PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.76K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
Йиғилишда ғалла қабул қилиш пунктлари сонини камайтириш ва кейинги йилдан бошлаб уларни хусусийлаштириш чора-тадбирлари белгиланди.

“Ҳокимлар бир нарсани аниқ тушуниб олишлари зарур. Буғдойнинг ҳақиқий эгаси бу – фермер ва кластерлар.

Шунинг учун, бундан буён туманда режа бажарилмаяпти, чорва, парранда ёки балиқчиликка озуқа-ем керак, деган важлар билан фермерлар ғалласини олиб қўйиш қатъиян тақиқланади.

Бундан ташқари, биржа орқали сотилган буғдойга ҳудудлараро чеклов қўйилмайди. Марҳамат, қайси ҳудуддаги корхона биржада ютиб олса, ҳеч қандай тўсиқларсиз ғаллани олиб кетиши мумкин”, деди Президент.

Бош прокурор, вилоят, туман ва шаҳар прокурорлари бу масалани шахсан назоратига олиб, фермерни норози қилган раҳбарларга қатъий чоралар кўриб бориши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
“Ўздонмаҳсулот” ўзи ҳам, 43 та корхонаси ҳам янги бозор шароитларида ишлашга ўрганиши шартлиги таъкидланди.

Бундан буён, “Ўздонмаҳсулот” корхоналари ҳам, хусусий корхоналар ҳам ун ишлаб чиқаришга буғдойни биржа орқали бозор нархида сотиб олиши белгиланди.

Уларга ғалла сотиб олишга айланма маблағ учун 800 миллиард сўм миқдорида кредит ресурслари ажратилади.

Шу билан бирга, вилоят ҳокимлари замонавий, ихчам, энерготежамкор ун ишлаб чиқариш корхоналарини кўпайтириши зарурлиги қайд этилди.

Кластер томонидан ғалла экиш учун янги ер майдонларини ўзлаштириш бўйича Бухоро тажрибасини барча ҳудудларда жорий қилиб, ғалла майдонларини кенгайтириш ва ҳосилдорликни ошириш чораларини кўриш вазифаси қўйилди.

Вилоят ҳокимлари олдига чекка ва олис қишлоқларга ун ва ун маҳсулотларини етказиб бериш бўйича транспорт харажатларини қоплаб бериш тизимини йўлга қўйиш топширилди.
Йиғилишда ун ва ун маҳсулотларининг бозорда тақчиллигига йўл қўймаслик ва нархлар барқарорлигини таъминлашга вилоят ҳокимлари шахсан масъул ва жавобгар бўлиши таъкидланли.

Мутасаддиларга 1 августга қадар 20 та дон корхонасидаги давлат улушини савдога чиқариш, бир ой муддатда дон корхоналари қошида ташкил этилган нон цехлари ва савдо дўконларини хатловдан ўтказиб, савдога чиқариш топширилди.

“Вилоят ҳокимлари ва прокурорлари яхшилаб эшитиб олсин. Ўзгаришларни баҳона қилиб, жойларда ун ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтириб юбориш, нарх-навони асоссиз ўсишига йўл қўйишга “саботаж” деб, сиёсий баҳо берилади.

Шу боис, вилоят ҳокимлари ва прокурорлари дон корхоналарининг мавжуд ишлаб чиқариш ҳажмларини сақлаб қолишга “боши билан” жавоб беради”, деди Президент.

Бу борада вилоят ҳокимлари, ички ишлар ва прокуратура органлари раҳбарларига ижтимоий тармоқларда чиқиш қилиб, янги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, қандай чоралар кўрилиши ва режалари бўйича тушунтириш бериш вазифаси қўйилди.
⚡️⚡️⚡️Тезкор

Ҳурматли табиий газ истеъмолчилари!

Белгиланган режага асосан, Пискент туманидаги юқори ва ўрта босимли газ қувурларини зичликка ва мустахкамликка синов ишларининг биринчи босқичи якунланди. Пискент тумани марказига келтирувчи газ қувурларида ўтказилган текширувлар давомида носозликлар аниқланмагани, қувурлар талаб даражасида эканлиги муносабати билан туманнинг Бекобод, Мўминобод, Майлобод, Митан, Навоий, Ойбек, Янгиобод, Бирлик ва Лолаариқ (айрим ҳудудлари) маҳаллаларида жорий йил 12 май куни соат 7:00 дан бошлаб газ таъминоти йўлга қўйилади.

Шу муносабат билан юқорида кўрсатилган манзилда истиқомат қилувчи табиий газ истеъмолчиларидан газдан фойдаланиш қоидаларига амал қилиб, хавфсизлик чораларини кўришларини сўраймиз.

Мурожаат учун тел.: (99870)54-51-104

"Пискенттумангаз"
газ таъминоти бўлими

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi‌‌
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Пискент туманида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, яшил майдонларни кўпайтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимлиги Қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш бўлими бош мутахассиси Р.Қоиров ҳисобот берди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi‌‌
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан II жаҳон уруши фахрийлари хонадонида ташкил этилган байрам тадбирлари Нурашон ТВ нигоҳида

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi‌‌
#Кун_тарихи

12 май – Халқаро ҳамширалар куни

Флоренс Найтингейл, ҳамширалик иши асосчиси:
“Касалларга қараш – рассомлик ва ҳайкалтарошлик каби санъат. Парвариш қилиш санъати энг олий санъат ҳисобланади”

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi‌‌
#Соғлом_ҳаёт_учун
#Спорт

Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида бадантарбия машғулотлари бўлиб ўтди.

Тадбирда Ёшлар ишлари агентлигининг ёшлар етакчилари бошчилигида маҳалла ёшлари ҳамда спорт мактаби ходимлари, ташкилотлар ишчилари, ёш спортчилар, аҳоли вакиллари фаол иштирок этдилар.

Тадбир иштирокчилари дастлаб пиёда юриш, нафас олиш машқлари ва бадантарбия машғулотларини бажардилар. Спорт мураббийлари спорт билан бир кунгина эмас, балки мунтазам шуғулланиш соғлом ҳаёт тарзида муҳим ўринэгаллаши ҳақида иштирокчиларга тушунтириш бердилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi‌‌
#факт

📊Тошкент вилоятининг демографик кўрсаткичлари — рақамларда

📌
2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига Тошкент вилоятининг демографик кўрсаткичлари маълум қилинди. Унга кўра:

Аҳоли сони – 2954420 киши;
Аёллар сони – 1472187 киши;
Эркаклар сони – 1482233 киши;
Шаҳарда яшовчилар – 1481468 киши;
Қишлоқда яшовчилар –1472952 киши;
Туғилиш сони –17134 минг киши;
Ўлимлар сони – 3124 минг киши;
Никоҳлар сони – 4577 мингта;
Ажримлар сони – 1269 мингта;
Кўчиб келганлар– 6922 минг киши.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Расмий_муносабат

Ташаббусли бюджет орқали Култепа маҳалласида йўл таъмири муаммоси ҳал бўлмоқда

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi‌‌
Ўз фанидан халқаро ёки миллий сертификатга эга бўладиган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама олиш имконияти пайдо бўлади

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасалари кутубхоналари ва “Болалар кутубхоналари” ходимларининг лавозим маоши миқдори 1,2 бараварга оширилади.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3L70YFj

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
Пискент тумани янги (38).xlsx
57.1 KB
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия томонидан тасдиқланган режа асосида Пискент туманидаги маҳаллаларда бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида маълумот.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифини Олтиариқ туманидан бошлади.
Туман чеккасидаги минг гектар адирликда токзор ва боғ ташкил этилган.
Президентимиз ушбу мажмуани келиб кўрди, фарғоналик деҳқонлар ва кластер раҳбарлари билан суҳбатлашди.
Шу ерда Фарғона вилоятида мева-сабзавотчилик ва гулчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳалар тақдимот қилинди.

Первым пунктом поездки Президента Шавката Мирзиёева в Ферганскую область стал Алтыарыкский район.
На окраине района, на холмистой местности площадью тысяча гектаров заложены виноградник и сад.
Президент посетил этот комплекс, побеседовал с фермерами и руководителями кластеров.
Здесь же состоялись презентации по развитию плодоовощеводства и цветоводства в Ферганской области.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #bogdorchilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter