PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Мурожаат_ва_ечим

Туман ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди

Ўтказилган қабул давомида ҳудудлардан келган фуқароларнинг саломатлигини тиклаш, моддий ёрдам, уй-жой, оқава сув, кадастр, кредит ва бошқа масалалар билан боғлиқ 25 тадан ошиқ мурожаатлари тингланди.

Қабул давомида туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев, туман ҳокимининг тегишли ўринбосари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар. Билдирилган мурожаатлар жойида ўрганилиб, ижобий ҳал этиш мумкин бўлган мурожаатлар ҳал этилди. Ечими муддат талаб этилувчи масалалар юзасидан фуқароларга зарур тушунтиришлар, масъулларга эса кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_изидан

Қабулдаги айрим мурожаатлар қўшимча ўрганиш талаб этади. Шу боис, қабулдан сўнг туман ҳокими Р.Рихсиев мурожаатлар изидан тегишли раҳбарлар билан бирга ҳудудларда бўлди. Хусусан, фуқаро А.Шелуханинг мурожаати юзасидан Навоий маҳалласидаги бир гуруҳ фуқаролар билан учрашди. Уларнинг саволларини тинглаб, масалалар бўйича масъулларга топшириқ белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Хотира_ва_қадр

Ойбек маҳалласи ёшлари 9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан шараф ленталари тарқатишди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Халқаро қишлоқ хўжалиги университетини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍
https://uza.uz/posts/370493

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#Дайжест

❗️7 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА


*Бекобод тумани. Туман ҳокимлиги мутасаддилари кексалар ҳолидан хабар олдилар

*Ангрен шаҳри.
Эътибор ва эъзоздан миннатдор бўлдилар

*Оҳангарон тумани.
Янги завод ишга тушди

*Пискент тумани.
Дарё ўзанлари мустаҳкамланмоқда

*Бўка тумани.
меҳрибонлик уйида байрам

*Чиноз тумани.
Беш ташаббус амалда

*Нурафшон шаҳри.
9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан "генерал ва ёшлар учрашуви" ташкил этилди

*Тошкент тумани.
Дориламон кунларимиз сабабчиларига эҳтиром

*Олмалиқ шаҳри.
Дийдор ширин, қадр муқаддас

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ўрта Чирчиқ туманида Республика "Истиқболли авлод" ижтимоий-ахборот маркази ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлиги остида қўшма йиғилиш бўлиб ўтди

*Зангиота тумани. "
Ижодкор методистлар” кўрик-танловда 1-ўрин муборак!

*Оққўрғон тумани.
Ватанпарвар маҳалла посбонлари

*Янгийўл шаҳри.
Беш ташаббус – беш имконият

*Янгийўл тумани.
Ёшларнинг мурожаатлари манзилли равишда ҳал этилмоқда

*Чирчиқ шаҳри.
Шаҳар ҳокими халқ вакиллари билан учрашди

*Бўстонлиқ тумани.
Ҳарбий спорт мусобақаси ўтказилди

*Юқори Чирчиқ тумани.
Кооперциялар фаолияти Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари М. Файзиев томонидан ўрганилди

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Ўтганларни хотирлаш инсонийлик бурчидир

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Қадр

Оламдан ўтганлар хотирасини ёд этиш ва фахрийларни қадрлаш инсонийликдир.

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан меҳнат жамоаларида, таълим даргоҳларида фахрий устозларни ҳолидан хабар олинмоқда. 4-мактаб ўқувчилари ҳам синф рахбари бошчилигида фахрий устозлар М.Сиддиқова, С.Муҳаммаджоновани йўқлаб бордилар. Гуллар ва совғалар топшириб, дилдан суҳбаилашдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хотира - абадий, қадр - муқаддас

Память - вечна, почитание - священно

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#бизнинг_қаҳрамонлар

ЮЗ БИЛАН ЮЗЛАШГАН ЖАНГЧИ

◽️Анорқул ота Ҳатамов бу йил 101 ёшни қаршилади. 1942 йилнинг июнь ойида Белоруссия ўрмонларида илк бор жангга киришган қаҳрамонимиз кечаси ёнида бўлган сафдошини эрталаб тирик кўрмаслик азоби ҳақида кўзлари намланиб сўзлайди. У Белоруссия, Украина, Болтиқ бўйи республикалари, Польша ва Чехословакиядаги жангларда қатнашган..

🎖Анорқул Ҳатамов урушдаги жасорати туфайли 2-даражали “Улуғ Ватан уруши” ордени, “Берлинни забт этганлиги учун”, “Германия устидан қозонилган ғалаба учун”,Жасорати учун”, “Жанговар хизматлари учун” каби ўнлаб медаллар билан тақдирланган.

‼️Рафиқаси билан 7 ўғил, 2 қизни вояга етказган отахон бугун 33 набира, 53 чевара ардоғида Пискентда умргузаронлик қилмоқда.

Facebook | Telegram | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Олмазор туманининг Ачаобод маҳалласида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Аппанов Аббос ота хонадонида бўлиб, уни байрам билан табриклади, Ватанимиз тинчлиги йўлидаги хизмати ва фидокорона меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирди.

Президент Шавкат Мирзиёев навестил участника Второй мировой войны Аппанова Аббоса ота, проживающего в махалле Ачаобод Алмазарского района столицы, поздравил его с праздником, выразил благодарность за службу и самоотверженный труд во имя мира на нашей Родине.

Facebook|Instagram|Twitter
#Хотира_ва_қадр
#Эҳтиром

Тинчлик - бебаҳо неъмат. Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкент вилояти ва туманимиз сектор раҳбарлари тинчлик учун курашган II жаҳон уруши фахрийлари хонадонида бўлдилар.

1941-1945 йилларда биргина Пискент туманидан 4 минг 530 нафар навқирон ўғлонлар жангга отланган. Аёвсиз жанггоҳларда уларнинг 1 минг 714 нафари қаҳрамонларча қурбон бўлган. 2 минг 816 нафарига эса Ватанни мудофаа қилиб, орден ва меддаллар билан она юртга қайтиш насиб этган.

Афсуски, вақт ўтгани сайин қаҳрамонларимиз сафи йилдан йилга камайиб бормоқда. Бугун табаррук юз ёшга ёндашган Анорқул ота Хотамов, Ашир ота Ўсаровларни жонли тарих, асрга тенгдош донишмандларга айланган.

Уларга муносиб эҳтиром кўрсатилиб, вилоят прокурори С.Самадов, Солиқ бошқармаси бошлиғи Р.Раимов, туман ҳокими Р.Рихсиев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти йўллаган табрик хати ҳамда зарҳал эсдалик монументи тантанали тарзда топширилди. Шунингдек, фахрийларнинг ҳар бирига 15 миллион сўм пул мукофоти ҳамда Тошкент вилояти ва туман ҳокимлигининг қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.

Маданият бўлими хонандалари ва фаол ёшлар иштирокида фахрийлар хонадонида концерт дастурлари намойиш этилди. Улар меҳмонларга урушнинг суронли йиллари тўғрисида, тинчликдек улуғ неъматнинг қадри ҳақида ҳикоя қилиб бердилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Тадбир жараёнидан фотолавҳалар