Пискент туманида "Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳафталиги" доирасида тиббий кўрик ўтказилди👇
@piskenthokimligi
@piskenthokimligi
"Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳафталиги" доирасида Пискент тумани марказий поликлиникасида тиббий кўрик ташкил этилди
Туман ҳокимлиги Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш бўлими, Ижтимоий ҳимоя бўлими, "Маҳалла" Кенгаши, Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида тадбирлар ташкил этилди.
Имконияти чекланган, ногирон, бемор аёллар ҳолидан хабар олиниб, поликлиникада ҳамда хаста аёллар хонадонларида сайёр тиббий кўрик ташкил этилди.
Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳафталиги доирасида жами 351 нафар хотин-қизлар тиббиёт бирлашмаси тор мутахассис шифокорлари кўриги ҳамда УЗД, ЭКГ, рентген текширувидан ўтдилар.
Фотима Дўсматова, 78 ёш, фахрий ўқитувчи:
"Ойбек" маҳалласида яшайман. Бугун маҳалладош аёллар келдик. Барча шифокорлар кўригидан ўтдим, тахлиллар ҳам топширдим. Пенсияга чиққанимизга анча йил бўлган. Ҳалиям биз кексаларни ўйлаб, биз учун шундай кўриклар ташкил қилишларидан кўнглим кўтарилди.
Валентина Казакова, 70 ёш, пенсионер:
Тиббий кўрик ўтказилиши ҳақида маҳалла фаоллари, патронаж ҳамшираси қайта-қайта хабар қилишди.
Кексалик байрам эмас, дейишади. Шунинг учун келиб, тиббий текширувлардан ўтдик.
Шунингдек, ҳудди шундай тиббий текширувлар уйдан чиқишга имконияти чекланган бемор хотин-қизлар хонадонларида ҳам олиб борилди. Аниқланган касалликлар бўйича рўйхатга олиниб, тиббий тавсиялар, заруратга кўра дори-дармон ва гигиеник воситалар берилди.
Бундан ташқари тумандаги барча умумтаълим мактабларида юқори синф ўқувчи қизлари ва оналари билан бирга "Оналар ва қизлар" номли давра суҳбатлар ташкил этилди.
Бу тадбирларда мактаб хотин-қизлар қўмитаси, психолог ва маънавиятчилар, гинеколог шифокорлар, ҳудудлардаги нуроний онахонлар иштирок этди.
Ўсмир қизлар тарбиясида оналар эътиборга олиши зарур жиҳатлар, одоб-ахлоқ, кийиниш маданияти сингари муҳим мавзуларда самимий суҳбат олиб борилди.
Шунингдек, ўқувчи қизлар билан ногирон, ёлғиз, кекса аёллар холидан хабар олиб, хонадонларини тартибга келтириш ишлари олиб борилди.
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар ўртасида суҳбатлар ҳам ташкил этилди.
Тадбир давомида ижтимоий ходималар фаолияти ҳам ўрганилди. Ҳафталик давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакилларига озиқ-овқат, тиббий техник ва гигиеник воситалар, 3 та ногиронлик аравачаси топширилди.

#эълон
Бугун, 28 январь куни 30-сонли Мусиқа ва санъат мактабида серқирра ижодкор, забардаст фольклоршунос олима, шоира Музайяна Алавия ижод тўгарагининг илк машғулоти бўлиб ўтади.
2020 йил - Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили муносабати билан ташкил этилган тадбирга Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Маҳмуд Тоир, пискентлик ёзувчи, фахрий журналист Собиржон Иномов, элимиз ардоғидаги ижодкорлар ташрифи кутилмоқда.
Адабиётга, халқ оғзаки ижодига қизиққан барча тумандошларимизни тадбирга таклиф этамиз!
Манзил: 30-сонли Мусиқа ва санъат мактаби
Вақти: 14-00

#Кун_тарихи
Бугун, 28 январь (1992 йил)
Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси — “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ташкил қилинган кун.

#5_ташаббус
"Ёш китобхон" кўрик-танлови ўтказилди
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус доирасида умумтаълим мактабларида турли тадбирлар ўтказилмоқда.
25-умумтаълим мактабида 4-ташаббус, маънавият, китобхонликни тарғиб қилиш бўйича "Ёш китобхон" кўрик-танлови ташкил этилди.
Маънавий-маърифий ишлар бўйича мактаб директори ўринбосари, мактаб сардорлари биргаликда ташкил этилган танловда 6-11-синфларнинг китобга, мутолаага меҳри баланд ёшлари фаол иштирок этдилар.
Ғолибларга мактаб маъмуриятининг совғалари, китоблар топширилди.

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Эълон
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг олтинчи чақириқ, иккинчи сессияси ҳақида
Нурафшон шаҳрида 29 январь куни соат 11:00 да Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг Олтинчи чақириқ иккинчи сессияси бўлиб ўтади.
Сессия кун тартибига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида қайд этилган долзарб вазифалар, уларнинг ижроси муҳокама қилинади.
Шунингдек, ижтимоий соҳа раҳбарлари Халқ депутатлари вилоят кенгашига амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот беради.
Сессия видеоселектор тарзида ўтказилади ҳамда шаҳар-туманлардаги студиялардан маҳаллий кенгашлар депутатлари, кун тартибидаги масалага алоқадор корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этади.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
@toshvilpressa

Беш ташаббус - беш имконият!
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус ёшлар ва хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ўқувчиларнинг санъат, спорт соҳаларидаги истеъдодини рўёбга чиқариш, маҳаллалардаги уюшмаган йигит-қизларнинг фаоллигини ошириш, фойдали меҳнат ва тадбирларга жалб этиш, аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг замонавий билимларини, илғор технологиялардан фойдаланиш имкониятини ошириш, уларда китобга меҳр, мутолаа маданиятини юксалтиришда беқиёс имкониятлар эшигини очди.
Беш ташаббус ижроси доирасидаги тадбирлар, айниқса таълим даргоҳларида кўплаб ташкил этилмоқда. Туманимиздаги 4-умумтаълим мактабида ҳам ўқувчи қизларнинг мусиқа ва рақс санъатига иштиёқини қўллаб-қувватлаш мақсадида "Мақомчи қизлар" тўгараги фаолият олиб бормоқда.
Истеъдодли мусиқа фани ўқитувчиси Гулмира Ҳайдарова раҳбарлигида ташкил этилган тўгаракка мактабнинг 24 нафар санъатсевар қизлари жалб этилган.
Тўгаракда ҳафтада 2 марта мақом, вокал, эстрада, миллий чолғулар, рақс машғулотлари (бепул) ўтказилади. Машғулотларда вақти-вақти билан туман Маданият бўлими ходимлари иштирокида ёшларга "маҳорат дарси" ҳам ўтиб борилмоқда.
Аҳамиятлиси, пискентлик "Мақомчи қизлар" нинг репертуари кундан кун бойимоқда. Сара қўшиқлар орасида "Соқийнома", "Фидо", Навоий ва Бобур ғазаллари асосидаги бошқа мумтоз ашулалар ҳам жой олган.
Ажаб эмаски, келажакда Пискентнинг "Мақомчи қизлар"и юксак саҳналарда ўзбек санъатининг нуфузини янада юксалтиришга ҳисса қўшса!

#прокурор_сектори
Пискент туман прокурори ёшлар билан учрашди
Пискент туман прокурори Рустам Мусоев "Кўлота" маҳалла фуқаролар йиғини 29-умумтаълим мактабида қишлоқ ёшлари ва битирувчи ўқувчилар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда, шунингдек, Халқ қабулхонаси раҳбари А. Акбаев, Бош вазир қабул хонаси туман бўлими раҳбари М.Мирсоатова, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси А.Пўлатов иштирок этди.
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатида белгилаб берилган устувор вазифалар, айниқса ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида сўз борди.
Ёшлар билан кечган юзма-юз, жонли, очиқ мулоқотда кўплаб таклиф, мурожаатлар тингланди. Тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитдан келиб чиқиб, уюшмаган ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, кредит олиш шартлари, солиқ имтиёзлари тўғрисида батафсил тушунча берилди.

#ҳоким_секторида
Пискент ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Ахмедов сектор ҳудудидаги ўн икки маҳалла фуқаролар йиғини раислари, ташкилот ва корхоналарнинг 1-секторга бириктирилган масъул ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказди
Туман ҳокими ўз сўзида давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидаги устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш, ислоҳотлар самарасини ҳар бир инсон, ҳар оила ўз ҳаётида ҳис этишига муносиб ҳисса қўшиш йўлида барча имкониятларни ишга солиш зарурлигини таъкидлади.
Ишчи гуруҳи ҳудуддаги ҳар бир хонадонга кириб, одамларнинг турмуш тарзи, фарзандларининг мактабгача таълим ташкилотига қамраб олиниши, шахсий томорқадан самарали фойдаланиши, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ёшлар, фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш, жойларда тиббий кўриклар ташкил этиш, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази орқали бўш иш ўринлари ярмаркаларини мунтазам ўтказиб бориши бўйича аниқ топшириқлар берилди.

#Расмий
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг Олтинчи чақириқ, иккинчи сессияси бошланди
Сессияни вилоят ҳокими Рустам Холматов очиб берди. Сессия котиблигига номзод, кун тартиби, регламент овозга қўйилди ва депутатлар томонидан тасдиқланди.
Кун тартибига вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ 10 та муҳим масала киритилди.
Айни пайтда вилоят прокурори Салом Самадов 2019 йилда прокуратура органлари томонидан амалга оширилган ишлар якуни юзасидан Кенгашга ахборот бермоқда.