PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.65K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Мурожаат_ва_натижа

Бирлик маҳалласидаги Гулшан мавзесидаги кўп-қаватли уйларнинг оқава сув тизими канализация тармоқларидаги тиқилиш ва эскирганлиги сабабли сув юрмай ертўлаларга тўпланиш ҳолати аниқланди.

Туман Уй-жой коммунал бўлими ҳамда янги ташкил этилган Бошқарув сервис компанияси билан биргаликда 20 метр қувури алмаштирилиб, янгилари ўрнатилди. Барча қудуқлардан сувларни кетказиш ишлари олиб борилмокда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthоkimligi
#Тараддуд

Хотира ва қадрлаш куни яқинлашгани сайин ёшлар ташаббус кўрсатиб, турли акциялар ўтказишмоқда.

Ёшлар иттифоқи сардорлари аҳоли гавжум жойларда «Инсон азиз, хотира мангу» шиори остида ленталар тарқатдилар.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthоkimligi
#Пресстур

Бюджет маблағларининг жамоатчилик фикри асосида йўналтириш фуқароларни қийнаб келаётган кўплаб муаммоларга ечим бўлиши мумкин. Бунда одамлардан атрофдаги воқеалар ва янгиликлардан бохабарлик, даҳлдорлик талаб этилади холос. Пискент туманида «Ташаббусли бюджет» жараёнлари натижаси ва бунда ҳоким ёрдамчиларининг роли бўйича журналистлар учун пресс тур ташкил қилинди.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthоkimligi
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
“Улуғ айём – Рамазон ҳайити байрами арафасида эҳтиёжманд аҳолимизнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш масалаларини кўриб чиқамиз.

Биз Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида ижтимоий адолат тамойили асосида аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни бартараф этишни давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиладик.

Бу сиёсат бугун биз барпо этаётган халқпарвар ва адолатли давлатнинг асосий хусусиятига айланмоқда.

Бугунги муборак кунларда халқимизга хос олижаноблик ва меҳр-мурувват рамзи сифатида нуронийларимиз, ёлғиз ва эҳтиёжманд бўлган опа-сингилларимиз, ака-ука ва фарзандларимизга эътибор кўрсатиш, ҳолидан хабар олиб, дардига малҳам бўлиш, ўйлайманки, Яратганга ҳам, халқимизга ҳам, албатта, хуш келади”, деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.
Охирги йилларда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, боқувчисини йўқотган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, оғир касалликка чалинганларга ғамхўрлик кўрсатиш бўйича янги тизим яратилгани таъкидланди.

Ушбу тизимга мувофиқ, жумладан:

- “Меҳрибонлик уйлари”даги 1,5 мингга яқин ўғил-қизлар оилаларга олинди, 116 та оилавий уй ташкил қилиниб, 700 га яқин фарзандлар ота-она бағрида вояга етиши учун шароит яратилди.

Бунинг ҳисобига, 10 та “Меҳрибонлик уйи”, 4 та “Болалар шаҳарчаси” ва 2 та “Болалар уйлари” ёпилди;

- ўтган йили 757 нафар бола уй-жой билан таъминланди, 2022 йил якунига қадар яна 350 та ажратилади;

- давлат ҳисобидан 4 мингдан зиёд болаларда мураккаб операциялар ўтказилди;

- ўтган йили 42 мингга яқин ногиронлиги бўлган шахсларга олиб берилди;

- ўтган йили эшитиш қобилияти заиф 555 нафар бола кохлеар имплант билан таъминланди, жорий йилда яна 250 нафар болага шундай ёрдам кўрсатилади;

- 4 минг нафар кўзи ожиз болаларга Брайл алифбоси тарқатилди.
Шунингдек:

- 35 мингга яқин парваришга муҳтож болаларнинг оналарига 500 минг сўм нафақа тўлаш жорий этилди;

- ишга қабул қилинган болаликдан ногирон ҳамда биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ойлигининг 2,5 миллион сўмгача қисми даромад солиғидан озод қилинди;

- иш берувчиларга улар томонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси бюджетдан тўлиқ қайтариб берилмоқда;

- 900 мингга яқин аҳолига тўланадиган пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдори бир йўла 40 фоизга ёки 300 минг сўмдан 440 минг сўмгача оширилди;

- нафақа олувчи оилалар сони 2016 йилги 466 мингдан 2022 йилда 1 миллион 860 мингтага етказилди ёки 4 бараварга ошди;

- жорий йилнинг ўтган даврида “темир дафтар”, “ёшлар” ва “аёллар” дафтарлари, “Саховат ва кўмак” жамғармаси орқали 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига кўмак берилди.
“Одамларнинг дардига дармон бўлишга қаратилган ислоҳотларимиз бу рақамлар билан тўхтаб қолмаслиги керак, албатта.

Масалан, уйма-уй ўтказилган хатловлар мамлакатимизда ҳали 2,2 миллион аҳолимиз ижтимоий ёрдамга муҳтожлигини кўрсатди.

Эҳтиёжманд аҳолининг муаммолари билан республикамизда 16 та вазирлик ва идора шуғулланса-да, улар маҳалла даражасига тушиб иш олиб бормаётгани боис одамларда бу соҳага эътирозлар кўп.

Аслида ушбу аҳоли қатлами билан вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, аёллар фаоллари ҳар куни “хонадонбай” ишлаши керак.

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож ва эҳтиёжманд қатламини ҳисобга олиш, уларга пенсия ва нафақалар тайинлаш, касбга йўналтириш, бандлигини таъминлаш борасида ишларимиз кўламини янада кенгайтирамиз”, деди Президент.
Мамлакатимизда 3 миллиондан ортиқ ёки аҳолининг қарийб 9 фоизини нуронийлар ташкил этади.

Кексаларни моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиб, ҳар куни ғамхўрлик қилиш, эътиборни кучайтириш бўйича маҳалла даражасида тизим яратилади. Жумладан:

- 16 мингдан зиёд ўзгалар парваришига муҳтож ва ёлғиз яшовчи кексаларнинг ҳар йили санаторийларда даволаниши ташкил этилади;

- 25 минг нафар шароити оғир ва кам таъминланган кексаларнинг дори-дармонлари, протез-ортопедия мосламалари давлат томонидан олиб берилади, жарроҳлик амалиётларига харажатлари ҳам бюджетдан қоплаб берилади;

- нуронийлар учун стадион, теннис-корт, спорт заллари, бассейн каби спорт иншоотларига ойлик абонементининг 540 минг сўмгача қисми қоплаб берилади;

- кексаларнинг театр ва музейларга чипта олиш харажатлари ҳам тўлиқ қоплаб берилади.

Туризм вазирига вилоят ҳокимлари билан бирга 1 майдан бошлаб кекса авлод вакилларини зиёратгоҳлар, янги барпо этилган боғлар, маданият мажмуалари ва марказларига саёҳатларини бошлаш топширилди.