PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.75K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Президент ушбу масала умуммиллий аҳамиятга эгалигини қайд этиб, муқобил энергия ускунасини ўрнатган аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий этилишини таъкидлади.

Бунда, аҳоли ва тадбиркорларга:

- ўрнатилган қуёш ва шамол электр ускуналари учун қувватига қараб 15 миллион сўмгача, сув иситиш қурилмаси учун эса 2 миллион сўмгача компенсация тўланади;

- ёки ускуна қийматини 3 йил ичида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади.

Ушбу тизим Энергетика вазирлигининг махсус жамғармаси орқали жорий этилиши белгиланди.
Йиғилишда ижтимоий соҳа объектларида ҳам босқичма-босқич муқобил энергия ускуналарини ўрнатиш муҳимлиги таъкидланди.

Мутасаддиларга келгуси йил Инвестиция дастури маблағларининг камида 15 фоизини шундай қурилмаларни ўрнатишга йўналтириш топширилди.

Бунда, йил якунига қадар 2 107 та боғчада, 1 минг мактабда,
1 071 та оилавий шифокор пункти, поликлиника ва шифохоналарда, 1 минг маҳаллада ташкил этилаётган янги тиббиёт пунктларида, 200 та санаторий ва бошқа дам олиш масканларида қуёш электр панеллари ва сув иситиш қурилмалари ўрнатилади.

Шу билан бирга, 2023 йилдан:

- савдо-кўнгилочар комплекслар, маданият ва истироҳат боғлари, ресторанлар, меҳмонхоналар;

- супермаркетлар, дўконлар, бозорлар, савдо омборлари;

- автомобилларга газ ва ёқилғи қуйиш станциялари;

- аэропорт, темир йўл ва автобус вокзаллари;

- хусусий таълим ва тиббиёт ташкилотлари;

- тижорат банклари ва уларнинг филиаллари камида 25 фоиз иссиқ сув истеъмоли ва ташқи ёритишни муқобил энергия ҳисобидан қоплаш талаби киритилади.
#Инвестиция

Покистонлик тадбиркорлар Култепадаги кичик саноат зонасида текстилни қайта ишловчи 4 млрд сўмлик корхона қуришни таклиф этди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида

Пискент тумани марказидан қарийб 25 километр олисдаги Оқтом маҳалласида қуриб, фойдаланишга топширилган тиббиёт пункти Нурафшон ТВ нигоҳида.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Эълон

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!

Пискент тумани электр таъминоти корхонаси хонадонингизда электр энергияси тармоқдан автоматлаштирилган тарзда узилиб қолишини олдини олиш ҳамда ойлик электр энергияси истеъмоли тўғрисида маълумотлар олиш учун хонадон эгасининг паспорти, кадастр гувоҳномасининг нусхаларини ҳамда телефон рақами тўғрисидаги маълумотларни <<Электр ҳисоб>> дастуридаги ҳисоб рақамига бириктириш учун Пискент тумани электр таъминоти корхонасига тақдим этишингизни сўрайди.

Қўшимча маълумот учун телефон рақамлар:
☎️+998705453-105
☎️
+998705453-098

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Ёшлар_дастури_амалда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 92-сонли қарори ижроси юзасидан туманимизда "Фидойи ёшлар етакчиси" кўрик-танловининг 3-сектор босқичи бўлиб ўтди.

Кўрик-танловда 4 та шарт юзасидан сектордаги 7 та маҳалла етакчилари беллашдилар. Қизғин мунозаралардан сўнг ғолибликка Лолаариқ маҳалласи етакчиси Толиб Турсунбоев сазовор бўлди. Иккинчи ўрин Ғайрат маҳалласи етакчиси Саида Раҳмоновага, фахрли учинчи ўрин Оқтепа ёшлар етакчиси Абдуҳалил Ҳамидовга насиб этди. Ғолиб етакчи эса танловнинг туман босқичига йулланма олди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Koнституция

Бугунги таклифингиз - эртанги кунингиз

Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича сиз ҳам ўз фикр ва таклифларингизни қолдиринг!

Фуқаролар томонидан юборилган таклифлар Meningkonstitutsiyam.uz портали, Телеграм-бот ва колл-марказ орқали йиғилади.

Порталда Конституцияни такомиллаштириш бўйича таклиф қолдириш учун электрон ҳукуматнинг ягона авторизация тизими – id.egov.uz орқали кириш зарур бўлади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Audio
#ОАВ_нигоҳида

«Орият доно» радиоси. Янгиликлар.

Пискент туманида хотин-қизлар учун ташкил этилган Тадбиркорлик маркази тўғрисида радио тўлқинларида.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi