PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.73K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
​​Микрокредитбанк ташкил этилганига 16 йил бўлди

2006 йил 5 май куни Президент фармони билан, кичик бизнес, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бошқа қатор соҳалар ривожига ўз ҳиссасини қўшиши мақсадида ташкил этилган.

Ушбу сана билан банк ходимлари ва мижозларини чин дилдан табриклаймиз.

@bankmijoz
#Инфографика

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида шошилинч ва тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш ҳамда уни аҳолига янада яқинлаштириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#фаолият

"ҚИРҚҚИЗ"ДА ПАРКЕНТЛИКЛАР

🔘Пскент туманида жойлашган “Қирқ қиз” зиёратгоҳи ҳар доим зиёратчилар билан гавжум масканлардан бири ҳисобланади. Ушбу диққатга сазовор жойга республикамизнинг турли бурчакларидан ҳатто қўшни Тожикистон, Қирғизистон Республикаларидан ҳам зиёратчилар келиб туришади.

🔍Ушбу қадимий масканда зиёратчилар, маҳаллий ва чет эллик сайёҳлар учун қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан зиёратгоҳ ҳудудининг тозалик ва озодалигига эътибор қаратилмоқда.

⚡️Паркент тумани Ҳисарак қишлоғи “Чинорбулоқ”  МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи бир гуруҳ аёллар ушбу зиёратгоҳга келишди.

📌- Биз ушбу зиёратгоҳга илк маротаба келишимиз, бироқ бу ернинг салқин ҳавоси ва турли хил дов-дарахтлари бизни ҳайратга солди. Бизга Тошкент вилояти Маданий мерос Бошқармаси мутахассислари зиёрат одоби ҳақида керакли ва қимматли маълумотларни айтиб ўтишди. Биз бу ерга яна келишни ният қилдик”- деди, “Чинорбулоқ”  МФЙ аёллар масалалари бўйича маслаҳатчиси Шаҳноза Маҳкамова.   

@tarix_chorrahasida
#Биласизми

🔹Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари аралашиши мумкинми?

▫️Ҳокимликлар кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фаолиятига аралашувига йўл қўйилмайди.

🔹Кўп квартирали уйни бошқариш, унинг бошқарув усулини белгилаш тартиби қандай?

▫️Кўп квартирали уйни бошқариш, бошқарув усулини белгилаш уй-жойлар мулкдорларининг умумий йиғилиши томонидан ҳал этилади.

▫️Умумий йиғилиш қуйидаги ваколатларга эга:

банклардан кредит олиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
кўп квартирали уйларнинг бошқариш органлари фаолиятини назорат қилиш;
кўп квартирали уйлар бошқариш органларининг ҳисобот бериш тартибини белгилаш.

☑️ Бошқариш усулини танлаш тўғрисида мулкдорлар ўртасида келишувга эришилмаганда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ҳудудий бўлинмаси 3 ойда бошқариш органи вазифаларини амалга оширувчи бошқарув ташкилотини белгилайди.

🔘 Бошқариш усули умумий йиғилишнинг қарори асосида исталган вақтда ўзгартирилиши мумкин.

❗️ Умумий йиғилишнинг бошқарув усулини танлаш тўғрисидаги қарори мазкур кўп квартирали уйдаги барча мулкдорлар учун мажбурий.

🔹Кўп квартирали уйни ширкатлар бошқариши мумкинми?

▫️Ҳа, мумкин.
Ширкат уй-жойлар мулкдорларининг ташаббусига кўра ташкил этилади ва ўз уставига мувофиқ ўзини ўзи бошқариш асосида фаолият кўрсатади.

➡️ Ширкатни ташкил этиш тўғрисидаги қарор ҳар бир кўп квартирали уйдаги барча жойлар мулкдорларининг ёки улар вакилларининг 50%дан кўпи ҳозир бўлган жойлар мулкдорларининг таъсис йиғилишида қабул қилинади.

📌 Ширкат раиси ваколати тугатилганда, 3 иш кунида раис кўп квартирали уйнинг техник ҳужжатларини, қолдиқ пул маблағларини, ширкат муҳрини ва ширкатни бошқариш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни, раис мажбуриятларини зиммасига олган шахсга топшириши шарт.

🔹Кўп квартирали уйларни бошқаришга ҳокимликлар ғайриқонуний аралашганда уй-жой мулкдорларининг қандай ҳуқуқлари мавжуд ёки улар қаерга мурожаат қилишлари мумкин?

▫️Бундай ҳолатда маъмурий судларга мурожаат қилиш мумкин. Манфаатдор шахслар маъмурий органнинг қарорларини ҳақиқий эмас, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисида ариза (шикоят) билан маъмурий судга мурожаат қилишга ҳақли.

▫️Манфаатдор шахс ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан 3 ой ичида судга мурожаат қилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Семинар

Шуҳрат Ғаниев пискентлик деҳқон-фермерларга амалий семинар ўтказди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг янги ўринбосари АОКА жамоасига таништирилди.

Ушбу лавозимга Президент Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Улуғбек Ахмадович Азамов тайинланди. У бунгача туризм ва маданий мерос вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

У.Азамов Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Буюк Британиядаги Суррей университетини тамомлаган, турли йилларда БМТ Тараққиёт дастури доирасида фаолият юритган, Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида маслаҳатчи бўлган.

Агентлик директорининг янги ўринбосари халқаро ҳамкорлик, таҳлилий таъминот ва матбуот хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари билан шуғулланади.

Facebook|Instagram|Twitter
#Аҳоли_саломатлиги

Мингтепа маҳалласида 100 қатновли янги оилавий шифокор пункти қуриб битказилди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
⚡️Ташқи ишлар вазирлигининг расмий баёноти

Сўнгги вақтларда ҳодисаларни ёритишда холислик ва бетарафликка даъво қиладиган баъзи чет эл нашрлари айрим хорижий давлатлар раҳбарларининг Иттифоқ давлатини кенгайтириш ва унга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақидаги асоссиз фикрларини тарқатишда давом этмоқда.

Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг хорижий ҳамкорлар билан дўстона муносабатларига путур етказиши мумкин бўлган бундай иғвогар ҳаракатларга йўл қўйилмаслигини яна бир бор таъкидлаймиз.

Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллиги ва суверенитетини таъминлаш мақсадида фақат миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда бундан буён ҳам ўзи танлаган мустақил тараққиёт йўлида қатъий давом этади.
#ОАВ_нигоҳида

БИЗ СУВ КЕЧГАН ДАРЁЛАР...

«Тошкент ҳақиқати» газетасининг 2022 йил 7 майдаги 33-сонида II жаҳон уруши фахрийлари, жумладан тумандошимиз Анорқул ота Хотамовнинг хотираларини ўқинг.


Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#Огоҳлик

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ АЙРИМ ҲУДУДЛАРИДА СЕЛ ХАВФИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

🌨Ўзгидромет хабарига кўра, 9-13 май кунлари об-ҳавонинг кескин ўзгариши ва кучли ёғингарчилик сабабли Республикамизнинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида сел хавфи кузатилиши мумкин.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#ФВБ
#Жараён

Пискент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудидан оқиб ўтувчи дарёлар ўзанини мустаҳкамлаш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, Намуна маҳалласи “Анор” боғдорчилик-узумчилик ширкатида махсус техникалар жалб қилиб, Оҳангарон дарёси қирғоқларининг сел ва кучли сув оқимларига бардошлилигини ошириш мақсадида 30 машина тош ва бетон тўкилди. Қирғоқларни мустаҳкамлаш баробарида, ҳудуддаги дала ҳовлиларда яшовчи аҳоли сел хавфи тўғрисида огоҳлантирилмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi