PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.64K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Расмий_муносабат

Дўстликда сув таъминоти қандай?

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_ва_натижа

Туман ҳокими топшириғи асосида Оқтом маҳалласига ҳам электр таъминоти корхонаси томонидан 20 та бетон устун етказиб берилди.

Каналга уланиш
⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Сайлов

Май ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини демократик талаблар асосида очиқ ва ошкора, шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида тумандаги ёши улуғ, тажрибаси ва фаол нуронийлардан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда ишчи гуруҳ аъзоларига сайловда фуқароларни фаол қатнашиши, маҳалла ҳаётида ушбу сайловнинг аҳамиятини тушунтириш каби қатор вазифалар белгилаб олинди. Уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Якунда нуронийлар юртимиз тинч, элимиз фаровон бўлишини тилаб дуога қўл очдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Оила_куни

15 май - Халқаро оила куни кенг нишонланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги фармонига биноан туманимизда 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан тадбирлар ташкил этилмоқда.

“Фаровон оила сари” ғояси остида туман ҳокимининг ўринбосари
Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Мирсоатова ҳамда маҳаллалардаги фаол хотин-қизлар иштирокида ибратли оилаларда маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар бўлиб ўтди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Оила_куни

Халқаро оила куни муносабати билан Ойбек ва Митан маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирлар ибратли хонадонлар бекалари ва келинлари иштирокида ҳаётий мисоллар, ибратли воқеалар асосида ташкил этилди. Ойбек маҳалласининг Йўлдошевлар, Жўраевлар, Рустамовлар оиласи, Митан маҳалласидаги Азимовлар, Абдуллаев ва Ғуломовлар оиласи аъзоларининг аҳиллиги, топқир ва зукколиклари эътирофга лойиқ топилди.

Тадбир якунида масъуллар томонидан ғолиб ва совриндорлар тақдирланиб, эсдалик совғалари тақдим этилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Қабул

Фуқаролар учун навбатдаги қабул бўлиб ўтди

Туман ҳокими томонидан ўтказилаётган оммавий қабуллар одамларнинг дардини эшитиш, муаммоларини ҳал этишда натижа бермоқда.

Бугун туман ҳокимлигида режага мувофиқ фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда муаммоси мавжуд фуқаролар иштирок этиб, мурожаатлар тингланди. 20 га яқин турли муаммоли масалаларнинг 7 таси жойида ижобий ҳал қилинди. Ўтган қабулда уй-жой бўйича мурожаати ижобий ҳал этилган Г.Облобердиев туман раҳбарига миннатдорлик билдирди. Фуқаролар билан мулоқот чоғида 2 та масала бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилиб, қолган масалаларни ўрганиш ва қонун доирасида ҳал этиш учун мутасадди раҳбарларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi