PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.81K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Учрашув

Абдулла Қодирийнинг набираси пискентлик ижодкорлар билан учрашди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Президент раислигида йиғилиш бошланди.

“Ҳозирги кунда тўқимачилик, кончилик, электротехника, кимё ва бошқа саноат тармоқларида, қишлоқ хўжалиги, хизматлар ва сервис, қурилиш, тадбиркорлик соҳаларида катта-катта ўзгаришлар қилаяпмиз.

Мисол учун, 2022 йилнинг ўзида 16 миллиард долларлик 9 мингдан зиёд йирик ва ўрта лойиҳалар ишга туширилиб, уларга 300 мингга яқин малакали ишчилар керак бўлади.

Камбағалликни 2 бараварга қисқартириш бўйича марраларга ҳам одамларга фақат ва фақат замонавий касблар бериш орқали эриша оламиз”, деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

Сўнгги 3 йилда “Ишга марҳамат” мономарказлари ташкил қилиниб, одамларни касбга ўргатиш бошлангани, лекин бу тизим 5-10 фоиз ишсизларни қамраб олиши таъкидланди.

Бу йил республика бўйича 555 минг нафар ёшлар меҳнат бозорига кириб келади.

Уларни замонавий касбларга ўргатиш, муносиб иш билан таъминлаш масалалари барча даражадаги ҳокимлар, олийгоҳ ректорлари, коллеж ва техникум директорларини ҳам ўйлантириши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Янги тизимга кўра, 45 та коллеж Бандлик вазирлиги тизимига ўтказилиб, уларнинг ўрнида мономарказлар ташкил этилади.

Олий таълим вазирлиги барча касб-ҳунар мактаблари ва техникумларни бошқариш ва методик таъминлашга масъул бўлади.

Вазирликда алоҳида вазир ўринбосари лавозими жорий этилиб, департамент ташкил қилинди. Бу лавозимга етарли тажрибага эга бўлган, Бухоро шаҳар мономарказ раҳбари Садоқат Сиддиқова тайинланди.

“Бугунги кунда олий таълим тизимидаги катта ислоҳотлар ўз натижасини беришни бошлади. Жорий йилда 36 та олийгоҳга академик ва молиявий мустақиллик берилди.

Энди профессионал таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишолий таълим вазири, унинг ўринбосарлари, ректорларнинг энг устувор вазифаси бўлиши керак. Бу жуда муҳим вазифа, тизимли иш ташкил этилмаса, одамлар рози бўлмайди”, деди Президент.

Бунинг учун Профессионал таълимни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 50 млрд сўм йўналтирилади.

Вилоят, туман ва шаҳарларда Касб-ҳунар таълими кенгашлари ташкил этилади.
Авваламбор, профессионал таълимни янги ёндашувлар асосида ташкил этиш шарт, деди Президент ва бу ишларни қандай ташкил этишни Ангрен шаҳри мисолида кўрсатиб берди.

Ангренда жорий йилда меҳнат бозорига 3 800 нафар ёшлар кириб келади, шаҳардаги 535 та корхонада ишчи касблар бўйича 1 915 та бўш иш ўринлари мавжуд, инвестиция лойиҳалари ҳисобига жорий йилда яна 2 мингдан ортиқ ўрта бўғин мутахассисларига эҳтиёж пайдо бўлади.

Янги тизим орқали 6 минг нафар аҳоли касбий таълим билан қамраб олинади ва манзилли ишга жойлаштирилади.

Ёшларни касбга йўналтиришга масъул бўлган психологлар иши умуман сезилмаётгани қайд этилди.

Шу боис Халқ таълими вазирлигига:
- ўз тизимидаги психологларни қайта ўқитиш ва талабга жавоб бермайдиганларини алмаштириш;

- 7-11-синф ўқувчиларини индивидуал ёндашув асосида касбий диагностикадан ўтказиш ва тавсияларини кенгашларга тақдим этиш топширилди.

Шу билан бирга вазирлик олдига Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ташхис маркази фаолиятини трансформация қилиш вазифаси қўйилди.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Кичик тадбиркорларга молиявий ёрдамлар кўрсатилади

“Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–150-сон, 09.06.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Фармонга кўра, 2022 йил 1 июлдан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кичик тадбиркорлaр лойиҳаларига банкларнинг 5 млрд сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун 3 йил муддатгача компенсация тақдим этилади.

Жамғарма томонидан тижорат банклари кредитларига кафиллик:

▫️кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларига ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда;

▫️2025 йил 1 январгача олис ва бориш қийин бўлган, шунингдек, меҳнат ресурслари ортиқча ҳудудлардаги кооперация асосида кичик бизнесни
ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш учун маҳаллаларга бириктирилган етакчи кичик тадбиркорлик субъектларига, бундан ташқари, касаначиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларга ажратиладиган кредитларнинг 75 фоизигача (75 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда тақдим этилади.

➡️ Жамғарма томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига компенсация ва кафиллик банкларнинг фақат миллий валютадаги кредит ва лизинглари учун берилади.

☑️ Молиявий ёрдамлар битта тадбиркорнинг фақат битта лойиҳасига татбиқ этилади ҳамда тадбиркор шартнома амал қилган кредит бўйича қарздорлик тўлиқ қайтарилганда, молиявий ёрдам олиш учун Жамғармага такроран мурожаат қилишга ҳақли бўлади.

Манба👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#ОАВ_нигоҳида
#Пресстур
Пискент тумани Зоминовул маҳалласида амалга оширилган бунёдкорликлар тўғрисида «Қишлоқ ҳаёти» газетасининг бугунги 22-сонида ўқишингиз мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#МИБ

Пискентда оталик масъулиятини унутган фуқародан 40 миллион сўмдан ортиқ маблағ ундирилди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Инфографика

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва мономарказлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Табрик

Бугун туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ходимаси Шоҳиста Турдалиеванинг туғилган куни. Шу муносабат билан Ш.Турдалиевага узоқ умр, саломатлик, оилавий бахт тилаймиз.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Абдулазиз Ҳафизович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимига тайинланди.

Соответствующим указом Президента Республики Узбекистан заместитель секретаря Совета безопасности при Президенте по вопросам внешней политики и безопасности Абдулазиз Хафизович Камилов назначен на должность специального представителя Президента Республики Узбекистан по вопросам внешней политики.

Facebook|Instagram|Twitter
Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади

🔰 2022 йил 17 июнь куни, соат 10:00да Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни ошириш бўйича Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилади.

Мазкур йиғилишда Конституциявий Комиссия аъзолари томонидан таклифлар бирма-бир муҳокама қилиниб, асосли таклифлар бўйича аъзолар ўз хулосасини билдиради.

📍 Бундай қизғин жараённи Сиз тўғридан-тўғри "Ўзбекистон", "UzReport", "MY5", "RenessansTV" телеканаллари, шунингдек Конституциявий комиссиянинг Facebook'даги (Bu mening konstitutsiyam) расмий саҳифаси орқали жонли эфирда кузатишингиз мумкин.

☝️ Конституциявий Комиссия йиғилишидаги муҳокамалар барча ҳамюртларимиз учун очиқ, шаффоф ҳолда ўтказилади.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

👉 https://uza.uz/posts/381742

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
2022/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши

👉 https://uza.uz/posts/381744

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Уй_жой

Туман ҳокими Р.Рихсиев Амир Темур кўчасидаги кўп хонадонли уйлар истиқоматчилари билан учрашди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ризқ

ХИРМОНГА БАРАКА, ҒАЛЛАКОРЛАР!

🌾Ҳудудда ялпи ҳосилдорликни 80 центнерга етказиш, умумий хирмонга 69 минг 460 тонна бўлиқ дон топшириш кўзда тутилган. Шундан давлатга 23 минг 29 тонна сара дон ғалла сотиш режалаштирилган. Бу расталарда сифатли ун, нон махсулотлари аҳолига беминнат етказиб бериш учун етарли озиқ-овқат заҳираси яратилмоқда демакдир.

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Инфографика

Халқаро қишлоқ хўжалиги университети абитуриентларни ўқишга таклиф қилади

Ўзбекистон республикаси Президентининг 2022 йил 7 майдаги “Халқаро қишлоқ хўжалиги университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-237-сонли қарори асосида мазкур университет Буюк Британиянинг Royal agrikultur university билан ҳамкорликда ташкил этилган.

📊Батафсил инфографикада танишиш мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi