PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.66K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Аҳоли_саломатлиги

Мингтепа маҳалласида 100 қатновли янги оилавий шифокор пункти қуриб битказилди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
⚡️Ташқи ишлар вазирлигининг расмий баёноти

Сўнгги вақтларда ҳодисаларни ёритишда холислик ва бетарафликка даъво қиладиган баъзи чет эл нашрлари айрим хорижий давлатлар раҳбарларининг Иттифоқ давлатини кенгайтириш ва унга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақидаги асоссиз фикрларини тарқатишда давом этмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг хорижий ҳамкорлар билан дўстона муносабатларига путур етказиши мумкин бўлган бундай иғвогар ҳаракатларга йўл қўйилмаслигини яна бир бор таъкидлаймиз.

Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллиги ва суверенитетини таъминлаш мақсадида фақат миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда бундан буён ҳам ўзи танлаган мустақил тараққиёт йўлида қатъий давом этади.
#ОАВ_нигоҳида

БИЗ СУВ КЕЧГАН ДАРЁЛАР...

«Тошкент ҳақиқати» газетасининг 2022 йил 7 майдаги 33-сонида II жаҳон уруши фахрийлари, жумладан тумандошимиз Анорқул ота Хотамовнинг хотираларини ўқинг.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Огоҳлик

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА СЕЛ ХАВФИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

🌨Ўзгидромет хабарига кўра, 9-13 май кунлари об-ҳавонинг кескин ўзгариши ва кучли ёғингарчилик сабабли Республикамизнинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида сел хавфи кузатилиши мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ФВБ
#Жараён

Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудидан оқиб ўтувчи дарёлар ўзанини мустаҳкамлаш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, Намуна маҳалласи “Анор” боғдорчилик-узумчилик ширкатида махсус техникалар жалб қилиб, Оҳангарон дарёси қирғоқларининг сел ва кучли сув оқимларига бардошлилигини ошириш мақсадида 30 машина тош ва бетон тўкилди. Қирғоқларни мустаҳкамлаш баробарида, ҳудуддаги дала ҳовлиларда яшовчи аҳоли сел хавфи тўғрисида огоҳлантирилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Инфографика

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда электротехника соҳасида янги захираларни сафарбар қилиш бўйича устувор вазифалар белгиланди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#аукцион #ер_участкалари

⚡️ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ ?

📌Тошкент вилоятида савдога қўйилган ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!

▫️Ангрен шаҳрида 24 та (кўриш)
▫️Бекобод туманида 1 та (кўриш)
▫️Бекобод шаҳрида 1 та (кўриш)
▫️Бўстонлиқ туманида 1 та (кўриш)
▫️Бўка туманида 1 та (кўриш)
▫️Оққўрғон туманида 12 та (кўриш)
▫️Оҳангарон туманида 3 та (кўриш)
▫️Оҳангарон шаҳрида 1 та (кўриш)
▫️Қибрай туманида 13 та (кўриш)
▫️Юқоричирчиқ туманида 1 та (кўриш)
▫️Янгийўл туманида 2 та (кўриш)
▫️Тошкент туманида 3 та (кўриш)
▫️Олмалиқ шаҳрида 8 та (кўриш)
▫️Пискент туманида 8 та (кўриш)

Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad

Facebook Instagram
#пиллачилик

📌Бир ойлик юмуш — натижаси "кумуш"

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#ДХХ_кубоги

ДХХ кубоги учун футбол турнирининг саралаш босқичи бўлиб ўтмоқда. 2-сектор ҳудудидаги маҳаллалар ёшлари ўртасида ташкил этилган ўйинларда Кўлота-Мўминобод учрашуви қизғин бахслар билан ўтди.

Ўйин давомида ҳар иккала маҳалла ёшлари фаол ўйин кўрсатиб, 2:2 ҳисоб натижаси қайд этилди. Энди Мўминобод ёшлари келгуси ўйин режасига кўра Намуна маҳалласи жамоаси билан тўп суради. Таъкидлаш жоизки, Мўминобод ёшлари жамоаси ДХХ кубогида йирик ҳисоб билан олдинда бораяпти.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Мурожаат_ва_ечим

Туман ҳокимининг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди

Ўтказилган қабул давомида ҳудудлардан келган фуқароларнинг саломатлигини тиклаш, моддий ёрдам, уй-жой, оқава сув, кадастр, кредит ва бошқа масалалар билан боғлиқ 25 тадан ошиқ мурожаатлари тингланди.

Қабул давомида туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев, туман ҳокимининг тегишли ўринбосари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар. Билдирилган мурожаатлар жойида ўрганилиб, ижобий ҳал этиш мумкин бўлган мурожаатлар ҳал этилди. Ечими муддат талаб этилувчи масалалар юзасидан фуқароларга зарур тушунтиришлар, масъулларга эса кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi