PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.64K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Қабул
#Мулоқот

Туман ҳокимининг навбатдаги қабулида мурожаатларга ечим изланди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Истиқлол_рамзи
#Акция

Ўзбекистон Республикасининг давлат герби қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Ёшлар ишлари агентлиги етакчилари ташаббуси билан тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари ва ходимлари, тадбиркорлар, аҳоли вакиллари ҳам акцияда қатнашмоқда. Шунингдек, ташкилотларда, меҳнат жамоаларида "Давлат герби - бахт ва истиқлол тимсоли" мавзусида давра суҳбатлари бўлиб ўтди. Унда Ватан рамзларининг аҳамияти ва гербдаги тасвирларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида фикр алмашилди.

Суратларда: Ойбек МФЙ ёшлар етакчиси Динора Шомуродова 4-сектор ёшлари билан.

Каналга уланиш⤵️

https://t.iss.one/piskenthokimligi
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев вылетел в Нукус, где накануне произошли массовые демонстрации.

https://www.gazeta.uz/ru/2022/07/02/flight/?utm_source=push&utm_medium=telegram

@gazetauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига келди.

Ҳозирда давлатимиз раҳбари Жўқорғи Кенгес депутатлари, Қорақалпоғистон фахрийлари ва фаоллари билан учрашув ўтказмоқда.

Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муҳокамаси ҳали давом этаётганини инобатга олиб ҳамда Қорақалпоғистон аҳолиси билдираётган фикр ва мулоҳазаларни ўрганган ҳолда Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини таъкидлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в город Нукус.

Сейчас глава государства проводит встречу с депутатами Жокаргы Кенеса, представителями старшего поколения и активом Каракалпакстана.

С учетом того, что процесс обсуждения изменений и дополнений в Конституцию еще продолжается, а также на основе изучения высказываемых жителями Каракалпакстана мнений, Президент обозначил необходимость сохранения без изменений действующие редакции статей 70, 71, 72, 74, 75 Конституции Республики Узбекистан.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан учрашувда халқимизга мурожаат қилди:

"Азиз ватандошлар!

Ҳурматли Қорақалпоғистон халқи!

Маълумки, шу кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ муҳокамаси давом этмоқда.

Албатта, конституциявий ислоҳотларимиз Ватанимизнинг бугунги ва келажак ҳаёти учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган масаладир.

Муҳокамаларда кўпмиллатли халқимиз ўзининг кўплаб таклиф ва тавсияларини билдирмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги эълон қилинган Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасидан ўтказилади. Шундан сўнг фуқаролар томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар асосида Қонунчилик палатаси томонидан такомилига етказилади.

Кейин эса мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилиб, фуқароларимиз эркин овоз бериш орқали ўзларининг бу масала бўйича хоҳиш-иродасини ифода этади.

Шундан кейингина Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар қонуний тусга киради".
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Янги Ўзбекистон, Янги Қорақалпоғистонни албатта биргаликда қурамиз! Шу соҳадаги барча ислоҳотларимиз, муҳокамаларимиз, ҳеч шубҳасиз, демократия ва ҳуқуқий мезонлар асосида амалга оширилиши зарур.

Айни вақтда тинчлик ва осойишталик, жамоат хавфсизлигини бузишга уринаётган ҳар қандай шахсларга нисбатан қонун доирасида қатъий чоралар кўрилади.

Ўзбекистонда “Қонун – устувор, жиноятга жазо муқаррар” деган қоидани амалда таъминлаш учун барча куч ва имкониятлар етарли.

Ҳозирги вазиятда барча юртдошларимизни ҳамжиҳатлик ва бирдамликка, оқилона иш кўришга, турли ғаразли чақириқ ва ҳаракатларга берилмасликка даъват этаман.

Мен олижаноб ва бағрикенг қорақалпоқ халқининг ақл-идроки ва донишмандлигига ишонаман", деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Facebook|Instagram|Twitter
#Расмий
#Баёнот

Бугун туман ҳокими Р.Рихсиевнинг фуқаролар қабулида Чимқўрғон маҳалласида яшовчи онахон Д.Асраева табиий офатдан зарар етган хонадонини таъмирлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди. Умуман олганда, сув тошқини билан боғлиқ ҳолатлар тўғрисида аҳоли ўртасида турли ишониб бўлмайдиган хабарлар тарқалди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, туманимизнинг Сувти ва Чимқўрғон маҳалласида сел-тошқин ҳолатлари кузатилган бўлса-да, аҳоли ва тураржой биноларига жиддий зарар етмаган.

Пискент тумани ҳокими Р.Рихсиев бошчилигида ҳоким ўринбосарлари ва мутасадди раҳбарлар ҳар бир хонадонга кириб, аҳоли ҳолидан хабар олмоқда, тошқин оқибатлари бартараф этишга амалий ёрдам берилмоқда.

Юқоридаги мурожаат ҳам шу куннинг ўзидаёқ ижобий ҳал этилди. Ҳоким топшириғи асосида туман Молия бўлими раҳбари Т.Пардаев ва ҳоким ёрдамчиси томонидан зарур қурилиш моллари етказиб берилди.

Пискент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi