#ғалла_2021
Эл ризқини офатдан асраш - мақсадимиз!
Бугунги кунда Пискент туманида ғалла ўрими мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбари Р.Ахроров бошчилигида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Далаларда рўй бериши мумкин бўлган ёнғин ҳолатларининг олдини олиш учун жалб қилинган ФВБ ходимлари томонидан профилактик тадбирлар олиб борилиб, фермерлар билан ғалладан бўшаган майдонларга ўт қўйиб юбормаслик бўйича тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Ўрилган ер майдонларида пешма-пеш шудгорланиши тушунтирилиб, ғаллазорлар бўйига тарғибот баннерлари ҳам жойлаштирилмоқда.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Дайжест
❗️30 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА
🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик!
🔘Қуйи Чирчиқ тумани. “TCT Rice” МЧЖ шолини қайта ишлаш корхонасида жорий йил ҳосили учун Тошкент вилоятида биринчи марта шолидан кейинги буғдой экиш тажрибаси қўлланилди
🔘Паркент тумани. Туманимизда янги “Агромарказ” ишга тушди
🔘Оҳангарон тумани. Йўл соз бўлса, машаққат оз бўлар
🔘Пискент тумани. Ғалла ўрими: пухта тайёргарлик мўл ҳосил гарови
🔘Қибрай тумани. Қибрай туман ёшлари ҳаётидан
🔘Чиноз тумани. Жажжи “Заковат” чилар
🔘Тошкент тумани. Фуқаролар томонидан ноқонуний равишда ўрнатилган шлагбаум олиб ташланди
🔘Нурафшон шаҳри. Субсидия олиш бўйича навбатидаги комиссия йиғилиши бўлиб ўтди
🔘Олмалиқ шаҳри. Маҳалла ёшлари ўртасида ўтказиладиган мусобақага старт берилди
🔘Ўрта Чирчиқ тумани. Ҳоким ёрдамчисининг ёрдами билан...
🔘Чирчиқ шаҳри. Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг 90 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари бўлиб ўтди
🔘Янгийўл шаҳри. Спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича «Ҳоким кубоги» мусобақаси ўтказилди
🔘Бўстонлиқ тумани. Финал босқичида ғолиблар аниқланди
🔘Янгийўл тумани. Саховатда янгиланишлар бошланди
🔘Бекобод тумани. Шаҳар қиёфасини ўзида акс эттириб бораётган қишлоқларимиз
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#таълим
#лойиҳа_доирасида
⚡️"Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида вилоятдаги 62 та умумтаълим мактаби замонавий компьютер техникалари билан таъминланди.

#Ёшлар_сиёсати_амалда
Ёшларнинг келажакда яхши касб-ҳунар эгаси бўлишига кўмаклашиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлашга ёрдам бериш мақсадида амалий ишлар давом этмоқда.
Хусусан, жорий йил май ойида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва Пискент тумани ҳокими Р.Рихсиевнинг қарори асосида тумандаги 8 нафар ёшларнинг олий таълим муассасаларида ўқиши учун жами 28 846 500 сўм контракт тўловлари тўлаб берилди. Бундан ташқари, 3 нафар ёшга 3 млн 240 минг бир марталик моддий ёрдам, 1 нафарининг хайдовчилик курсига 2 млн 173 минг сўм маблағлар туман “Ёшлар жамғармаси”дан ажратилди.
Ушбу ёрдамлар кўрсатилишидан асосий мақсад, билимли ва иқтидорли, аммо оилавий шароити сабабли олийгоҳда ўқишга қийналаётган, моддий етишмовчилик касб-ҳунар эгаллашга ҳалал бераётган йигит-қизларга ўз йўлини топишларида мадад беришдир.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Ёшларнинг келажакда яхши касб-ҳунар эгаси бўлишига кўмаклашиш, уларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлашга ёрдам бериш мақсадида амалий ишлар давом этмоқда.
Хусусан, жорий йил май ойида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари ва Пискент тумани ҳокими Р.Рихсиевнинг қарори асосида тумандаги 8 нафар ёшларнинг олий таълим муассасаларида ўқиши учун жами 28 846 500 сўм контракт тўловлари тўлаб берилди. Бундан ташқари, 3 нафар ёшга 3 млн 240 минг бир марталик моддий ёрдам, 1 нафарининг хайдовчилик курсига 2 млн 173 минг сўм маблағлар туман “Ёшлар жамғармаси”дан ажратилди.
Ушбу ёрдамлар кўрсатилишидан асосий мақсад, билимли ва иқтидорли, аммо оилавий шароити сабабли олийгоҳда ўқишга қийналаётган, моддий етишмовчилик касб-ҳунар эгаллашга ҳалал бераётган йигит-қизларга ўз йўлини топишларида мадад беришдир.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Қолипли нон нархи 2 800 сўмдан ошмайди» — Молия вазирлиги департамент мудири Тўлқин Мирзаев ноннинг нархи ҳақида фикр билдирди ва бозорларда уннинг нархидан фойда кўрмоқчи бўлган шахсларга чора кўрилишини айтди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ФВБ_огоҳлантиради
Остонада ёз фасли. Туманимиз ҳудудида эса очиқ сув ҳавзалари кўп. Фавқулодда вазиятлар бўлими мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида барчани сувдаги хавфсизлик қоидаларини билиб олишга чақиради.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Остонада ёз фасли. Туманимиз ҳудудида эса очиқ сув ҳавзалари кўп. Фавқулодда вазиятлар бўлими мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида барчани сувдаги хавфсизлик қоидаларини билиб олишга чақиради.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
Давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муродовани хотирлади:
“Мен Лолахон опани кўп йиллардан буён жуда яхши билар эдим. Охирги пайтларда бетоб бўлиб, даволанаётган эдилар. Биз у киши билан доимо гаплашиб, самимий мулоқот қилар эдик. Хасталикларига қарамасдан, ҳар доим кўтаринки кайфиятда бўлиб, эл-юрт ташвиши, ўз касбига садоқат билан яшадилар. Ҳалол ва фидокорона меҳнатдан бир дақиқа ҳам тўхтамадилар.
Лолахон опа ҳаёти давомида жуда кўп қийинчилик ва синовларни бошидан ўтказдилар. Мустаҳкам иродаси ва матонатини намоён этиб, фақат олдинга интилиб яшадилар. Опанинг улкан ғайрат ва шижоатига қойил қолардим.
Ҳақиқий ўзбек деҳқон аёли тимсолига айланиб, давримизнинг чинакам қаҳрамони сифатида яшадилар.
Ишончим комил, Лолахон опа яратган катта мактабни у кишининг шогирдлари, ўниб-ўсиб келаётган ёшларимиз албатта муносиб давом эттиради. Бу фидойи ва ватанпарвар юртдошимизнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”.

#Шахмат
Бугун Нурафшон шаҳридаги "Ёшлар маркази"да шахмат бўйича Ёшлар ишлари агентлиги кубоги учун ўтказилаётган турнирнинг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда туманимизнинг Лолаариқ ва Ойбек маҳалласидан вакилларимиз иштирок этмоқда. Шахматчиларимизга муваффақият тилаймиз.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Бугун Нурафшон шаҳридаги "Ёшлар маркази"да шахмат бўйича Ёшлар ишлари агентлиги кубоги учун ўтказилаётган турнирнинг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтмоқда. Унда туманимизнинг Лолаариқ ва Ойбек маҳалласидан вакилларимиз иштирок этмоқда. Шахматчиларимизга муваффақият тилаймиз.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
“Дунёда кун сайин озиқ-овқат билан боғлиқ чекловлар ва нархларнинг ўсиши кучаймоқда. Албатта, бу бизга ҳам таъсир кўрсатмоқда.
Лекин, ҳамма вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳам дунёда бўлаётган вазиятни баҳолаб, ишини тўғри ташкил қилаётгани йўқ. Буни бозорларимиздаги нарх-наво кўрсатиб турибди.
Жумладан, май ойида инфляция даражаси 1 фоизга ошиб, бу ўтган йилга нисбатан юқори бўлди.
Албатта, нарх-навонинг ўсишига жаҳон бозорларида буғдой нархи 50 фоизга, ўсимлик ёғи – 33 фоизга, шакар – 14 фоизга, нефть – 47 фоизга ошгани бевосита таъсир кўрсатмоқда.
Бундай шароитда ҳокимлар барча ички имкониятларни сафарбар этиб, бозорларни маҳсулотлар, энг муҳими – озиқ-овқат билан тўлдириш учун икки карра кўпроқ ишлашлари шарт.
Лекин, кўп ҳокимлар нарх-навога эътибор қилмасдан, жиловни қўлидан чиқариб юборган”, деди Президент йиғилишда.
Уч кун муддатда барча маҳалла ва қишлоқларда асосий маҳсулотлар билан таъминлаш даражасини ўрганиб, керак бўлса, бошқа ҳудудлардан тезкорлик билан етказиб бериш вазифаси қўйилди.

“Асосий мақсадимиз – аҳолини рози қилиш эканини бир зум ҳам унутмаслик лозим. Нархларни сунъий ушлаб туриб, бу масалада кўзбўямачилик ёки ура-урачиликка йўл қўйиб бўлмайди”, деди Президент.
Барча шароитлар яратиб берилганига қарамай, 8 та вилоятда парранда гўштини етиштириш аҳоли талабининг 70 фоизини ҳам таъминламаётгани танқид қилинди.
Паррандачилик хўжаликлари билан учрашувларда 20 дан ортиқ муаммо ва таклифларни кўтарилган. Жумладан, паррандачилик йўналишидаги 50 дан зиёд йирик корхона 50 фоиз қувватда ишламоқда. Сабаби - ҳудудларда лойиҳаларни танлаш ва жойлаштириш ишлари тўғри йўлга қўйилмаган.
Бугунги кунда бир дона тухумнинг ўртача таннархи 1 минг сўм бўлса, унинг улгуржи нархи 900 сўмдан ошмаяпти.
“Паррандачилик корхоналари раҳбарлари вазиятни тушуниб, тухум нархини оширмаяпти, бунинг учун уларга раҳмат.
Лекин, қайси вилоят, туман ва шаҳар ҳокими улар билан учрашиб, озуқа ем, транспорт, айланма маблағ масалаларида ёрдам бераяпти, деган саволга, афсуски, ижобий жавоб йўқ”, деди Президент.

Президент паррандачилик хўжаликларини ем билан таъминлаш масаласини тўлиқ ҳал қилиш вазифасини қўйди.
Бунинг учун:
- паррандачилик хўжаликларига буғдой сотиб олиш учун 400 миллиард сўм револьвер кредит ажратилади;
- паррандачилик корхоналарининг айланма маблағларини кўпайтириш учун олинадиган тижорат кредитларга Тадбиркорлик жамғармасидан гаров таъминотининг 50 фоизига кафиллик бериш ва 17 фоиздан ошган қисмини компенсация қилиш тизими жорий қилинади;
- пандемия даврида паррандачилик корхоналарининг жами 834 миллиард сўм, шундан 2022 йилда 400 миллиард сўм олган кредитлари муддати узайтирилади.
Бу шароитлардан фойдаланиб, мутасаддилар вилоят ҳокимлари билан бирга, парранда гўшти ишлаб чиқаришни йил якунига қадар камида 35 фоизга ошириб, 600 минг тоннага етказиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Парранда маҳсулотлари бозорини таҳлил қилиш ва лойиҳаларни тўғри жойлаштириш мақсадида маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан сотишгача бўлган барча жараёнларни рақамлаштириш топширилди.

Йиғилишда хонаки товуқларни кооперация асосида боқишни кенгайтириш вазифаси қўйилди. Давлатимиз раҳбари Нуробод тумани тажрибасини мисол қилиб келтирди.
Бир йил олдин ушбу туман ўзини тухум билан 50 фоизга, парранда гўшти билан 40 фоизга таъминлар эди.
Жорий йилда туманнинг барча маҳалласига лидер тадбиркорлар инкубатор тарқатиб, аҳоли билан бирга парранда гўшти ва тухум етиштиришни йўлга қўйдилар.
Натижада, бугунги кунда ушбу туман ўзини тухум ва гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш билан бирга, Самарқанд шаҳри, Пастдарғом ва Каттақўрғон туманларига ойига 140 мингта тухум етказиб бермоқда.
Мазкур тажрибани ўзининг тухум ва парранда гўштига эҳтиёжини қопламайдиган 50 та туманнинг 200 та маҳалласида йўлга қўйишга топшириқ берилди. “Ушбу туман ҳокимлари йил якунигача ўзгариш қилмаса, хулоса жиддий бўлади”, деди Президент.
Ушбу маҳаллалар учун оилавий тадбиркорлик дастурлари асосида 200 миллион сўмдан имтиёзли кредитлар ажратилиши, ушбу маблағлар ҳисобидан аҳоли жўжалар ва озуқа билан таъминланиши белгиланди.

Президент аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашни қўллаб-қувватлаш чоралари янада кенгайтирилишини таъкидлади.
Бунинг учун, 2023 йил 1 январга қадар:
- 22 та турдаги истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт, балиқ, сут маҳсулотлари, мева, ўсимлик ёғи) божхона божларидан озод этилади;
- озиқ-овқатни импорт қилишда божларни оширилган ставкада қўллаш тўхтатиб турилади;
- давлат харидларида озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш бўйича чекловлар вақтинча бекор қилинади.
Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бозордаги нарх-навонинг асоссиз ошириш, рақобатни бузиш, бозорга киришга тўсқинлик қилиш ҳолатлари бўйича ваколатлари кучайтирилади.
Вилоят ҳокимларига ўз ҳудудида етишмайдиган маҳсулотларни импорт қилувчи тадбиркорларга кредит бериш, логистика ва импорт қилиш билан боғлиқ барча жараёнларда амалий ёрдам кўрсатиш топширилди.
Йиғилишда соҳа мутасаддилари ва ҳудудлар раҳбарлари мавжуд ҳоллат ва белгилаб берилган вазифалар ижросини қандай таъминлашлари юзасидан ҳисобот берди.

#тезкор
❗️Ўзгидрометеорология Тошкент вилоятининг 8 та ҳудудида кучли шамол бўлиш хавфидан огоҳлантирди
Жорий йилнинг 2-4 июнь кунлари вилоятнинг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиб, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
❗️Ўзгидрометеорология Тошкент вилоятининг 8 та ҳудудида кучли шамол бўлиш хавфидан огоҳлантирди
Жорий йилнинг 2-4 июнь кунлари вилоятнинг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучайиб, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади.
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Кун_тарихи
1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни
Билмоқ учун оламнинг сирин,
Қалб кўзи-ла кўринг дунёни,
Жондан азиз, беғубор ширин,
Болаларга беринг дунёни.
Улар учун бўлинг тулпор от,
Қувончларда чиқарсин қанот,
Эртакларга айлансин ҳаёт,
Болаларга беринг дунёни.
Жажжи бўлиб завққа тўлгансиз,
Хандон отиб шодон кулгансиз,
Бир кун сиз ҳам бола бўлгансиз,
Болаларга беринг дунёни.
Иқболини, бахтин кўринг сиз,
Камолини, тахтин кўринг сиз,
Ширин тушдек ўтсин умрингиз,
Болаларга беринг дунёни.
Дунё ўзи яралган бир кам,
Жажжи қалбин эзмасин ҳеч ғам,
Болаларни асрасин эгам,
Болаларга беринг дунёни.
Хуршид Карим

#Саёҳат
1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан сектор раҳбари кўмагида Ғайрат ва Оқтепа маҳаллаларида яшовчи 40 нафар болажонларнинг пойтахтга саёҳати уюштирилди.
-Амир Темур музейи ва Тошкент ҳайвонот боғини томоша қилган болажонлар жуда катта таассуротлар олдилар,-дейди Ғайрат маҳалласи ёшлар етакчиси Саида Раҳмонова.