PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.76K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Эътироф

Ҳоким ёрдамчилари фаолияти эьтироф этилди

Пискент туманида 9 та маҳаллада аҳоли ўртасида ишсизлик, касбга ўқитиш, бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича фаолият юритиб келаётган ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти аъло баҳоланган эди.

Бугун Ойбек, Тараққиёт, Мустақиллик, Навоий, Муротали, Бирлик, Мўминобод, Лолаариқ ва Бекобод маҳаллаларининг 1-чорак давомида юқори кўрсаткичларга эришган ҳоким ёрдамчилари Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг «Инсон қадрини улуғлаш учун мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар давомида «маҳаллабай» ишлаш тизимида самарали меҳнатлари учун» ташаккурнома билан тақдирландилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари учун пул йиғимлари қатъиян тақиқланади

📍
https://uza.uz/posts/373083

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тараққиёт формуласи | Энергия ресурслари бозорини ислоҳ қилиш зарурати
#21may #uzbekiston24

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Дайжест

❗️21 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Чирчиқ шаҳри
. Ёшлар етакчилар фаолияти ўрганилди

*Бўстонлиқ тумани.
Ноқонуний ҳолатларни олди олинмоқда

*Юқори Чирчиқ тумани.
Тезликни оширма- сени оиланг кутмоқда!

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Раис маҳаллани ҳокими

*Бекобод тумани. "
Сиз келманг-ўзимиз борамиз" қабули давом этмокда

*Пискент тумани.
Фуқаролар учун навбатдаги қабул бўлиб ўтди

*Қибрай тумани.
Кутубхоначилар туман ҳокими томонидан эътироф этилди

*Тошкент тумани.
Бешинчи авлод иссиқхонасида экспортбоп маҳсулот етиштирилади

*Ангрен шаҳри.
Ҳоким ёрдамчилари эътироф этилди

*Нурафшон шаҳри. “
Тонг” маданият саройида сайёр қабул бўлиб ўтди

*Олмалиқ шаҳри.
Шаҳар ҳокими Қобил Хамдамовнинг аҳолига мурожаати

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Туманда брокерларни тайёрлайдиган ўқув курслари ташкил қилинади

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Мурожаат_ва_натижа

Култепа маҳалласида истиқомат қилувчи Р.Зокирова саломатлигидаги муаммолари сабабли амалий ёрдам сўраб, туман ҳокимига мурожаат қилган эди.

Аёлнинг мурожаати мутасаддилар томонидан ўрганилиб, ижобий ҳал этилди. Халқ депутатлари туман кенгашининг қарори асосида туман “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 10 миллион сўм маблағ жарроҳлик амалиёти учун ажратилди. Айни вақтда Р.Зокированинг саломатлиги тикланмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Биласизми

Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар қуйидаги маҳсулотлар билан бепул таъминланади (1 киши учун бир ойда):

👉 Ун (олий нав) – 3 кг;
👉 Гуруч – 1 кг;
👉 Гречка ёрмаси – 500 гр;
👉 Макарон маҳсулотлари – 500 гр;
👉 Мол гушти (суяксиз) – 1 кг;
👉 Хонаки парранда гўшти – 1 кг;
👉 Сариёғ – 200 гр;
👉 Тухум – 15 дона
👉 Қанд-шакар – 1 кг;
👉 Кунгабоқар ёғи – 1 л;
👉 Кўк ёки қора чой – 200 гр;
👉 Атирсовун – 100 гр;
👉 Кирсовун (65%) – 200 гр;
👉 Кир ювиш порошоги – 150 гр;
👉 Катта ёшдагилар учун таглик газмол – 8 дона.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Мурожаат_изидан

Аввал хабар берилганидек, 21 май куни туман ҳокимининг навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

Қабулдан сўнг туман ҳокими Р.Рихсиев тегишли мутасадди раҳбарлар, ҳоким ўринбосари Б.Шерматов, Халқ депутатлари туман кенгаши котибияти мудири Х.Каримов биргаликда аҳоли мурожаати бўйича ҳудудларда бўлдилар.
Жумладан, Ойбек маҳалласида жойлашган кўп хонадонли уйлар истиқоматчилари билан учрашиб, муаммолари эшитилди. Мазкур уйлар ҳовлисини текислаб, бетонлаш ва янги хожатхона қурилиши юзасидан режалар белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Пискент тумани Мактабгача таълим бўлими раҳбари Бахтиниса Ишмуродова иштирокида бўлиб ўтган брифингда туманда болаларни боғчаларга қамраб олиш, сифатли таълим-тарбия бериш борасида 2022 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида сўз боради.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Назорат
#Ёшлар_тарбияси

Пискент тумани Болалар масалалари бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Бу инфекциянинг юртимизга кириб келмаслиги учун зарур чораларни кўрилмоқда.

➥ Батафсил:https://nishon24.uz/uz/news/348

Facebook | Telegram | Instagram
#Оила_мактаби

Никоҳланувчи ёшларга ҳаёт сабоқлари берилди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида спорт таълимини яхшилаш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва уларнинг захирасини яратиш ҳамда мураббийларни тайёрлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по приоритетным задачам улучшения спортивного образования, отбора одаренных спортсменов и создания их резерва, а также подготовки тренеров.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида спортни оммалаштириш, спорт таълимини яхшилаш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш бўйича йиғилиш бошланди.

Сўнгги беш йилда спортни ривожлантиришга қарийб 4 триллион сўм йўналтирилиб, 118 та янги йирик спорт объектлари фойдаланишга топширилгани ва 110 та объект реконструкция қилингани таъкидланли.

Жорий йилда спорт соҳасига 2 триллион 300 миллиард сўм (2017 йилдан 5 бараварга кўп), шундан спорт таълим муассасалари учун 1 триллион 200 миллиард сўм ажратилди.

Илк бор барча маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, мактабларнинг жисмоний тарбия ўқитувчилари ва спорт мактаблари тренерлари иштирокида ёшларни спортга жалб этиш бўйича янги беш босқичли мусобақаларга старт берилди.

Апрель-май ойларида мусобақалар билан 3 миллиондан зиёд ёшлар қамраб олинди.

Лекин, спортдаги натижалар яратилган шароитларга ҳали мос эмас”, - деди давлат раҳбари.
Спорт мактаблари билан олимпия захиралари коллежлари ва олий спорт маҳорати мактаблари ўртасида селекция борасида узвий “занжир” йўлга қўйилмагани қайд этилди.

Мисол учун, республикадаги 279 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг 190 тасида 36 та олимпия спорт туридан бор-йўғи 10 таси ўргатилади.

Оқибатда, халқаро мусобақаларда қатнашиш учун давлат барча ташкилий ва молиявий шароитларни яратиб бераётганига қарамасдан, Осиё ва жаҳон олимпия спорти бўйича чемпионатларида 5-6 нафардан совриндор чиқмоқда, холос.

6 та олий спорт маҳорати мактаби, 32 та олимпия спорт федерацияси олимпия захиралари коллежлари билан ишлашни ўз ҳолига ташлаб қўйган.

Коллежлардаги 9 мингга яқин спортчиларнинг 21 фоизи миллий терма жамоага кира олган, холос.

“Ваҳоланки, миллий терма жамоа таркибини айнан шу коллежлардан чиққан спортчилар ташкил этиши керак эмасми? Бу масала қайси вилоят ҳокимини қийнаяпти?

Бирорта вилоят, туман ёки шаҳар ҳокими спортнинг барча турлари бўйича тизимли ишлашни йўлга қўя олгани йўқ”, деди Президент.
Сидней ва Рио Олимпиадаларида шуҳрат қозонган Андижон, Бухоро ва Фарғона бокс мактаблари бугунги кунга келиб натижа кўрсатмай қўйгани таъкидланди.

Ўтган йили 352 та республика мусобақаси ўтказилган бўлса-да, бирорта ҳудудда туман босқичи, 158 тасида эса вилоят босқичи ташкил этилмаган.

“Спорт вазирлигини янгидан ташкил этиб, вазир ва ўринбосарларига аниқ вазифаларни қўйганман.

Энди спортчиларни тайёрлаш ва селекция қилиш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинади", деди Президент.

Энг аввало, ёшларни болаликданоқ спортга жалб қилиш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш борасидаги ёндашувлар ўзгартирилади.