PISKENT TUMANI YANGILIKLARI
1.77K subscribers
30.3K photos
2.63K videos
75 files
11.9K links
Kun davomida eng sara va so'nggi yangiliklar tafsiloti bilan telegram kanalimizda tanishtirib boramiz.

Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi, videolaringizni bizga yuboring: @piskent_tumani_yangiliklaribot
Download Telegram
#Сув_таъминоти

Ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасида қандай ишлар бажарилмоқда?

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthоkimligi
❗️Диққат! Оммавий ахборот воситалари ва блогерлар ўртасида “Заковат” турнири ўтказилади

Масс-медиа фонди ҳамда “Заковат” интеллектуал клуби томонидан 3 май — Жаҳон матбуоти эркинлиги куни ҳамда 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига бағишлаб “Заковат” турнири ташкил этилмоқда.

Турнирда Ўзбекистон Республикасида расман фаолият кўрсатаётган барча оммавий ахборот воситалари жамоаси, шунингдек блогерлардан таркиб топган эркин жамоалар иштирок эта олади.

💰Турнирнинг умумий соврин жамғармаси 200 миллион сўм! Бунда:

1-ўрин — 100 миллион сўм;
2-ўрин — 60 миллион сўм;
3-ўрин — 30 миллион сўм;
4-ўрин — 10 миллион сўм билан мукофотланади.

ℹ️ Ҳар бир ОАВ номидан 1 та жамоа иштирок этиши мумкин ва таркибга киритилган иштирокчилар ушбу ОАВда расмий меҳнат шартномаси билан ишлаётган ходим бўлиши шарт (блогерлар учун бундай талаб йўқ).

👥 Жамоалар таркиби 6 нафар асосий ва 1 нафар захира иштирокчидан иборат бўлади (захира иштирокчи мажбурий эмас). Жамоалар таркибида “Заковат” клубининг профессионал билимдонлари бўлишига рухсат берилмайди.

📩 Турнирда иштирок этиш учун ОАВлар Низомда кўрсатилган ариза намунасини тўлдирган ҳолда, ОАВ раҳбари ёки бош муҳаррирининг имзоси ҳамда ташкилот муҳри билан биргаликда [email protected] электрон почтаси орқали ариза юборишлари лозим. Блогерлар эса www.zakovat.tv/blogerlar манзили орқали ўтиб, махсус анкетани тўлдириб юборишлари лозим.

📆 Аризалар 2022 йилнинг 5 май (шу куни ҳам) кунига қадар қабул қилинади.

🔰 Турнирнинг асосий босқичи “Заковат” интеллектуал ўйини қоидалари асосида, ярим финал ҳамда финал ўйинлари эса брейн-ринг ўйини қоидалари асосида ўтказилади.

📍Турнирнинг ўтказилиш санаси ва жойи қўшимча маълум қилинади.

🌐 Қўшимча маълумот ва турнир Низоми билан www.zakovat.tv сайтида танишишингиз мумкин.

Барча журналист ва блогерларни интеллектуал турниримизга таклиф этамиз!


@zakovat
#МИБ

Қарздорларнинг тўланмаган жаримаси озодликни чеклашга сабаб бўлди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthоkimligi
#Бизнинг_ёшлар

Пискентлик тўрт ўқувчи кучли ўнликдан жой олди

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthоkimligi
#Дайжест

❗️25 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА


*Олмалиқ шаҳри. "Зукко китобхон" танловининг маҳалла босқичи ўтказилди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Тошкент вилояти ҳокими Ўрта Чирчиқ туманида

*Оққўрғон тумани.
Вазир Оққўрғонда бандлик ишини ўрганди

*Янгийўл шаҳри.
Зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди

*Чирчиқ шаҳри.
Ҳоким ёрдамчиси фаолияти ўрганилди

*Юқори Чирчиқ тумани.
Умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари томонидан Ч.Айтматовнинг "Оқ кема" асари маҳорат билан ижро этилди

*Бекобод тумани.
Хотин-қизлар фаоллари 3-босқич махсус ўқув семинарида

*Оҳангарон тумани.
Нурободда ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан фуқаролар мурожаати ижобий ҳал этилмоқда

*Паркент тумани.
Туманида олиб борилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари ўрганилди

*Бўстонлиқ тумани. "
Беш ташаббус – беш имконият!"

*Ангрен шаҳри.
Хотин-қизлар фаоллари учун семинар бошланди

*Пискент тумани.
Сув таъминоти яхшиланмоқда

*Чиноз тумани.
Ҳоким ёрдамчиси билан бир кун

*Қибрай тумани.
Янги ўқув йилида ўқувчилар учун яна бир совға ҳозирланмоқда

*Нурафшон шаҳри.
Маҳалла хотин – қизлар фаоллари билан 3-босқичли семинар ташкил этилди

*Тошкент тумани.
Прокуратура ходимлари ҳам дарахт кўчати экиш акциясида фаол

*Оҳангарон шаҳри.
Хотин-қизлар фаолларининг билим ва кўникмалари оширилмоқда

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм соҳасини янада ривожлантириш, ички туризм бозорини кенгайтириш, туризм объектларини кўпайтириш ҳамда музейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам дальнейшего развития сферы туризма, расширения внутреннего туристического рынка, увеличения числа объектов туризма и совершенствования деятельности музеев.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида туризм хизматлари кўламини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

Дунёда пандемия чекловлари юмшаётгани натижасида туризм индустрияси тикланишни бошлаётгани қайд этилди.

Жорий йил биринчи чорагида юртимизга хориждан 610 минг нафар ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 баравар кўп туристлар келди. Май ойида ҳамкор давлатлардан сайёҳларнинг 20 фоизи мамлакатимизга келиши кутилмоқда (илгари бу рақам 2-3 фоиз бўлган).

“Лекин, ҳар бир ҳоким ҳудудимда тарихий обидалар ёки манзарали жойлар кўп, деб хотиржамликка берилмаслиги керак.

Меҳмонхона, музей, транспорт ва йўллар, сервис, овқатланиш жойлари келаётган туристларни қабул қилишга тайёрми? Бунинг учун қайси ҳоким тайёргарлик қилди?”, дея савол қўйди давлатимиз раҳбари.

Президент юртимиз туризм салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилаётган камчиликларни санаб ўтди.

Мисол учун, Қорақалпоғистон, Андижон, Қашқадарёда мавжуд меҳмонхона ўринлари талабга нисбатан анча кам.
Сўнгги йилларда Мўйноқ, Нукус, Шаҳрисабз, Марғилон, Қўқон, Риштон каби янги йўналишлар очилди. Лекин Навоий, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳали бор имкониятлардан фойдаланаётгани йўқ.

Қорақалпоғистон, Самарқанд, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудларда ёшларга мос туристик хизматлар жуда кам.

“Оилавий” ва “барчаси ичида” хизматларини жорий қилиш ишлари суст. Чўмилиш ҳавзаси 1,2 мингдан зиёд меҳмонхонанинг фақат 30 фоизида бор.

Ҳудудларимиздаги 206 та термал ва минерал сувли булоқларнинг бугунги кунда 18 тасидан фойдаланилмоқда.

Мисол учун, Қамчиқ довонида (Оҳангарон тумани) 2,5-3 минг метр баландликда жойлашган Арашан кўллар тизимидаги сув ҳарорати қишин-ёзин 36 градус иссиқликда бўлиб, хорижий курортлардан қолишмайди.

Ёки, Чимбой, Қораўзак ва Тахтакўпирда ҳам ер остидан 40-70 градус иссиқликда чиқадиган термал булоқлар ҳудудида санатория-курортлар ташкил қилиш учун барча имкониятлар мавжуд бўлсада, тегишли ҳудудлар ҳокимлари ташаббус кўрсатмаётгани танқид қилинди.
Йиғилишда юртимизда мавжуд 122 та музей салоҳиятидан фойдаланилмаётгани таъкидланди.

Музейларда 2,5 млндан ортиқ ашё сақланиб, 112 мингтаси нафақат мамлакатимиз, балки жаҳон миқёсида ноёб ҳисобланади.

“Лекин қайси ҳоким музейлар муаммоси билан шуғулланди, деган саволга ижобий жавоб йўқ.

Мисол учун, Савицкий, Термиз археология, Ўзбекистон давлат санъат музейларига бутун дунёдан одамлар келади, лекин аҳолимизни бу маданият масканларига бориши тизимли ташкил этилмаяпти.

Шу боис бугун Абдуҳакимовга янги ўринбосарлар – Бахтиёр Ибрагимов, Нусратилла Зикриллаев, Ботир Шахриёровни тайинладим.

Ҳар бир вилоят ҳокимига ҳам туризм бўйича ўринбосарлар берилган. Бундай имконият қачон бўлган?

Бу борада Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Фарғонада туризм бўйича ўринбосарлар яхши ишлаяпти. Қолган ҳудуд масъуллари ҳали "уйғонгани" йўқ", деди Президент.

Шу 4 та ҳудуддан ташқари барча вилоят ҳокимларининг туризм бўйича ўринбосарларига 3 ой синов муддати белгилаш, якуни бўйича лавозимга лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.
Туризм вазири, унинг янги тайинланган ўринбосарлари, вилоят ҳокимлари ва туризм бўйича муовинлари олдидаги энг устувор вазифалардан бири - туризм соҳасида пандемиягача бўлган кўрсаткичларни тиклаш экани таъкидланди.

Туризм ва унга турдош соҳаларда камида 200 мингта янги иш ўринлари яратиш вазифаси қўйилди.

Бунинг учун йил якунига қадар ҳар бир вилоятда туристлар учун жозибадор бўлган камида 20 миллион долларлик 1 тадан йирик лойиҳани бошлаш зарур.

Мисол учун, Наманганда ишга туширилган “Афсоналар водийси”, Бўстонлиқда “Амирсой мажмуаси”да ҳам болалар учун, ҳам катталар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, кунига минглаб хорижий ва маҳаллий туристлар келмоқда.

Бундай йирик лойиҳаларни қўшни давлатлар учун қулай бўлган Андижон, Тошкент вилояти, Қашқадарё ва Хоразмда барпо этиш учун барча имкониятлар етарли.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Спорт
#ОАВ_нигоҳида

«Беш ташаббус олимпиадаси» ёшлар ўртасида спортни оммалаштирмоқда

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthоkimligi
Йиғилишда мамлакатимизда Чимён, Билдирсой ёки Зоминдан кам бўлмаган, лекин салоҳияти ҳали ишга солинмаган туристик манзиллар кўплиги таъкидланди.

Масалан, Бойсундаги дунёда энг чуқур ғорлардан ҳисобланган Бойбулоқ (Осиёда энг чуқур, 1 минг 415 метр), ёнидаги Вишневский (715 метр), Неандартал одам қолдиғи топилган Тешиктош ғорлари, Дарбанд дараси, қадимий эллин маданияти ёдгорлиги – Узундара қалъаси бутун дунёдан сайёҳларни ўзига жалб қилади.

Бу ерда меҳмонхона, кемпинг, тоғ спорти, дор йўли, туристлар уйлари каби объектларни ташкил этиш орқали 500 минг сайёҳни бемалол жалб қилиш мумкинлиги таъкидланди.

Бундай имкониятлар Бўстонлиқдаги Товоқсой, Оҳангарондаги Овжасой, Ангрендаги Янгиобод, Шаҳрисабздаги Мираки, Янгиқўрғондаги Нанай, Попдаги Чодак ҳудудларида ҳам мавжуд.

Чорвоқ ва Тўдакўлдан бошқа бирорта ҳудудда чўмилиш жойлари йўқлиги қайд этилди. Бу борада Нукусдаги Ашшикўл, Бухородаги Зикрикўл, Жиззахдаги Айдаркўл ва Тузкон кўлининг имкониятлари ишга солинмай турибди.
#бунёдкорлик

⚡️Яна бир эзгулик маскани бунёд этилмоқда

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Мактаб саҳнасида «Юлдузли тунлар». Драмма тўгараги фаолиятига 45 йил тўлди.

🔰Батафсил ўқиш

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthоkimligi
Президент мавзуни давом эттирди.

Боғотнинг “Қалъа-жиқ” ва Элликқалъадаги Ақчакўлда санатория-курорт ташкил этиш, Бухорода “Қадимий Бухоро” ва “Ўнинчи аср этноқишлоғи”, Наманганда “Оазис”, Сирдарёда “Сирдарё экотуризм”, Тошкент вилоятида “Гарден” туризм кластерлари ва Фарғонада “Фарғона парки” тематик боғини ташкил этиш бўйича йирик лойиҳаларни бошлаш кераклиги айтилди.

Вилоят ҳокимларига бир ой муддатда ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳудудларни белгилаб, салоҳиятли инвесторларни аниқлаш ва амалий ишларни бошлаш топширилди.

Жорий йилда Ўзбекистон туризм магистрали бўйлаб 31 та туман (шаҳар) ҳудудидан ўтувчи йўл бўйида комплекс туризм хизматларини (автотураргоҳ, кемпинг, автосервис, овқатланиш, ёқилғи қуйиш) қамраб олган 1 тадан “карвонсарой” барпо этиш вазифаси қўйилди.

Бундай лойиҳаларга бир ой муддатда 1 триллион сўм кредит ресурслари ажратилади, йил якунига қадар яна 100 миллион доллар жалб қилинади.

Вилоят ҳокимлари ҳам камида 20 миллион долларлик лойиҳаларни ишга туриши шартлиги кўрсатиб ўтилди.