#Шараф_лентаси
#Хотира_мангу
🇺🇿 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пискент туман Кенгаши сардорлари томонидан 9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган "Шараф лентаси" акцияси давом этмоқда.
Лойиҳа давомида тумандошларимизга, нуронийлар ва ёшларга, турли соҳа вакилларига "Шараф ленталари" тақиб қўйилди.
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi

#Аграр_соҳа
#Ҳудудларда
Туман ҳокими Раҳимжон Рихсиев Оқтепа ва Дўстбеков ҳудудларида пахтакор ва чорвадор фермер хўжаликларида бўлди. Хўжаликларда мавсумда пахта ва пилла етиштириш бўйича олиб борилаётган агротехник тадбирларнинг бориши билан танишди.
Хусусан, туман раҳбари Дўстбеков ҳудудида пилла етиштирувчи касаначи хотин-қизлар билан учрашиб, ипак тола тайёрлашнинг ўзига хос жиҳатлари хусусида суҳбатлашди.

#Муносабат
Куни кеча 24-мактабга эътибор қаратилмагани, спорт зали йўқлиги тўғрисида танқидий материал эълон қилинди. Бу борада Халқ таълими бўлими қуйидагиларни маълум қилади:
24-мактаб биноси 2008 йилда қурилган. Бугунги кунда мактабда 336 нафар ўқувчилар таълим олади. Таълим сифатини ошириш мақсадида 2019 йилда давлат дастури асаосида мазкур мактабга 700 млн сўм маблағ ажратилиб, 120 ўринли қўшимча ўқув биноси қуриб, фойдаланишга топширилган. Дарҳақиқат, бугунги кунда 24-мактабда спорт зал биноси мавжуд бўлмаганлиги сабабли мослаштирилган хонада спорт тўгараклари ташкил этилган.
Умуман олганда, шу вақтга қадар туманда 12 та мактабларда спорт зал бинолари мавжуд эмас эди. Ушбу муаммони босқичма босқич ҳал этиш мақсадида 2020-2021 ўқув йилида давлат дастури асосида 6 та мактабларга спорт заллари учун бинолар қурилиб, ўқувчилар ихтиёрига топширилди. Айни вақтда қолган 6 та мактаблар учун спорт зал биноларини қурилиши юзасидан таклифлар берилган берилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги “2021-2023 йилларда Тошкент вилоятининг саноат салоҳиятини янада ошириш ҳамда Тошкент вилоятининг Пискент туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 397-сонли қарорига асосан, 24-мактабга ҳам 12х24 м ўлчамли спорт зали биносини қуриш учун 1 млрд 800 млн маблағ режалаштирилган.
Ҳ.Рашидов, туман ХТБ мудири

#Билдириш
ПИСКЕНТ ТУМАНИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ КОРХОНАСИ ОГОҲЛАНТИРАДИ!
⚡️Пискент тумани Дўнгқўрғон нимстанциясида режали таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 6 май куни соат 8:00дан 17:00гача Оқтом, Муротали, Тараққиёт ва Саидобод маҳаллаларида электр таъминотида узилишлар бўлади.
Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
Пискент ТЕТК маъмурияти

Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган ёрдам турлари тўғрисида маълумот
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️Хотин-қизларга "Эл-юрт умиди" жамғармаси орқали қўшимча грантлар ажратилади
Қонунчиликка кўра, хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим дастурлари бўйича – 50 нафар, магистратура таълим дастурлари бўйича – 10 нафар хотин-қизларга ҳар йили "Эл-юрт умиди" жамғармаси орқали қўшимча грантлар ажратиб борилади.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизматининг хабарига кўра, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:
✅ олий таълим муассасалари, техникум ва коллежларда, шу жумладан сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқиётган хотин-қизларнинг таълим контрактларини тўлаш учун 7 йил муддатга фоизсиз таълим кредитларини молиялаштириш мақсадида тижорат банкларига Давлат бюджетидан ҳар йили 1,8 триллион сўм ресурс маблағлари йўналтирилади;
✅ давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловларини қайтариш шартисиз қоплаш мақсадида Давлат бюджетидан ҳар йили камида 200 миллиард сўм молиялаштирилади;
✅ мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга, лекин олий маълумотга эга бўлмаган 500 нафар хотин-қизларни ҳар йили Қўмита тавсияномаларига асосан давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига умумий қабул параметрларидан ташқари алоҳида тест синовлари натижаларига мувофиқ тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш амалиёти жорий этилади;
✅ давлат илмий ташкилотлари ёки олий таълим муассасалари докторантурасига хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратиб борилади.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент раислигида тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.
“Тиббиёт тизимидаги ислоҳотларимизни одамлар, биринчи навбатда, тез тиббий ва шошилинч ёрдамда бўлган ўзгаришларни кўргандагина ҳис қилади.
Инсон соғлиғи ва унинг ҳаётини сақлаб қолишда “олтин соат” оралиғида биринчи ёрдам кўрсатувчи бўғин, албатта, тез тиббий ва шошилинч ёрдам ҳисобланади.
Айтиш жоизки, ушбу соҳа умуман эътибордан четда қолиб кетган эди.
Мана, сўнгги беш йилда ушбу ҳаётий муҳим соҳаларнинг моддий-техник базасини яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича катта ишларни бошладик”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.
Жумладан, бу даврда:
- 2 224 та янги тез ёрдам машиналари олиб берилди ёки транспорт паркининг 80 фоизи янгиланди;
- замонавий реанимация машиналари сони 24 тадан 435 тага кўпайтирилди;
- битта чақириққа дори-дармон учун ажратилаётган маблағлар миқдори 16 бараварга, дори-дармон турлари 20 тадан 45 тагача оширилди.

Шунингдек, тез ёрдам подстанциялари сони 800 тадан 1 666 тага, тиббий ёрдам бригадалари эса 1 890 тадан 2 695 тага етказилди. Натижада тез ёрдамнинг кечикишлари шаҳарларда 10 бараварга қисқарди.
Ҳудудларда 21 та туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилди (йил якунига қадар марказлар сони 35 тага етказилади).
Мисол учун, “Қамчиқ” довонидаги автоҳалокатларда оғир тан жароҳати олган беморлар олдинлари 100 километр масофани босиб, Тошкент ва Наманган шаҳридаги шошилинч марказларга олиб борилган.
Ангрен шаҳри ва Поп туманида очилган марказлар ҳисобига ўтган 3 ойнинг ўзида бош мияда 80 га яқин шошилинч мураккаб операциялар ўтказилди.
Ёки, Қўрғонтепа туманида ташкил этилган марказда ўткир юрак қон-томир касалликлари бўйича 68 нафар беморга шошилинч операциялар ўтказилиб, уларнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Олдинлари бу операциялар фақат Андижон шаҳрида бўлган.
Лекин Шаҳрисабз, Касби, Сирдарё туманларида бундай марказларни ташкил этиш ишлари суст кечмоқда.

Вилоят шошилинч марказларида 40 дан зиёд юқори технологик операциялар йўлга қўйилганини қайд этиб, давлатимиз раҳбари тиббиёт соҳаси вакиллар билан очиқ мулоқотда тез ёрдам хизматини такомиллаштириш бўйича кўплаб масалалар кўтарилганини кўрсатиб ўтди.
“Мисол учун, тез тиббий ёрдам бригадаси кечикиб келиши бўйича 2021 йилнинг ўзида вилоятлардан 50 мингдан зиёд шикоят келиб тушган.
Сабаби, соҳада ягона бошқарув тизими йўлга қўйилмаган, яъни тез тиббий хизматнинг 3 та “хўжайини” бор.
Жумладан, тиббиёт ходимини “райздрав” тайинлайди, диспетчерларни ишга қабул қилиш ва дори-дармон таъминоти вилоят шошилинч ёрдам марказида, транспорт парки, ёқилғи таъминоти ва ҳайдовчилар эса “облздрав”га бўйсунади”, деди Президент.
Бундай бошқарув тизимида чалкашликлар кўплиги, бунинг оқибатида тез тиббий ёрдам хизмати кўрсатиш туман ҳудуди билан чекланиб қолгани, тез ёрдам станцияси қўшни туман билан чегарадош бўлса ҳам, бошқа ҳудуд деган важ билан чақирувни қабул қилмаслиги танқид қилинди.

Йиғилишда Тошкент шаҳрида тез тиббий ёрдам ягона тизимга бирлаштирилиб, рақамлаштирилгани, лекин ҳудудларда бу ишлар бошланмагани қайд этилди.
“Тез тиббий ёрдам машиналарида замонавий навигация жиҳозларининг йўқлиги, 10 мингта кўчаларга ҳалигача ном, 500 мингга яқин уйларга рақам берилмагани учун тез ёрдам бригадаларининг асосий вақти манзилни топишга сарфланмоқда.
Шу билан бирга, туман даражасида шошилинч тиббий ёрдам тизими самарали йўлга қўйилмаган.
Жумладан, туман шифохонасида терапия, педиатрия ва хирургия йўналишида ҳам режали, ҳам шошилинч бўлимлар мавжуд ва улар бир-бирини такрорлайди.
Бунинг натижасида шошилинч операцияни бир бўлимда, унинг келгусидаги даволаниши бошқа бўлимда ўтказилмоқда. Оқибатда бемор сарсон, шифокорлар эса қўшимча қоғозбозлик билан овора”, деди Президент.
Барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига бу масалани ичига шахсан кириб, ушбу самарасиз амалиётдан тўлиқ воз кечиш чораларини кўриш топширилди.