#Ёзги_соғломлаштириш
ЁЗ - СОЗ ЎТМОҚДА
Пискент тумани Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 5-боғчада ёзги соғломлаштириш мавсумида ташкил этилган “Нептун - сув қироли” кўнгилочар театрлаштирилган тадбирдан фотолавҳалар.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

#Мурожаат_изидан
Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев мурожаат изидан Зоминовул маҳалласида ижтимоий соҳа объектларида олиб борилаётган қурилиш ишларини назорат қилмоқда
Бугун туман ҳокими Р.Рихсиев, туман ҳокими ўринбосари Б.Шерматов, мутасадди раҳбарлар билан «Обод қишлоқ» дастури доирасида Зоминовул маҳалласида қурилаётган боғча, йўл таъмирлаш ишларининг боришини кўздан кечирди.
Назорат давомида қурилиш меъёрларига риоя этилганлиги, белгиланган муддатларда битириш имкониятлари таҳлил қилинди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилмоқда.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида
Янгиликлар 24 | Пискент тумани | Болалар ўртасида кураш мусобақалари

Forwarded from UMID QANOTLARI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Qirqqiz"ni ziyorat qilganmisiz?
🏞 Hozirgi ob havoda ayni vaqti, sizni ushbu ziyoratgohga taklif qilamiz. Shifobaxsh buloqlardan bebahra qolmang
😊 Davomi bor
𝚃𝚘𝚜𝚑𝚔𝚎𝚗𝚝 𝚉𝚎𝚋𝚘𝚕𝚊𝚛𝚒

#Баёнот
Қабристон панжаралари ҳеч қаерга олиб кетилмаган, аксинча таъмирланган
Бугун ижтимоий тармоқлар орқали Пискент туманида жойлашган «Бадал ота» қабристонидан панжаралар олиб кетилгани тўғрисида хабарлар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Пискент тумани Ободонлаштириш бошқармасидан муносабат билдирилди. Маълум бўлишича, панжаралар марҳумларнинг қариндошлари томонидан олиниб, қабристон атрофини ўраш, ободонлаштириш учун ишлатилган.
Бу борада тегишли органлар ўрганиб, аниқлик киритгач, қўшимча маълумот берилади.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Қабристон панжаралари ҳеч қаерга олиб кетилмаган, аксинча таъмирланган
Бугун ижтимоий тармоқлар орқали Пискент туманида жойлашган «Бадал ота» қабристонидан панжаралар олиб кетилгани тўғрисида хабарлар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Пискент тумани Ободонлаштириш бошқармасидан муносабат билдирилди. Маълум бўлишича, панжаралар марҳумларнинг қариндошлари томонидан олиниб, қабристон атрофини ўраш, ободонлаштириш учун ишлатилган.
Бу борада тегишли органлар ўрганиб, аниқлик киритгач, қўшимча маълумот берилади.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from UMID QANOTLARI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Qirqqiz" ko‘z yoshlari shifobaxshmi?
Ko‘hna Piskent aziz-avliyolar mangu makon topgan Bobo G‘oziy Turk to‘g‘on, Parpi ota, Qirqqiz ziyoratgohlari bilan mashhur. Ushbu maskanlarga respublikamizning turli viloyatlari va qo‘shni Tojikiston, Qozog‘istondan ham ziyoratchilarning qadami uzilmaydi.
🧐 Tumanning "Ko‘lota" mahallasida joylashgan. "Qirqqiz" ziyoratgohidagi qirqta buloqdan ko‘z yoshlar oqishini bilasizmi?
👉 Batafsil o‘qish

❗️Хотин-қизлар учун таълим кредитлари ажратишнинг янги тизими жорий этилади
“Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
✔️Унга кўра 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб барча хусусий, хорижий ва давлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида таҳсил олиши учун имтиёзли шартларда таълим кредитларини Давлат бюджетидан ажратишнинг янги тизими жорий этилади.
➡️Бунда:
➖тижорат банклари Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган депозит маблағлари ҳисобидан таълим кредитларини 14 фоиз ставкада ажратади;
➖таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;
➖таълим кредити бўйича фоиз ставкаларини сўндириш Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, уларни тижорат банкларига тўлаш орқали амалга оширилади;
➖таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;
➖"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.
✅Шунингдек, Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг тўлов-контракт асосида ўқиши учун таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.

#Очиқ_мулоқот
Пискент туман ҳокимлигида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Мулоқотда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бош бошқармаси, Пискент туман ҳокимлиги, Тадбиркорлар маркази, “Ҳунарманд” уюшмаси, туманда фаолият кўрсатаётган тижорат банклари, иқтисодий соҳа вакиллари, тадбиркорлар иштирок этди.
Тошкент вилоятига бириктирилган масъул вакил, Савдо-саноат палатаси Наманган вилояти бош бошқармаси бошлиғи М.Мирзаҳмедов, Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Ф.Хўжаниёзов, Пискент тумани ҳокимининг 1-ўринбосари М.Мирюнусов томонидан соҳани ривожлантириш, кредит олиш, бўш бинолардан фойдаланиш, аукцион орқали ер майдонлари ҳарид қилиш бўйича батафсил маълумотлар ва тадбиркорларни қизиқтирган бошқа саволларга жавоб берилди.
Очиқ мулоқотда 30 дан ортиқ нафар тадбиркор қатнашиб, 14 нафари мурожаат ва таклифларини билдирдилар.

#Билдириш
“Пискенттумангаз” газ таъминоти бўлими огоҳлантиради!
“Олмалиқшаҳаргаз” ГББнинг 2022 йил 18 июлдаги 4801-05-360/1358 - сонли хатига асосан, жорий йилнинг 20-22 июль кунлари аҳоли хонадонлари уч босқичли тизимдан икки бочқичли тизимга ўтказилиб, маънан эскирган жўмраклар алмаштириб, газ қувурлари тартибга келтирилади.
Ушбу тадбирлар амалга оширилиши муносабати билан Намуна маҳалласи ҳудудидаги “Пискенттумангаз” ГТБ тасарруфидаги 87 та аҳоли ва 2 та улгуржи истеъмолчиларга 20-22 июль кунлари соат 8:00 дан 17:00 гача газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг, газ таъминоти меъёрида узатилади.
Пискенттумангаз бўлими юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.
“Пискенттумангаз” ГТБ маъмурияти

#Пресс_тур
ПИСКЕНТДА БИР КУН
«Дунё бўйлаб» телеканали нигоҳида
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
ПИСКЕНТДА БИР КУН
«Дунё бўйлаб» телеканали нигоҳида
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#вакансия
ИШГА МАРҲАМАТ!
📣Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси қуйидаги мавжуд бўш иш ўринларига танлов эълон қилади:
🔹Вилоят бошқармаси
🔹Бўстонлиқ туман бўлими
🔹Бўстонлиқ туман бўлими
🔹Оҳангарон туман бўлими
🔹Пискент туман бўлими
🔹Ўрта Чирчиқ туман бўлими
🔹Янгийўл шаҳар бўлими
🔹Янгийўл туман бўлими
☝️Танловга аризалар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари очиқ портали орқали қабул қилинади.
❗️Аризалар қабул қилиш муддати чекланган, шошилинг.

vacancy.argos.uz
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлариниг ягона очиқ портали