PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.73K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Мактабгача_таълим
#Бунёдкорлик

Чимқўрғон маҳалласида 120 ўринли янги боғча ишга тушди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
1-синфга болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади

Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 9-моддасига асосан, умумий ўрта таълим ташкилотларининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.

Келгуси 2022/2023 ўқув йилида 1-синфга чиқадиган болалар 2022 йилнинг 31 декабрига қадар етти ёшга тўладиган бўлиши, яъни 2015 йилнинг 31 декабрь кунига қадар туғилган бўлишлари лозим.

Эслатма, мактабгача таълим ташкилотларида олти ёшдан етти ёшгача бўлган болаларни бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрлов курслари ташкил этилади.

👉@yuz_official
#Шахмат

Муроталилик шахматчи ёшлар пойтахтда бўлиб ўтган турнирда иштирок этишди

Муротали маҳалласи ёшлар етакчиси Ҳ.Тўхтажонов бошчилигида бир гуруҳ ёшлар Ёшлар ишлари агентлиги ва шахмат федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда қатнашишди.

Таъкидлаш жоизки, шахмат бежизга ақл гимнастикаси, деб аталмайди. У тафаккурни чархлайди, чуқур ўйлашга, ҳар қандай вазиятда ақл ва сабр билан иш тутишга ўргатади. Бу фазилатлар шаклланиши ёшларнинг мустақил ҳаётда ўз ўрнини топишида ҳар жиҳатдан мадад бўлади.

7-35 ёш оралиғидаги спортчилар ўртасида ўтган беллашув пискентлик иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. И.Синдоров ва Б.Эгамбеодиев ўртасидаги баҳслар эса кескин курашга бой тарзда ўтди.

Бу каби тадбирлар шахматга иштиёқи баланд, иқтидорли йигит-қизларни саралаш ва қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Семинар

Пискент туман ҳокимлигида республика Монополияга қарши курашиш қўмитаси вилоят бошқармаси бошлиғи Ж.Исмаилов, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги, туман ҳокими Р.Рихсиев, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ташкилотлар раҳбарлари, тадбиркорлар иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Унда рақобат, табиий монополия, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш масалалари бўйича саволларга батафсил жавоб берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
⚡️ Коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахслар давлат фуқаролик хизматига қабул қилинмайди

Қонунда давлат органлари учун коррупциянинг олдини олиш бўйича махсус чора-тадбирлар, шунингдек, давлат фуқаролик хизматчисига қатор мажбуриятлар ва чекловлар белгиланмоқда.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3PPqQsX

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
#Дайжест

❗️28 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Янгийўл тумани.
Ёшлар учун тўгараклар ярмаркаси ўтказилди

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Тиббиётдаги ислоҳатлар "Инсон қадри учун"

🔘Бекобод тумани.
Обод маскан сари олға инитилаётган Ёшлик-2

🔘Пискент тумани.
Чимқўрғон маҳалласида 120 ўринли боғча ишга туширилди

🔘Оҳангарон шаҳри.
Оҳангаронликлар саломатлик учун 5 минг қадам босишди

🔘Чиноз тумани.
Туманимизда "Агромарказ" иш бошлади

🔘Тошкент тумани.
Пресс-тур: Тошкент туманида амалга оширилаётган ислоҳотлар ОАВ нигоҳида

🔘Нурафшон шаҳри.
Навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди

🔘Олмалиқ шаҳри.
Аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими И.Касимов: "Спортчи ёшларимиз нафақат туманда, балки республикада ҳам чемпион бўлиши керак!"

🔘Чирчиқ шаҳри.
Энг фаол ҳоким ёрдамчилари тақдирланди

🔘Оққўрғон тумани.
Зарбдорда футбол майдони фойдаланишга топширилди

🔘Зангиота туман. "
Мен – донорман!" акциясида иштирок этишди

🔘Бўстонлиқ тумани.
Реклама воситалари назорат остида

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Қабул

Навбатдаги мулоқотда фуқаролар мурожаатларига ечим изланди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi