтиёз ҳар бир бола учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотнома асосида берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from ZUHRA MIRGAZIYEVA
#Пискентда_нима_гаплар
#бувижоним_ўгитлари

👵Доно халқимизда «Қари билганни пари билмас»деган ажойиб нақл бор.

Айниқса, бугун хонадонимиз тўридан жой олган, чеҳрасидан нур ёғилиб турган жондан азиз бувижонларимизу кайвони онахонларимизнинг олтинга тенг ўгитлари, дуолари бугун ёш қизчалар тарбияси-ю келинчаклар ҳаётида қанчалик зарур эканлигини ҳар дақиқада ҳис этаман.

Шанба- маънавий-маърифий тадбирлар куни муносабати билан Пискент туманинг Ойбек маҳалласи Ғолиблар кўчасидаги М.Худойкулова хонадонида "Бувижоним ўгитлари" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

❇️Унда маҳалла отинойиси З.Омонова ёш оила вакиллари ва ўспирин қизларга "Қиз боланинг ибоси", "Кийиниш маданияти" мавзуларида қизиқарли ва ибратли ҳикоялар, ҳаётий мисоллар билан самимий суҳбат олиб борди.
Тадбир давомида иқтидорли қизлар ўз жозибали рақслари, бадиий чиқишлари билан дилларни хушнуд этишди.

P.S. Ҳаётимизни, хонадонларимизни нурга тўлдириб турган нуроний бувижонларимиз ҳамиша омон бўлишсин!

https://t.iss.one/Zuxra_Mirgazieva
#Диққат

Бугундан тест синовлари бошланди. Тестга кириш учун қандай ҳужжат олиб бориш керак?

Абитуриентлар тест синовларига қуйидаги шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар билан киришлари мумкин:

👉 Биометрик паспорт (яшил рангли);
👉 ID-карта;
👉 Хорижга чиқиш паспорти (қизил рангли);
👉 ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий гувоҳнома (ҳарбийда ишламайдиганлар учун ўтмайди).

Ушбу ҳужжатларнинг исталган бири ва абитуриент рухсатномаси билан тест синовларига келишингиз керак!

Омад ёр бўлсин, абитуриентлар!

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Тайинлов

Тулепов Саидкарим Саидаҳмадович Пискент тумани ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

С.Тулепов 1975 йил 13 ноябрда Тошкент вилояти Пискент туманида туғилган. Маълумоти олий. 1995 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институтини тамомлаган. Мутахассислиги инженер-механик. Меҳнат фаолияти давомида аграр соҳада бир қатор масъул вазифаларда ишлаган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Тайинлов

Азимова Сурайё Закировна
Республика Маънавият ва маърифат маркази Пискент тумани бўлинмаси раҳбари лавозимига тайинланди.


С.Азимова 1970 йил 5 февралда Пискент туманида туғилган. Маълумоти олий. 1992 йилда Тошкент давлат Педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги ўқитувчи. Ушбу вазифага тайинлангунга қадар туман ҳокимлиги Хотин-қизлар бўлими бошлиғи, Халқ таълими бўлимида услубчи лавозимларида фаолият юритган.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Билдириш

“Пискенттумангаз” газ таъминоти бўлими огоҳлантиради!

“Бўкатумангаз” ГТБнинг 2022 йил 3 августдаги 4301-03-143/580 - сонли хатига асосан, жорий йилнинг 8-10 август кунлари куз-қиш мавсумига тайёргарлик, газ қувурларини кучли босим остида синов ва ҳаво тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан "Пискенттумангаз" ГТБ тасарруфидаги Сувти ва Дўнгқўрғон маҳалласи 645 та аҳоли ва улгуржи газ истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг, газ таъминоти меъёрида узатилади.

Пискенттумангаз бўлими юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.

“Пискенттумангаз” ГТБ маъмурияти

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Муҳим_хабар

⚡️Президент Шавкат Мирзиёев “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунни имзолади

Қонун вазирлик ва идоралар мутахассислари, хорижий экспертлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида тайёрланди. Қонун 10 та боб ва 64 та моддадан иборат.

Мазкур қонун Ўзбекистонда ижро ҳокимияти функцияларини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларидаги 118 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти билан боғлиқ барча муносабатларни ягона қоидалар асосида тартибга солади.

▪️Бундан буён давлат фуқаролик хизмати татбиқ этиладиган барча вазирлик ва идораларда ходимларни ишга қабул қилиш, фаолияти самарадорлигини баҳолаш, уларни хизмат поғоналарида ўстириш, рағбатлантириш ёки интизомий жазолаш ва хизматни тугатиш масалаларида ҳар хил ёндашувларга барҳам берилади.

Қонун билан давлат фуқаролик хизмати соҳасида ваколатли орган этиб — Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги белгиланди.

Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz
⚡️Ўзбекистон Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси чемпиони!

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Нидерландия жамоаси устидан ғалаба қозониб (2,5:1,5), чемпионликни қўлга киритди. Бу тарихдаги биринчи чемпионлик.

🥇 Чемпионлар: Нодирбек Абдусатторов (2004 йил), Нодирбек Якуббоев (2002 йил), Жавоҳир Синдаров (2005 йил), Жаҳонгир Ваҳидов (1995 йил) ва Шамсиддин Воҳидов (2002 йил).

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса сўнгги турда Коста-Рика терма жамоасини мағлуб этди (2,5:1,5). Ўзбекистон шарафини Умида Омонова (2006 йил), Афруза Ҳамдамова (2009 йил), Мафтуна Бобомуродова (2006 йил), Маржона Маликова (2002 йил) ва Нилуфар Якуббоева (2000 йил) ҳимоя қилди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official