PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.64K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Дайжест

❗️28 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Янгийўл тумани.
Ёшлар учун тўгараклар ярмаркаси ўтказилди

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Тиббиётдаги ислоҳатлар "Инсон қадри учун"

🔘Бекобод тумани.
Обод маскан сари олға инитилаётган Ёшлик-2

🔘Пискент тумани.
Чимқўрғон маҳалласида 120 ўринли боғча ишга туширилди

🔘Оҳангарон шаҳри.
Оҳангаронликлар саломатлик учун 5 минг қадам босишди

🔘Чиноз тумани.
Туманимизда "Агромарказ" иш бошлади

🔘Тошкент тумани.
Пресс-тур: Тошкент туманида амалга оширилаётган ислоҳотлар ОАВ нигоҳида

🔘Нурафшон шаҳри.
Навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди

🔘Олмалиқ шаҳри.
Аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими И.Касимов: "Спортчи ёшларимиз нафақат туманда, балки республикада ҳам чемпион бўлиши керак!"

🔘Чирчиқ шаҳри.
Энг фаол ҳоким ёрдамчилари тақдирланди

🔘Оққўрғон тумани.
Зарбдорда футбол майдони фойдаланишга топширилди

🔘Зангиота туман. "
Мен – донорман!" акциясида иштирок этишди

🔘Бўстонлиқ тумани.
Реклама воситалари назорат остида

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Қабул

Навбатдаги мулоқотда фуқаролар мурожаатларига ечим изланди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Экологик_ҳашар

Экологик партия туман бўлими вакиллари ва Ғайрат маҳалласи ёшлар етакчиси ташаббуси билан экологик акция ўтказилди.

Ҳашарда Ғайрат маҳалласидан 32 нафар ёшлар Тошкент денгизининг маҳалла ҳудудидаги қирғоқларида ободонлаштириш, тозалаш ишларини олиб бордилар. Ҳашардан сўнг Экопартия ва ёшлар етакчиси кўнгилочар тадбирлар ўтказишди. Акцияда фаол қатнашган иштирокчилар тақдирландилар, болажонларга музқаймоқлар тарқатилди. Шунингдек, Ёшлар боғига саёҳатга борадиган бўлишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тақдимот

🔰Пискентлик ижодкорларнинг шеърлари ва ҳикояларидан энг сара намуналарни жамлаган «Пискент гулдастаси» тўплами тақдимотига бағишланган тантана ҳақида батафсил видеолавҳада кўринг.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Донни қабул қилиш ва омборлардан чиқариш бўйича d-xarid.uz ахборот тизими ишга туширилади

“Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–262-сон, 28.05.2022 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2022 йил ҳосилидан суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 2,5 тоннадан жами 2 550 минг тонна буғдойнинг:

1 783,5 минг тоннаси товар буғдой давлат ресурси сифатида ҳамда 266,5 минг тоннаси уруғлик учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилинади;

500 минг тоннаси фермер хўжаликлари ҳамда бошқа ғалла етиштирувчилар томонидан кейинчалик биржа савдоларида сотиш учун Жамғарманинг тижорат вакилида вақтинчалик сақлашга қабул қилинади.

☑️ 2022 йил ҳосили учун буғдой етиштирувчилардан тижорат вакилида вақтинчалик сақлаш учун қабул қилинган товар буғдой 2022 йилнинг июль-август ойларида биржа савдолари орқали сотилади.

Жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилинган ва буғдой етиштирувчилардан вақтинчалик сақлаш учун қабул қилинган:

▫️3 ва ундан юқори синфлардаги буғдой – биржадан харид қилинган буғдойнинг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги унни биржа савдолари орқали сотиш мажбуриятини олган, ун ишлаб чиқариш қувватларига эга тадбиркорларга;
▫️4- ва 5-синфлардаги буғдой – барча тадбиркорларга Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган график асосида биржа савдолари орқали ҳеч қандай чекловларсиз сотилади.

➡️ Олис, бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларга ун ва ун маҳсулотларини етказиб бериш бўйича транспорт харажатларининг50 фоизигача қисми қоплаб берилади.

Қарорга кўра, донни қабул қилиш ва омборлардан чиқариш жараёни тезкор ва шаффоф амалга оширилишини таъминлаш мақсадида d-xarid.uz ахборот тизими ишга туширилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
2-3 кундан бери телеграм гуруҳ ва фейсбукда барча 16 ёшгача бўлган боласи борларга метрикасини олиб борса, ҳар бир боласи учун 200 мингдан Халқ банкидан пул берар экан, деган гап-сўзлар урчиб кетди.

1. Ҳаммага деган гап хато.
2. Мана бу қарорни ўқинг.
3. Барибир ҳужжатларни ўқишга эринасиз, шунинг учун сал қисқароқ шаклда давом этамиз.

Давлат чиндан ҳам аҳолининг кўп тоифаларига моддий ёрдам тўловлари ажратди. Моддий ёрдам кимга берилади? Минг марта ёзилган бўлса ҳам қайтариб-кўчириб ёзаман:

- ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 300 минг сўмдан;
Тошкент шаҳрида – 400 минг сўмдан берилади.

Яна,

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига – 200 минг сўмдан берилади.

Энди савол.
Сиз пенсионермисиз?
Сиз ногиронлик пенсияси ёки нафақасини оласизми?
Оилангиз боқувчисини йўқотганми?
Оилангизда ногирон фарзанд тарбияланадими? Кам таъминланган оила сифатида рўйхатга киритилиб моддий ёрдам олганмисиз?
Кам таъминланган оила сифатида болангизга нафақа пули оласизми?

Агар бу саволларнинг ҳаммасига йўқ деб жавоб берган бўлсангиз, моддий ёрдам оладиган тоифага кирмайсиз. Гуруҳлардаги аудио, узуқ-юлуқ ахборотларга ишониб, кассага бориб вақтингизни йўқотманг.

Битта оддий халқона мантиқ бор, азизлар. Агар мабодо бутун Ўзбекистоннинг 16 ёшгача бўлган болаларига 200 минг сўмдан берилганида бутун давлат ва хусусий ОАВ бу ҳақда тинимсиз гапираётган, эрталабдан Халқ банки олдида жонли эфирлар қилиб, марафонлар ташкил қилаётган бўларди)

Расмий маълумотларни Молия вазирлиги, Пенсия жамғармаси каналларидан ёки ҳеч бўлмаганда "Ахборот"да кузатинг. Фейкларга алданманг ва тарқатманг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 июнь куни муносабати билан барча болалар учун пул тарқатилиши тўғрисидаги хабарлар рад этилди

Пенсия жамғармаси директори Абдулазиз Ҳайдаров ҳам ижтимоий тармоқларда барча фуқароларга 200 минг сўмдан пул тарқатилаётгани ҳақида тарқалган ёлғон хабарларга ишонмасликка чақирди.

👉 https://kun.uz/86291299

Kun.uz расмий канали
Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍 https://uza.uz/posts/376517

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tube
#Ғалла_2022

Ғалла ўрими: пухта тайёргарлик мўл ҳосил гарови

Пискент туманида ғалла ўрим-йиғими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш масалаларига бағишланган семинар ўтказилди.

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi